BuxoroMurojaat

ЎЗИ АЙБДОР БЎЛА ТУРИБ ЎЗГАЛАРНИ АЙБЛАГАН СИТОРАХОНИМ! БУ ХОЛАТГА КИМ ЧОРА КЎРАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга.
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Атаева Манзура ва Худайназарова Зеболар томонидан

М У Р О Ж А А Т

Астанакулова Ситора Илхомовна 2021 йил 27 август куни куни тахминан соат 15:30 ларда онаси Джураева Гулиором Исаковна ва Шамсиддинова Гулниса Шараповналар билан бир гуруҳ бўлиб, жамоат жойи ҳисобланган Ғиждувон Деҳқон бозорининг В-блогида, қария, нафақахўр Атаева Манзура Ҳикматовна ҳамда Худайназарова Зебо Беккуловналарни ҳеч бир сабабсиз ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, хўрлаб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жанжаллашиб, жанжал вақтида қўллари билан бир неча маротаба уриб, оёқлари билан тепиб, уриб-дўппослаб,а енгил тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИБ ТБ томонидан Астанакулова Ситора Илхомовна ва унинг онаси Джураева Гулиором Исаковналарга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б”,”д” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.
ЖИБ Вобкент тумани судининг ҳукмига кўра Астанакулова Ситора Илхомовна ва унинг онаси Джураева Гулиором Исаковналар мазкур моддалар билан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.
Суд томонидан Астанакулова Ситора Илхомовна ва унинг онаси Джураева Гулиором Исаковналарнинг айби ўз тасдиғини топган бўлсада, улар ўзларининг айбларини яшириш мақсадида, жабрланувчи Атаева Манзура Ҳикматовна ҳамда Худайназарова Зебо Беккуловналарларни шаъни ва қадр қимматини камситиб, блогер “Шухрат Шон” (телефон рақами +99899.925.93.79) биргаликда “You tube” каналига чиқариб, каналларини томоша қилган фуқаролар олдида Атаева Манзура Ҳикматовна ҳамда Худайназарова Зебо Беккуловналарни “ШАЛЛАҚИ ва ШАНТАЖЧИ” ҳамда “СУДХЎР” деб, ушбу видеороликни фуқароларнинг телеграмига ҳамда интернет тармоғига жойлаштириб, ўзлари ва бошқа фуқаролар томонидан ўзгаларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаб, ҳакорат қилинишига сабабчи бўлишган.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, фуқаро Астанакулова Ситора Илхомовнанинг ҳамда блогер “Шухрат Шон” (телефон рақами +99899.925.93.79) ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси билан жиноят иши қўзғатиб, уларни жиноий жавобгарликка тортишингизни сўраб қоламиз.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button