Сардор Умурзаковнинг расмий топшириғини бажармайдиганлар ҳам бор экан…
Анчадан буён юртимиздаги ДСП заводлар муаммоси ёритиб келаётганимиздан кўпчиликнинг, шу жумладан ушбу масалага алоқадор республика миқёсидаги маъсулларнинг ҳам хабари бор.
Ўрганиш жараёнида ҳозир Администрация раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган С.Умурзаков томонидан 2022 йил 14 март куни имзоланган 17-сонли протокол билан танишиб чиқдик.
Ушбу протоколнинг 16-бандида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшиб Қўчқоров ва “Ўзкимёсаноат” АЖга ҳам топшириқ берилган бўлиб, унга кўра 10 кунлик муддат ичида:
1) «Формалин-37%» нархини дунё бозорида мавжуд бўлган нархларга тенглаштирилишида амалий ёрдам бериш;
2) «Карбамид-А» нархи биржа савдоларидаги талабга мувофиқ қўйилишини таъминлаш вазифаси юклатилган эди.
Афсуски, орадан 8 (саккиз) ой ўтаётган бўлса-да, юқоридаги топшириқ бўйича бирор бир ҳаракат бажарилмаган.
Протокол ижросини назорат қилишли лозим бўлган маъсуллар қаерга қараяпти, деган савол ҳам туғилади.
Топшириқни бажармаган маъсулларга қандайдир чора кўриладими ёки йўқми, деган савол ҳам туғилади.
Ҳурматли Сардор Уктамович!
Юқорида келтирилганларга асосан протокол ижросини такроран ўрганиб, бажарилмай қолиб кетган, аммо номаълум сабабларга кўра назоратдан чиқариб юборилган топшириқларнинг ижроси таъминланишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.