Murojaat

Кўмир шахтасида нима гаплар?

Шарғун кўмир корхонаси раҳбари Абдуллаев Хамза Наимович мутахассис кадрларни ҳар хил баҳона қилиб ишдан ҳайдамоқда.

Ҳайдовчиларнинг айтишича, ишчилар ва ҳайдовчиларнинг ҳақ ҳуқуқини ҳимоя қилиб келаётгани, Шарғун шахтада кўплаб ноқонуний ишлар бўлаётгани ҳақида ҳақиқатни айтиб келгани учун раҳбаримиз Ашуров Шохрухни асоссиз ишдан ҳайдаш учун уринишяпти.

“Атрофимда бўлаётган ноқонуний ишлар ва адолатсизликларга қўл ҳовучлаб қараб туролмаганим сабабли мени ишдай ҳайдашмоқчи” дейди Ашуров Шохрух.

Шарғун кўмир шахтаси йўллари умуман юриб бўлмас даражадаги талабга жавоб бермайди.

15 йиллаб ишлаган мутахассис кадрларни асоссиз ишдан ҳайдаб, ёки сокрашенияга тушириб, ўрнига кеча келган номутахассислар қўйиляпти.

Номутахасислар ишга олинаяптими, демак, Шарғун кўмир корхонаси яқин вақт ичида расвои радди бало бўлиши тайин.

Йўлар 16%ли юриш мумкин эмас, лекин катталари мажбурлайди.
Шахтада ноқонуний ишлар бўлмоқда.

Тош майдалайдиган дробилкани ўрнатишиб, 100-200 тонна тошни майдалаб уни олиб бориб тоза кўмирга қўшиб Ангрен заводга жўнатишади. (асос видеода)

Шарғун кўмир кони раҳбари корхонани чўктирмоқчими ёки ўзини клани ва оғайниларини атрофига йиғмоқчими? Инсайдерларни айтишича: Кадрлар бўлими бошлиғи Аббосов Акбар, холасини ўғлини ишга олмоқчи.

“Балки иш ўрни балки сотилаётгандир” демоқчи эмасмиз, аммо буни текшириб кўриш мақсадга мувофиқ бўларди.

Шарғун кўмир кони раҳбарларига айтмоқчимиз, ими-жимида ноқонуний ишларни қилиб юрганликларинг қишлоқ аҳлига маълум. Нима қилиб юрганларингни яхши билишади, лавозимингдан ажралиб қолманглар тағин.

Ваколатли ташкилотлардан ушбу ҳолатга назоратга олишларини ҳамда Шарғун кўмир кони раҳбарларига нисбатан таъсир чоралари қўллашни сўраб қоламиз

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button