BuxoroMurojaatSud

ИНВЕСТОРНИ ХОНА ВАЙРОН ҚИЛГАН ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ БУХОРО ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга

Админстратция раҳбари Сардор Умурзоқовга

Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Бахтиёр Исломовга

Бухоро вилоят хокими Ботир Камиловичга

Бухоро вилоят судинингиқтисодий ишлар бўйичаапелляция судлов хайъатига

Жавобгар: Қоровулбозор туманидаги “Бухоро нефт қурилиш монтаж” МЧЖ томонидан

Манзили: Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси 297/1.

Тел: 97-182-11-55, 91-646-22-55

АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ.

(Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7сентябр кунидаги   

4-2002-2101/1129-сонли ҳал қилув қарори устидан)

Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва харидор “Бухоро нефт қурилиш монтаж” масъулияти чекланган жамияти, балансда сақловчи “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ манфаатдор томон Қоровулбозор туман Ҳокимлиги ўртасида 2019 йил 12 мартда Қоровулбозор тумани “Чўлқувар” МФЙ ҳудудида жойлашган 2-сонли кўтарма насос станцияси бино ва иншоотларини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгиланган ҳолда сотиш бўйича тузилган 21-сонли олди-сотди шартномасини ҳамда тарафлар ўртасида 2020 йил 15 апрелда тузилган 78-сонли келишув шартномасини бекор қилиш ва жавобгар “Бухоро нефт қурилиш монтаж” МЧЖ дан 180.000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундириш сўралган.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси “Бухоро нефт қурилиш монтаж” масъулияти  чекланган жамияти манфаатида судга қарши  даъво  аризаси  билан  мурожаат  қилиб,  жавобгарлар  Ўзбекистон

Республикаси  Давлат  Активларини  бошқариш  Агентлиги  Бухоро  вилоят ҳудудий  бошқармаси,  Қоровулбозор  туман  ҳокимлиги  ва  “Бухоро  сувтаъминоти”  масъулияти  чекланган  жамияти  ўртасида  имзоланган  2019  йил 12 мартдаги  21-сонли  олди-сотди  шартномасини  бекор  қилишни,  жамиятгаетказилган 4 258 815 600 сўмлик зарар суммасини ундиришни сўраган.

Когон  туманлараро  иқтисодий  судининг  2021  йил  3  декабрдаги ажримлари билан қарши даъво аризанинг 2019 йил 12 мартдаги 21-сонли олди-сотди  шартномасини  бекор  қилиш  талаби  қабул  қилиш  рад  этилган,  қарши

даъво аризасининг 4 258 815 600 сўм зарар ундириш талаби иш юритишга қабул қилинган. 

Суднинг 2021 йил 17 декабрдаги ажрими билан Ўзбекистон Савдо-саноат

палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси “Бухоро нефт қурилиш монтаж” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритилган қарши даъво аризаси юзасидан  ундирилиши сўралган 4.258.815.600  сўмлик  етказилган  зарар суммасини  жавобгарлар Ўзбекистон  Республикаси  Давлат  Активларини бошқариш Агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси, Қоровулбозор туман ҳокимлиги ва “Бухоро  сув таъминоти”  масъулияти  чекланган  жамияти

ҳисобидан солидар тартибда ундириш ҳақидаги даъво предметини ўзгартириш

тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. 

Суднинг 2021 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарор билан, даъво қисман қаноатлантирилган, даъвогар Ўзбекистон  Республикаси  Хусусийлаштирилганкорхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва харидор “Бухоро нефт қурилиш монтаж” масъулияти  чекланган  жамияти,  балансда  сақловчи  “Бухоро  сув  таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ҳамда манфаатдор томон Қоровулбозор туман ҳокимлиги  ўртасида  2019  йил  12  мартда  тузилган  21-сонли  олди-сотди шартномаси  ва   тарафлар  ўртасида  2020  йил  15  апрелда  тузилган  78-сонли келишув  шартномаси  бекор  қилинган.  Жавобгар  “Бухоро  нефт  қурилиш монтаж” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат Активларини бошқариш Агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 18 800 АҚШ доллари миқдоридаги жарима ва олдиндан тўланган 21  600  сўм  почта  харажати  ундирилиши  белгиланган. Даъвонинг  қолган қисмини  қаноатлантириш  рад  этилган.  “Бухоро  нефт  қурилиш  монтаж” масъулияти  чекланган  жамияти  қарши  даъво аризасини  қаноатлантириш  рад этилган.  Қарши  даъво  аризаси  бўйича  тўланган  21  600  сўм  почта  харажати“Бухоро  нефт  қурилиш  монтаж”  масъулияти  чекланган  жамияти  зиммасида қолдирилган  ва  “Бухоро  нефт  қурилиш  монтаж”  масъулияти  чекланган жамиятидан Республика бюджетига 129 107 184сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. 

Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 мартдаги қарори билан  Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг“Бухоро нефт қурилиш монтаж” масъулияти чекланган  жамияти  манфаатида  берилган  апелляция  шикояти  қисманқаноатлантирилган.  Когон  туманлараро  иқтисодий  судининг  2021  йил 20 декабрдаги  ҳал  қилув  қарори  ўзгартирилган.  Даъвогарнинг  2019  йил 12 мартида Қоровулбозор туман, Чўлқувар МФЙ ҳудудида жойлашган “2-сонли кўтарма насос станцияси” бино ва иншоотларини инвестициявий ва ижтимоиймажбуриятларни белгилаган ҳолда сотиш бўйича тузилган 21-сонли олди-сотди

шартномасини ҳамда тарафлар ўртасида 2020 йил 15 апрелда тузилган 78-сонли

келишув шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантириш қисми бекор қилинган  ва  мазкур  талаб  қаноатлантириш  рад  этилган.  Ҳал  қилувқароридаги жавобгардан республика бюджетига 129  107 184 сўм давлат божи ундириш қисми, 123.707.184  сўмга  ўзгартирилган.  Жавобгардан  апелляцияинстанцияси  учун  республика  бюджетига  61 853 592  сўм  давлат  божи ундирилиши белгиланган. 

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг  2022  йил  29  июндаги  қарори  билан  Ўзбекистон  Республикаси Давлат  Активларини  бошқариш  Агентлиги  Бухоро  вилоят  ҳудудий бошқармасининг  кассация  шикояти  қисман  қаноатлантирилган.  Когонтуманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 мартдаги қарори бекор қилинган. Иш янгидан кўриш учун Когон туманлараро иқтисодий судига юборилган

Мазкур даъво аризаси 2022 йилнинг 7 октябр куни Пешку туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиб, даъво қисман тқаноатлантирилган.

Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва харидор “Бухоро нефт қурилиш монтаж”  масъулияти чекланган жамияти, балансда сақловчи “Бухоро сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ҳамда манфаатдор томон Қоровулбозор туман Ҳокимлиги ўртасида 2019 йил 12 мартда тузилган 21-сонли олди-сотди шартномаси ва тарафлар ўртасида 2020 йил 15 апрелда тузилган 78-сонли келишув шартномаси бекор қилинган;

Жавобгар “Бухоро нефт қурилиш монтаж балиқчилик кластери” МЧЖ  ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 9.000 АҚШ доллари миқдоридаги жарима ва олдиндан тўланган 21.600 сўм почта харажати ундирилиши;

Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

“Бухоронефтқурилиш монтаж Балиқчилик кластери” МЧЖ нинг қарши даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилган.

Жавобгар ​“Бухоро нефт қурилиш монтаж балиқчилик кластери” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 129.107.184 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.

Қуйидагиларга кўра мазкур ҳал қилув қарорини асоссиз деб ҳисоблайман.

1. Ҳал қилув қарорида харидор томонидан инвестициялар киритилмаганлиши кўрсатилган.

Вахолангки “Бухоронефтқурилиш монтаж” МЧЖ томонидан 12.03.2019 йилдаги 21-сонли шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажариш мақсадида 2019-2021 йилларда 7 млрд 170 млн сўмдан ортиқ харажат қилинган.

​2. 2019 йил 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4005-сонли “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ҳамда вилоят Ҳокимининг 2018 йил 12 ноябрдаги 607-сонли қарорларига асосан Қоровулбозор туманидаги “Бухоронефтқурилишмонтаж” МЧЖ негизида 2019 йилда табиий сув ҳавзаларида балиқчилик кластерини ташкил этиш бўйича йўл харитаси тасдиқланган. Мазкур йўл харитаси Бухоро вилоят Ҳокими Ў.Барноев ҳамда вилоятнинг 19 нафар мансабдор шахслари томонидан тасдиқланган.

​Мазкур йўл харитасида “Бухоронефтқурилишмонтаж” МЧЖ томонидан 2019-2021 йилларда Қоровулбозор туманидаги табиий сув хавзаларида ва Қоровулбозор туман “Чўлқувар” МФЙ ҳудудидаги А-380 магистрал йўл ёқасида жойлашган 2-сув тозалаш бино иншоотида ҳамда унинг атрофидаги ер майдонларида балиқчилик кластерини 2 босқичда ташкил қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган.

​Мазкур йўл харитасига кўра Ипотека банк АТИБ Бухоро вилоят филиали томонидан бизнес режада кўрсатилган биринчи босқичдаги ишларни амалга ошириш учун банк томонидан 2.0 млрд сўмлик кредит маблағларини ажратилиши;

​Шунингдек, Ипотека банк АТИБ Бухоро вилоят филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4005-сонли қарорига асосан иккинчи босқичдаги ишларни амалга ошириш учун хорижий давлатлардан асбоб ускуналар ва техник воситаларни олиб келиш учун 2 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши белгиланган. 

​Банк томонидан биринчи босқич бўйича 2.0 млрд сўм ажратилган бўлсада,  жамият томонидан бир неча маротаба Ипотека банкига мурожаат қилинганлигига қарамасдан бугунги кунга қадар 2 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ажратилмасдан келинган.

​Банк томонидан йўл харитасида белгиланган мажбуриятлар бажарилмаётганлиги тўғрисида Бухоро вилоят Ҳокимлигига ва Давлат активларини бошқариш Агентлиги Бухоро вилоят бошқармасига мурожаатлар қилинган.  

​Банк томонидан йўл харитасида белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги оқибатида 12.03.2019 йилдаги 21-сонли шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни тўлиқ бажарилмаслигига сабаб бўлган.

​3. Юқорида кўрсатилган йўл харитасида Қоровулбозор туман “Чўлқувар” МФЙ ҳудудидаги А-380 магистрал йўл ёқасида жойлашган 2-сув насос станцияси бино иншоотига зарурий ичимлик суви, оқар сув, газ ва электр энергиясини ўтказиш ва узлуксиз етказиб бериш белгиланган.

​Мазкур банд ижросини таъминлаш “Аму Бухоро” ИТХ бошқармаси, вилоят электр тармоқлари АЖ, Бухоро вилоят газ тарқатиш филиалига юклатилган.

​Бироқ, “Аму Бухоро” ИТХ бошқармаси ва Бухоро вилоят газ тарқатиш филиали томонидан йўл харитасида белгиланган мажбуриятлар бажарилмаган ҳамда бунинг оқибатида жамият томонидан 12.03.2019 йилдаги 21-сонли назарда тутилган мажбуриятларни тўлиқ бажарилмаслигига сабаб бўлган.     ​4. Шунингдек, ҳал қилув қарорида жавобгар жамият иккита 325 диаметрли қувурларни ҳудуддан чиқариш мажбуриятини олмаганлиги, объект бориб кўздан кечирилганда ушбу қувурларнинг ҳудуддан чиқарилмаганлиги биноиншшотларни реконструкция қилиш, қурилиш таъмирлаш ишлари, коммуникация тармоқларини ўтказиш, ҳудудни ободонлаштириш, асбоб ускуна, жихозлар олиб келишва объектда ўрнатиш ва 45 та янги иш ўринларини тўсиқ бўлмаслиги аниқланганлиги кўрсатилган. 

​Бундан ташқари ҳал қилув қарорида “Бухоро нефт қурилиш монтаж”  масъулияти  чекланган  жамиятининг  ўз  вақтида  “Бухоро  сув таъминоти”  масъулияти  чекланган  жамияти  Қоровулбозор  туман  филиалига тегишли  иккита  325  диаметрли  сув  қурувлари  ўтганлиги  инветиция мажбуриятларининг  бузилишига  олиб  келиши  юзасидан  эътирозлари  қайд этилмаган” лиги кўрсатилган.

12.03.2019 йилдаги 21-сонли шартноманинг 3.18-бандида шартнома иштирокчисининг мажбуриялари белгиланган бўлиб, унга кўра шартнома иштирокчиси яъни Бухоро вилоят “Сувоқава” ДУК харидорга объектда инвестиция мажбуриятларини ушбу шартнома ва бизнес  режага мувофиқ бажаришига тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.

​Бироқ Бухоро вилоят “Сувоқава” ДУК томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар бажарилмасдан шартномада кўрсатилган Қоровулбозор тумани “Чўлқувар” МФЙ да жойлашган 2-сонли кўтарма насос станциясининг ҳудудидаги Бухоро вилоят “Сувоқава” ДУК Қоровулбозор туман филиалига тегишли бўлган 2 та 325 диаметрли сув қувурларини 2-сонли насос станцияси ҳудудидан чиқариб ташлаш ва демонтаж қилиб кўчириш ишларини амалга оширмаган.

​Ушбу қувурлардан Қоровулбозор туман аҳолиси тоза сув билан таъминланади. Қувур бугунги кунда ҳам ишчи ҳолатда.

Бу борада “Бухоро нефт қурилиш монтаж” МЧЖ томонидан 

-10.05.2019 йил 41-сонли хат орқали Қоровулбозор туман Ҳокимига, Бухоро вилоят хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бошқармасига, “Сувоқава” ДУК га;

-13.05.2019 йил 46-сонли хат орқали давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасига;

-19.06.2020 йил 25-сонли хат орқали Бухоро вилоят сув таъминоти МЧЖ га;

-19.07.2020 йил 26-сонли хат орқали Бухоро вилоят Ҳокими К.Камоловга, Қоровулбозор туман Ҳокимига, давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят бошқармасига, Бухоро вилоят сув таъминоти МЧЖ га;

-02.06.2021 йил 92-сонли хат орқали ва бошқа мурожаатлар орқали Бухоро вилоят Ҳокимига, Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят бошқармасига мурожаат қилинганлигига қарамасдан, ушбу ташкилотлар томонидан мурожаатларга эътиборсиз муносабатда бўлиб, “Сувоқава” ДУК томонидан шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмасдан келинган.

​Қилинган мурожаатларга “Сувоқава” ДУК томонидан доим рад жавоб бериб келинган.

​Бунинг оқибатида эса “Бухоро нефт қурилиш монтаж” МЧЖ томонидан шартномада назарда тутилган мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаслигига сабаб бўлган.

​Шу сабабли “Бухоро нефт қурилиш монтаж” МЧЖ томонидан 12.03.2019 йилдаги 21-сонли шартнома муддатини узайтириш борасида

-10.03.2020 йилда 14-сонли хат билан Бухоро вилоят Ҳокимига, Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят бошқармасига;

-15.03.2021 йилда 71-сонли хат билан Бухоро вилоят Ҳокимига, Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят бошқармасига мурожаатлар қилинган.

​5. “Бухоро нефт қурилиш монтаж” МЧЖ 2005 йилда ташкил топган бўлиб, жамият томонидан 2018 йилдан бошлаб, балиқчилик кластерини ташкил этиш бўйича бизнес режа ишлаб чиқарилган ва режада белгиланган ишларни амалга ошириш бошланган.

​Жумладан, 2018 йилда “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси томонидан ўтказилган тендерда балиқ етиштириш, балиқни қайта ишлаш, балиқ човоқларини етиштириш, экотуризмни ташкил эитш бўйича “Бухоро нефт қурилиш монтаж” МЧЖ га Қоровулбозор туманида жойлашган “Зикри” табиий кўли ажратилган.

​Жамият томонидан мазкур табиий кўлга жамиятнинг ўз маблағлари ҳисобидан 5 млрд сўмлик инвестициялар киритилган. Шунингдек, АТИБ Ипотека банкнинг 03.04.2018 йилдаги 257-сонли кредит шартномасига асосан балиқчилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида балиқ чавоқлари, омухта ем, махсус музлатгич омборхонаси, махсус аквариум витриналар, қўриқлаш пости, моторли қайиқ, электр движок, циркуляцион сув насослари, аэрациялар ҳамда тўр анжомлари сотиб олиш учун 1 млрд 500 млн сўм кредит ажратилган.

​Бундан ташқари, АТИБ Ипотека банкнинг 30.07.2018 йилдаги 712-сонли кредит шартномасига асосан жамиятга балиқчилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида репродуктив ҳавзасини ташкил этиш, инкубация цехи ва зарурий бино иншоотлар қуриш, мобил дам олиш уйлари хариди ҳамда сув тортиш учун насос станциялари ўрнатиш учун 2 млрд сўм миқдорида кредит ажратилган.

​Юқорида қайд этилган йўл харидасида белгиланган ишларни амалга ошириш мақсадида 2020 йилда жамиятга Қоровулбозор туманидаги “Хадича” кўли бириктириб берилган. 

​Йўл харитасига ва жамиятнинг бизнес режасига кўра Қоровулбозор туман “Чўлқувар” МФЙ ҳудудидаги А-380 магистрал йўл ёқасида жойлашган 2-сув насос станцияси ҳамда Қоровулбозор туманидаги “Зикри” ва “Хадича” кўлларида амалга ошириладиган лойихалар бевосита чамбарчаст боғлиқ бўлиб, унга кўра Зикри ва Хадича кўлларида етиштирилган балиқлар 2-сув насос станцияси ҳудудида ташқил этиладиган цехларда балиқларни сақлаш ҳамда қайта ишланади.

​Шунингдек, 2-сув насос станциясида ташкил этиладиган ховузларда балиқ човоқлари етиштирилиши ва “Зикри” ҳамда “Хадича” кўлларида етказиб берилиши белгиланган.

7.Ўзбекистон Республикасининг 25.122019 йилдаги “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида” ги Қонунининг 21-моддасида инвестицияларни ҳимоя қилиш назарда тутилган бўлиб, “Давлат инвестицияларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Инвесторларнинг инвестициялари ва бошқа активлари национализация қилинмайди.

Инвесторларнинг инвестициялари ва бошқа активлари реквизиция (экспроприация) қилинмайди, бундан табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотийлар ва фавқулодда хусусиятга эга бўлганбошқа ҳоллар мустасно” деб кўрсатилган.

Ушбу қонуннинг 23-моддасида Зиддиятли қоидалар назарда тутилган бўлиб, унга кўра ушбу Қонуннинг қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари ёки халқаро шартномалари ўртасида бирор-бир номувофиқлик бўлган тақдирда, инвесторлар учун энг қулай бўлган қоидалар устувор кучга эга бўлади” деб кўрсатилган.

Мазкур қонуннинг 24-моддасида. Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш мақсадлари назарда тутилган бўлиб унга кўра Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикасини ва унинг ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг давлат вазифалари бажарилишини таъминлайдиган инвестиция сиёсатини амалга ошириш, инвестициялар самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги турли инвестиция объектларига қўйилмалар учун хавфсиз шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади” деб кўрсатилган.

Мазкур қонуннинг 25-моддасида Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш усуллари назарда тутилган бўлиб, унга кўра Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш қуйидагилар орқали амалга оширилади:

инвестиция фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатларини тақдим этиш;

Мазкур қонуннинг 26-моддасида Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир. 

Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг асосий ваколатлари қуйидагилардан иборат:

салоҳиятли инвесторларга фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа масалалари бўйича маслаҳат бериш ҳамда уларга юзага келадиган масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам ва кўмак кўрсатиш” деб кўрсатилган.

Мазкур қонуннинг 27-моддасида Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида ҳамда инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда қуйидагиларни амалга оширади:

тегишли ҳудуддаги инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўриш;

Мазкур Қонуннинг 62-моддасида Инвестиция фаолияти субъектларига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш назарда тутилган бўлиб, Инвестиция фаолияти субъектига инвестиция фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш муносабати билан етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш қонунда белгиланади.

Давлат бошқаруви органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини чеклайдиган қарорлар қабул қилинган тақдирда, шунингдек ушбу органлар томонидан инвестиция фаолияти субъектларининг хўжалик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашилган ҳолларда етказилган зарарларнинг ўрни қонунчиликка мувофиқ қопланади” деб кўрсатилган.

8. Бундан ташқари қарорда ҳал қилув қарорида “Бухоро нефт қурилиш монтаж балиқчилик кластери” масъулияти чекланган жамиятининг қарши даъво аризасидаги 4 258 815 600 сўмлик ундирилиши талаб қилинган зарар суммаси ва шартноманинг  3.18-банди  ёки  унинг  5.2-банди шартлари бузилиши  ўртасида сабабий боғланиш мавжуд эмас” деб кўрсатилган.

Айнан шартнома иштирокчиси “Сувоқава” ДУК, Давлат активларини бошқариш агетлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Қоровулбозор туман Ҳокимлиги томонидан шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли, бизлар 4.258.815.600 сўм зарар кўришимизга сабаб бўлишган.

Шартноманинг 5.2-бандига кўра, агар мазкур шартнома имзоланганидан кейин тарафлардан бири мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаса ёки уларга риоя этмаса ёхуд мазкур шартнома имзоланганидан кейин хоҳлаган  пайтда  1-Иловада  кўрсатилган  бирор-бир  кафолат  нотўғри  ёки чалғитувчи  эканлиги  ёки  тарафларнинг  қандайдир  мажбуриятларига  риоя қилинмаган ёки  риоя  қилинмаслигини кўрсатувчи  бирорта  ҳолат  ёки ҳодиса тарафлардан бирига маълум бўлиб қолса, бундай ҳолатда жабрланувчи тараф белгиланган  тартибда  ушбу  шартномани  бекор  қилишни  ва  етказилган зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақлилиги қайд этилган.

Биринчи инстанция суди томонидан эса юқорида қайд этилган ҳолатларни инобатга олмасдан, иш ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганиб чиқмасдан, шошма шошарлик билан асоссиз қарор қабул қилган.

Шунга кўра, мазкур ҳал қилув қарорини асосли ва адолатли деб бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 259-моддасида “Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти, прокурор эса апелляция протести беришга ҳақлидир. 

Ҳал қилув қарори устидан тўлиқ ёки қисман шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин” деб кўрсатилган.

Баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ИПК нинг             259-265-моддасига асосланиб,

С Ў Р А Й М А Н :

Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 07 октябр кунидаги ҳал қилув қарорини бекор қилишингизни ва янги қарор қабул қилишингизни;

“Бухоро нефт қурилиш монтаж” 

МЧЖ раҳбари​​​​​Турсунов Муродали Авезмурод ўғли

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button