Оила – инсон тафаккурининг олий маҳсули. Зотан, бу мўъжаз маскан умримизга мазмун, ҳаётимизга файзберибгина қолмай, жамият равнақи, юрт тараққиётидамуҳим ўрин тутади.
Оиладаги тотувлик ва аҳиллик кишининг ҳаётга муҳаббат, касбга садоқат, атрофдаги инсонларганисбатан ҳурмат ва эътибор сингари юксак инсоний фазилатларни ҳам шакллантиради.
Афсуски, сўнги вақтларда арзимаган оилавий келишмовчилик сабабли оилалар парокандаликка юз тутиб, ажримлар сони ортмоқда. Айрим оталар эса, фарзандлари олдидаги оталик бурчларини унутиб қўйишмоқда.
Оталик масъулиятини унутиб, алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келаётган оталарга нисбатан суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилмоқда.
Жумладан, Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 24.11.2014 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор А.Б.дан ундирувчи О.Ш. фойдасига вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор бир неча бор огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаб, 32 млн. сўмдан ортиқ алимент тўловларини тўламасдан келганлиги сабабли унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилган.
Мазкур суд томонидан жорий йилнинг 01 ноябрь куни қарздор отага нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Қарздорнинг айби, ўз айбига иқрорлик ва қилмишидан пушаймон бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, тушунтириш хатлари, маъмурий баённома ва ишда тўпланган бошқа ёзма далиллар билан ўз исботини топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига асосан қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Қарздор ота суд залида дарҳол қамоққа олиниб, жазони ўташ учун махсус муассасага жойлаштирилди.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси