БУХОРО НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИНИ ҚУРИЛИШ БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ХУЖЖАТЛАРНИ ҚАЛБАКИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛИ БИЛАН ҚИЛГАН НАЙРАНГЛАРИ
Узбекистон Республикаси Олий судига | |
Даъвогар: | Ўзбекистон Савдо-Саноат ПалатасиБухоро вилоят ҳудудий бошқармаси |
Манзили: | Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчаси 1А-уй |
«ERIDAN PRO» ХК | |
Манзили: | Бухоро шахар И.Муминов кучаси 35/11Тел. (90) 511 08 08 |
Жавобгар: | “Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи” |
Манзили: 3-шахс | Коровулбозор шахри Мустакиллик 1х\р-20210000500926067001.МФО 00432ИНН-202080378 СКБ Яшнобод ф-ли«Project montage ingineering» МЧЖ Бухоро шахар Шербудин кучаси 20 |
КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ
( 4-2002-2201/134-сонли иш юзасидан)
Когон туманлараро Иктисодий судининг 16 мартдаги хал килув карори билан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “Eridan Pro” ХК манфаатларида жавобгар “Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи” МЧЖ дан бажарилган курилиш ишлари учун жами 1 040 553 340 сум ундириш тугрисидаги даъво аризаси рад этилган.
Ушбу иш юзасидан берилган апелляция шикояти 11.05.2022 йилда апелляция инстанцияси томонидан куриб чикилиб биринчи инстанциясининг хал килув карори уз кучида колдирилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 16 мартдаги хал килув қарори ва апелляция инстанциясининг 2022 йил 11 майдаги кароридан норозимиз ва уни куйидагиларга кўра ноқонуний ва асоссиз деб хисоблаймиз. Чунки суд томонидан даъвони рад этиш учун асос килиб олинган холатлар ишда мавжуд хужжатларга ва амалдаги конун нормаларига мос келмаслигидан ташкари, суд биз келтирган важларга мутлако бахо бермасдан хаттоки узининг карорида бизни важларимизни эслаб хам утмаган.
Биринчи инстанция суди томонидан биз келтирган важлар ишни куриш жараёнида урганилмаганлиги етмагандай, апелляция инстанция суди эса ишни 15 дакикада куриб чикиб, биринчи инстанция судининг хал килув карорини уз кучида колдириб, узининг ажримини, биринчи инстанция судининг кароридан флешка оркали кучириб ёзганлиги учун даъвонинг мазмунини батафсил ёритиб бермокчимиз.
«Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖга карашли «Нефтчи» болалар оромгохини 2019 йил ёзги дам олиш мавсумига тайёрлаш ва мавсумни марокли утказиш чора-тадбирлари тугрисидаги 29.04.2019 йилдаги 146-сонли буйругига асосан оромгохнинг спорт майдончасини «Архитектор строй проект» МЧЖ томонидан ишлаб чикилган лойихага (смета)асосан таъмирлаш ишлари жами саккизта боскичга булиниб умумий суммаси 3 169 139 581 сум килиб белгиланган.
Шундан 1-2-3-7-8-боскичлар учун 2 026 666 780 сумлик ишларни «Project Montage Engineering»МЧЖ бажарган булса, колган 4-5-6-боскичлардаги 1 040 553 040 сумлик курилиш ишлари эса «Eridan Pro» хусусий корхонаси томонидан тулик бажарилиб барча боскичдаги ишлар 2019 йилнинг май ойида фойдаланишга топширилган.
Аммо «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖ томонидан 4-5-6-боскичларда бажарилган курилиш ишлари учун хосил булган 1 040 553 040 сум карздорлик вактида туланмаганлиги учун «Eridan Pro» хусусий корхонаси карздорликни ундириш максадида 2022 йилнинг февраль ойида Когон туманлараро иктисодий судига даъво аризаси билан мурожаат килган.
Бирок биринчи инстанция суд жараёнида жавобгар «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖ курилиш буйича директор уринбосари Ш.Ражабоввакил сифатида курсатма бериб, даъвогар «Eridan Pro» хусусий корхонаси билан «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖ уртасида карздорлик мавжуд эмаслигини билдириб жумладан куйидагиларни айтиб утди.
Хакикатда хам «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖга карашли «Нефтчи» болалар оромгохида 2019 йилнинг апрель-май ойларида режалаштирилган курилиш таъмирлаш ишлари «Архитектор строй проект» МЧЖ томонидан сметалар саккиз боскичда белгиланиб хар бир боскич учун алохида алохида ишлаб чикилган, объектнинг умумий суммаси 3 169 139 581 сумни ташкил килган булиб, «Курилиш иктисод экспертиза» МЧЖ томонидан 2019 йил 17 июндаги 188/19-СД-4-сонли ижобий хулоса берилган.
Шундан «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2018 йил 11 июлдаги 241-сонли буйруги билан тасдикланган, танлов савдоларини утказиш комиссияси аъзолари томонидан 2019 йил февралида утказилган ёпик тендрда 1,2,3,7-8-боскичларда курилиш ишларини бажариш учун «Project montage ingineering» МЧЖ голиб деб тан олиниб жами булиб 2 025 453 017 сумлик шартномалар имзоланган ва колган 4,5-6-боскичларни курилиш таъмирлаш ишларини бажариш учун эса “Eridan Pro” ХК голибдеб тан олиниб 1 040 553 340 сумлик шартномалар имзоланган.
Шунингдек спорт майдончасининг 4-5-6-боскичларида курилиш ишларини бажариш учун «Eridan Pro» хусусий корхонаси тендерда голиб деб тан олинганлиги сабабли шартномалар имзоланган булсада, аммо «Eridan Pro» хусусий корхонаси шартномаларни имзолаб кайтиб умуман келмаганлиги сабабли 4-5-6-боскичларда бажарилиши керак булган ишларни хам вакт киска булганлиги сабабли, керакли хужжатларни яъни шартномаларни кайтадан расмийлаштирилмасдан «Project montage ingineering» МЧЖ га илтимос килиб бажартирдим, «Eridan Pro» хусусий корхонаси вакили Б.Хусенов эса ушбу объектга кайтиб келмаганлигини.
Ундан ташкари жами саккизта боскичда бажарилган ишларнинг умумий киймати ишлаб чикилган лойиха-сметага асосан 3 169 139 581 сумни ташкил килган эди, аммо ишларни кабул килиш вактида яъни формаларни тасдиклаганимизда, ишлар хажми смета хужжатларида курсатилганидан камаймаган холда амалда нархи 2 025 453 017 сум булиб чикканлигини.
Ушбу бажарилган ишлар учун 2 025 453 017 сумлик форма-3 шаклидаги далолатномалар 2020 йилнинг июнь ойида яъни ишлар бажарилиб амалда фойдаланишга топширилганидан бир йил утиб«Project montage ingineering» МЧЖ томонидан такдим килинганлиги, «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖ курилиш буйича масъул ходимлари томонидан эса тулик кабул килиб олинганлигини.
Шунингдек «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖ томонидан 2 025 453 017 сумлик форма-3 лар кабул килиниб олингандан кейин «Project montage ingineering» МЧЖ билан урталарида келиб чиккан низо туфайли яъни кабул килиб олинган 2 025 453 017 сумлик форма-3 лар учун 1 479 838 245сумлик туловлар амалга оширилиб, 610 011 720 сум дебитор карздорлик учун тулов вактида амалга оширилмаганлиги сабабли «Project montage ingineering» МЧЖ нинг даъво аризасига асосан Когон туманлараро иктисодий судининг хал килув карори билан 2020 йилнинг 11 ноябрида 616 129 676 сум «Project montage ingineering» МЧЖ фойдасига ундирилган. Шунинг учун хозирги кунда «Нефтчи» болалар оромгохи спорт майдончаси буйича хеч кандай карздорлик мавжуд эмаслигини билдирди.
Жавобгар вакили Ш.Ражабовга 4-5-6-боскичлар«Project Montage Engineering» МЧЖ томонидан бажарилган булса нима сабабдан ишларни кабул килиш учун форма-3лар шаклидаги далолатномалар «Project Montage Engineering» МЧЖ билан тузилмаган деган саволга жавобгар 4-5-6-боскичларда бажарилган ишлар хажми учун алохида-алохида далолатнома тузиб утириш шарт эмас, шунинг учун 1-2-3-7-8-боскичларга кушиб хужжатлаштирдик деб судда курсатма берди. Суд томонидан хеч булмаса «Project Montage Engineering» МЧЖ билан кушимча шартнома ёки бошка боскичлар учун тузилган шартномаларга илова тарикасида бирор бир шартномаларга кушимча сифатида расмийлаштирмадиларизми деган саволга К СОЖЕЛЕНИЕ НЕ СДЕЛАЛИ деб жавоб берди, суд хам шу жавоб билан кифояландими билмадим. (холбуки 8 та боскич алохида алохида объект, алохида смета, дефекный акт, экспертиза хулосаси, тедр баённомаси ва шартнома килинган канака килиб буни кушиш мумкин ёки бухгалтерияга кирим килиш яъни балансга олиш мумкин).
Суд ушбу жавобгарнинг вакилини курсатмасига асосанми ёки бошка сабабми, бизнинг келтирган бир эмас бир нечта важларимизни хам ва гувохларнинг бир бирига карама карши курсатмаларини хам инобатга олмасдан узининг хал килув карорида асослаб хам бермасдан, «Eridan Pro» хусусий корхонаси ушбу объектда курилиш ишларини бажармаган деб топиб, даъвомизни рад этди.
Биз ушбу жавобгарнинг важларини хакикатга тугри келмаслиги хакида бир эмас бир нечта фактлар ва далилларни келтириб утганимизни суд инобатга олмади хам бизни важларимизга бахо хам бермади.Холбуки амалдаги конунчиликда шу жумладан 2019 йил 24 майдаги 12-сонли Олий суд пленуми карорининг 9-бандига асосан хал килув карорининг асослантирувчи кисмида суд томонидан аникланган, иш учун ахамиятга эга булган холатлар курсатилиши лозим. Хал килув карорида суд фойдасига хал килув карори кабул килган тарафнинг важлари ва далилларини бир томонлама баён этилишига йул куйилмайди. Суд кайси асосларга кура бошка тарафнинг важлари суд томонидан кабул килинмаганлигини курсатиши шарт, деб курсатилган булса, шу карорнинг 12-бандида эса суд хал килув карорида иш учун ахамиятга эга у ёки бу холатлар тасдикланадиган далилларни курсатиб утилиши билан чегараланмасдан, балки бу далилларнинг мазмунини баён этиши шарт.
Аммо бизни важларимиз Коровулбозор туман прокуратураси томонидан суднинг хусусий ажримига асосан утказилган суриштирув жараёнида яъна бир бор уз исботини топди. Биз келтирган важлар куйидагилардан иборат.
«Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖ «Нефтчи» болалар оромгохини 2019 йил ёзги мавсумга тайёрлаш учун яъни спорт майдончасини таъмирлаш максадида директор уринбосари С.Каххоров, курилиш булими бошлиги Ш.Ражабовва касаба уюшма раиси Каримовлар, Рашидов Тегран билан Хусенов Бахтиёрни чакириб спорт майдончасини таъмирлаш ишларини зудлик билан бошлашни ва спорт майдончаларини болалар ёзги оромгохга дам олишга келгунларига кадар яъни май ойининг охиригача топширишни буюрадилар.
Белгилаб берилган ишларни бажариш максадида Рашидов ва Хусеновлар томонидан ишлар икки сменада ташкил килиниб 2019 йил май ойининг охиригача тулик фойдаланишга топширилибиюндан бошлаб лагерга болалар кабул килинади.
Бажарилган ишларни Ражабов бошчилигида технадзорлар Примов ва Астанаевлар кабул килиболиб, нархини тахминан уч миллярддан купрокка бахолайдилар. Бажарилган ишларни тахминан бир миллярдлигини Хусенов колган икки миллярдлигини эса Рашидов бажарганлиги аниклангандан кейин хужжатларни расмийлаштириш жараёни бошланади.
Энг биринчи булиб килиниши лозим булган иш, «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖ одати буйича олдин иш кейин лойиха принципига амал килган холда, бажарилган курилиш ишларига лойиха ишлаб чикиб, лойихани экспертизадан утказиб хулоса олиш, кейин тендер, ундан кейин эса шартномаларни расмийлаштириш керак. Олдин иш кейин смета ва бошка хужжатларни расмийлаштириш «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖ рахбарлари учун кулайлигини сабаби, курилиш ишларини узларига мослаб олишларига осон булишлиги.
Шундан кейин лойихани (смета) расмийлаштириш Б.Хусеновга, экспертиза хулосасини эса расмийлаштириш Т.Рашидовгатопширилади. Жами саккизта боскич учун 3 169 139 581 сумлик лойиха бажарилган ишлар натижасидан келиб чикиб «Курилиш строй проект» МЧЖ томонидан Б.Хусеновнинг бюртмасига асосан тайёрланиб, Т.Рашидовнинг буюртмасибилан эса «Курилиш иктисод экспертиза» МЧЖтомонидан 2019 йил 17 июнида 188/19-СД-4-сонли хулоса олинади.
Энди навбат шартномаларни расмийлаштириш учун тендер утказишга келганда, тендерга катнашиш учун эса корхона керак. Шунинг учун Т.Рашидовтомонидан бажарилган 2 025 453 017 сумлик курилиш ишлари «Project montage ingineering» МЧЖ расмийлаштиришга келишилади, Б.Хусеновтомонидан эса бажарилган 1 040 553 340 сумлик курилиш ишларини расмийлаштириш учун янги«Eridan Pro» хусусий корхонаси ташкил килиб 2019 йилнинг 18 сентябрида руйхатдан утказилади.
Навбат тендерга келганда, Вазирлар Махкамасининг 302-сонли карори билан тасдикланган «Узбекистон Республикаси худудида капитал курилишда танлов савдолари тугрисида» ги низомга асосан 50 000 АКШ долларидан куп микдордаги курилиш лойихаларига очик тендерутказиш керак, бунинг иложи йук чунки очик тендерга хохлаган киши кириб голиб булиши мумкин. Шунинг учун ёпик тендер (юкоридаги низомга асосан ёпиқ танлов савдоларида оферентлар сони чекланади) утказиш максадида бажарилган ишларни 50 000 АКШ долларидан куп булмаслиги учун саккизта боскичга буладилар.(аслида бирта спорт комплекси, стадионни дарвозаси бошка боскичга тугри келган булса дарвозасини сеткаси бошка боскичга тугри келган).
Тендер комиссияси раиси директорнинг биринчи уринбосари Мустафоев бошчилигида ун уч кишидан иборатлик тендер гурухи шу жумладан «Eridan Pro» хусусий корхонасини курилиш ишларини бажариш даврида болалар оромгохида умуман курмадим деб курсатма берган Ш.Ражабов хам тендр аъзоси сифатида 2019 йилнинг февраль ойи билан тендер утказдик (тендр утказиш учун Бухоро НКИЗ электрон сайтида ишлар кабул килиб олинганидан кейин яъни 2019 йил 10 июнда 487-сон эълон берилган) деб калбаки баённома расмийлаштирадилар ва тендерда 1-2-3-7-8-боскичлар учун «Project montage ingineering» МЧЖ голиб деб тан олинган булса 4-5-6-боскичларда февраль ойида хали давлат руйхатидан утмаган яъни мавжуд булмаган «Eridan Pro» ХК голиб деб тан олинади.
Тендер натижасидан келиб чикиб хар бир боскич учун алохида алохида тендр баённомалари ва шартномаларини курилиш буйича директор уринбосари С.Каххоров имзолаган булса, хар бир шартномага алохида алохида илова килибшартнома иловасини хамда тендр баённомасини имзолаган гурухда курулиш булими бошлиги Ш.Ражабов хам, спорт майдончаси фойдаланишга топширилгандан камида олти ой утганидан кейин, узларини имзолари билан «Eridan Pro» хусусий корхонаси 4-5-6-боскичларда ишларни бажарганлигини тасдиклаб яъна судда мен Б.Хусеновни умуман объектда курмадим деб курсатма берган. Ш.Ражабовнинг «Eridan Pro» хусусий корхонаси рахбари Б.Хусенов тендерда голиб булиб шартномаларни имзолаган аммо ишни бажармаган деган важи мутлако асоссизлигини ушбу холатда хам куриш мумкин.
Яна бир нарсага алохида ахамият бериш керакки, тендерда 13 киши жавобгар бошкарув органининг энг юкорисида яъни айнан курилиш ишлари буйича масъул шахслар катнашганлар, яъни курилиш буйича хамма масъул ходимлар тендерда катнашиб «Eridan Pro» ХК курилиш ишларини бажарганлигини, хеч булмаганда ишлар бажарилиб фойдаланишга топширилганидан олти ой утиб тендрга катнашганлигини тасдиклаганлар, чунки тендер баённомаси ишлар амалда бажарилиб булгандан кейин имзоланган.
Нахотки судья М.Болтаевда савол тугилмаган «Eridan Pro» хусусий корхонаси ишларни бажармаган булса жавобгарнинг 13 кишилик энг юкори лавозимларни эгаллаб турган масъул ходимлари нима сабабдан ишлар бажарилиб булгандан кейин олти ой утиб «Eridan Pro» хусусий корхонаси тендрда катнашди деб тендр натижаси буйича баённома ва шартномаларни имзолаган деган.
Холбуки юкоридаги шахслардан хеч булмаганда икки уч кишини чакириб гувох сифатида сурок килиш мумкин эдику. Суд булса факатгина Ш.Ражабовнинг курсатмаси билан кифояланди.
Ундан ташкари Ш.Ражабовнинг жами саккизта боскичда бажарилган ишларнинг умумий киймати сметага асосан 3 169 139 581 сумни ташкил килганэди, аммо амалда ишлар бажарилгандан кейинги улчов ишлари натижасига асосан 2 025 453 017 сумбулиб чикди деб берган курсатмаси хакикатга тугри келмаслигини яъна бир далили сифатида айтиш мумкинки, сметалар (сметалар 2019 йил 17 июнида ишлаб чикилган булса, ишлар 2019 йил май ойини охирида тулик фойдаланишга топширилган) ишлар тулик бажарилиб булингандан кейин бажарилган ишлар натижаси буйича тузилган формаларга асосан ишлаб чикилган.
Бундан келиб чикадики туланмай колган яъни амалда камайди деб курсатилган 1 040 553 340 сумайнан «Eridan Pro» хусусий корхонаси томонидан бажарилган ишлар натижасида хосил булганлиги яккол куриниб турибди(биз даъво килган сумма хам айнан шу суммани ташкил килади).
«Eridan Pro» хусусий корхонаси рахбари Б.Хусенов, жавобгар томонидан урталарида хосил булган карздорлик узок муддат туланмасдан келинганлиги сабабли 2020 йилнинг май ойларида «Узбекнефтгаз» МХК га, яъна пайсалга солингандан кейин эса Президент девонига хат билан мурожаат килади.
Жавобгар директор уринбосари Косимов «Узбекнефтгаз» МХКга 2020 йилнинг 20 июнида хакикатда хам «Eridan Pro» ХК си «Нефтчи» болалар оромгохи спорт майдончасида курилиш ишларини бажарганлигини, икки марта улчаш ишлари амалга оширилганлигини, камчиликлари борлиги учун вактида кабул килиб олинмаганлигини, форма-3лар «Eridan Pro» хусусий корхонаси томонидан имзосиз такдим килинганлигини ва тез кунларда бу масалани ижобий хал килишлигини билдириб жавоб хати беради(ушбу хат иш хужжатларида мавжуд, аммо суд томонидан эътиборга олинмаган).
Аммо масалани ижобий хал килиб беришни ваъда бериб амалда тескарисини килиб «Eridan Pro» ХК томонидан 4-5-6-боскичларда бажарилган курилиш ишлари учун хак тулуш урнига, Б.Хусеновни жазолаш ва «Eridan Pro» ХК томонидан 1 040 553 340 сумлик бажарилган ишларни узлаштириш максадида Ш.Ражабов бошчилигида, Ш.Пиримов, Астанаевлар ва «Project montage ingineering» МЧЖ рахбари Т.Рашидовлар узаро тил бириктириб«Project montage ingineering» МЧЖ томонидан 1-2-3-7-8-боскичларда бажарилган ишларнинг форма-3 шаклидаги далолатномаларини икки нусхада калбакилаштирадилар.
Форма-3 шаклидаги далолатномаларни биринчи нусхасининг умумий суммаси жами 1-2-3-7-8-боскичлар учун 1 479 838 245 сумлик килиб курсатилиб «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖ бухгалтериясига туловни амалга ошириш учун топширилиб туловлар «Project montage ingineering» МЧЖ хисоб ракамига 2020 йилнинг 20-21-августь кунлари бухгалтерия томонидан тулик кучириб берилади.
Аммо форма-3 ларни иккинчи нусхаси эса 2 025 453 017 сум килиб калбакилаштирилиб худдики бухгалтерияга хам шу суммага далолатнома берганмиз аммо «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» пулни колган 623 172 195 сумини бизга тулаб бермаяпти деб курсатиб Когон туманлараро иктисодий судига «Project montage ingineering» МЧЖ томонидан даъво ариза киритилади.(Когон туман Иктисодий судининг 2020 йил 11 ноябрдаги 4-2002-2002/508-сонли хал килув карори иловада)
Ушбу калбаки формаларни калбакилигига шубха уйготмаслик учунми ёки бошка сабабми судга формаларни имзолаган Пиримов ва Астанаевлар уз хохишлари билан ёки суднинг кистови биланми гувох сифатида жалб килинадилар. Аммо биз Каххоров ва Каримовларни судга гувох сифатида жалб килишларини сураб канча илтимос килсак хам, суд гувохларни жалб килишни лозим деб топмади.
Юкоридаги форма-3 ларни калбакилаштириш эвасига суднинг 2020 йил 11 ноябрь кунидаги хал килув карори билан «Project montage ingineering»МЧЖ хисоб ракамига, бухгалтерияга топширилган 1 479 838 245 сумлик бажарилган ишлар хажмидан келиб чикиб расмийлаштирилган форма-3 ларга асосан эмас балки судга такдим килинган 2 025 453 017 сумлик форма-3 ларга асосан суднинг ижро варакаси билан орадаги фарк яъни 623 172 195 сум ундириб олинган (бош хисобчини далолатномаси иловада).
Ш.Ражабов бошчилигидаги гурухнинг ушбу далолатномаларни калбикилаштириб судга бошка, бухгалтерияга бошка далолатнома беришдан кузлаган асосий максади, завод бухгалтериясига топширилган 1 479 838 245 сумлик форма-3 лар ва амалда «Project montage ingineering» МЧЖ томонидан судга такдим килинган 2 025 453 017 сумлик далолатномалар орасидаги фаркни яъни 623 172 195 сумни «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖ дан, форма-3ларни бухгалтерияга топширмасдан олиш булган. Чунки бухгалтериядан чиккан сумма 2 103 010 440 сумни ташкил килган булса, такдим килинган формалар 1 479 838 245 сумни ташкил килган. Яъни 623 172 195 сумлик бажарилган курилиш ишлариучун форма-3 лар «Project montage ingineering» МЧЖ томонидан «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖ га такдим килинмаган.
Акс холда качонки ишлар тулик бажарилиб фойдаланишга топширилганлигигабир йилдан ортикрок вакт утгандан кейин 1 479 838 245 сумлик форма-3 ларни расмийлаштириб бухгалтерияга такдим килишни, ва судга эса бир вактнинг узида 2 025 453 017 сумлик формаларни такдим килишни зарурати йук эди.
Когон туманлараро Иктисодий судининг хусусий ажрими ижро юзасидан Коровулбозор туман прокуратураси топширигига асосан 2022 йилнинг 7 июлида утказилган текширув натижалари буйича «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖ га карашли «Нефтчи» ёзги болалар дам олиш оромгохи спорт майдончасини жорий таъмирлаш объектида курилиш монтаж ишларини топшириш юзасидан 2021 йилнинг февралида «Project montage ingineering» МЧЖ томонидан жами 623 172 195 сумлик форма-3 шаклидаги далолатномалар такдим килинганлиги ва буюртмачи «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖ томонидан тасдикланганлигианикланган.
Холбуки вакил Ш.Ражабов, гувохлар Пиримов ва Астанаевлар энг охирги формалар 2020 йилнинг июнь ойида имзоланганлигини барча суджараёнларида ва Коровулбозор туман прокуратурасига берган курсатмаларида тасдиклаб утганлар. Шунингдек ёзма равишда берган тушунтириш хатлари хам иш хужжатларида мавжуд.
Вахоланки юкорида курсатилган 623 172 195 сумлик форма-3лар 2020 йилнинг 11 ноябридаги суд жараёнидан ва туловлар суднинг ижро варакасига асосан тулик ундириб олинганидан турт ой утиб, яъни 2021 йилнинг февралида суний равишда калбакилаштирилганлигини куриш мумкин.
Ундан ташкари юкорида келтирилган Ш.Ражабов бошчилигидаги гурух томонидан, судга такдим килинган 2 025 453 017 сумлик калбаки форма-3шаклидаги далолатномаларга, худдики «Project montage ingineering» МЧЖ томонидан бажарилгандек килиб курсатиш максадида,«Eridan Pro» хусусий корхонаси 4-5-6-боскичларда бажарган 1 040 553 340 сумлик ишларнинг объемлари киритилган.
Аммо бухгалтерияга такдим килинган форма-3 ларга эса факатгина «Project montage ingineering» МЧЖ томонидан бажарилган 1-2-3-7-8-боскичлардаги курилиш ишлари курсатилган.Бундан куринадики, «Eridan Pro» хусусий корхонаси томонидан бажарилган 1 040 553 340 сумлик курилиш ишларини узлаштириш учун масъул ходимлар томонидан ишлаб чикилган режани амалга оширишда суддан фойдаланилган.
Холбуки «Project montage ingineering» МЧЖ томонидан 1-2-3-7-8-боскичларда бажарилган курилиш ишларининг узи 2 025 453 017 сумни ташкил килиши юкоридаги бешта боскичнинг сметава шартномаларидан куриниб турибди.
Шунингдек 2020 йил 11 ноябрдаги 4-2002-2002/508-сонли даъвогар «Project montage ingineering» МЧЖнинг жавобгар «Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖ дан муддати утган карздорликни ундириш юзасидан уюштирилган суд жараёнида айнан бажарилган ишлар учун масъул ходимлар уртада низо булмасада суд томонидан гувох тарикасида жалб килинган ёки уз хохишлари билан судга курсатма берган.
Судда гувох тарикасида Примов гувохлик бериб, болалар оромгохида ишлар 2019 йилнинг май ойида кабул килиб олинганлигини ва улчаш ишларини олиб бориш вактида «Eridan Pro» хусусий корхонаси вакили Б.Хусенов хам катнашганлигини ва хозирги кунда яъни 2020 йилнинг 11 ноябрида «Eridan Pro» хусусий корхонаси хам ушбу болалар оромгохидаги спорт майдончасида бажарилган курилиш ишларига даъво килганлигини айтиб утган булса(«Eridan Pro» ушбу низода тараф сифатида жалб килинмаган, аммо мухокама килинган), Астанаев эса уз тушунтиришида ишларни улчаш даврида Б.Хусенов катнашганлиги ва хозирги кунда ишларни «Eridan Pro» ХК бажарди деб даъво килганлиги, форма-3 ларга эса Т.Рашидов бажарганлиги учун эмас, факатгина келиб колганлиги учунгина Т.Рашидовни исмини курсатганлигини айтиб утган (тушунтириш хатлари иловада).
Аммо суд томонидан гувохларнинг мазкур курсатмалари эътиборсиз колдирилибми ёки нотугри талкин килинибми 4-2002-2002/508-сонли хал килув карорида эса гувохлар курилиш ишлари «Project montage ingineering» МЧЖ томонидан бажарилганлигини тасдиклади деб курсатилган.
Холбуки Пиримов ва Астанаев ушбу курилиш ишларини бажариш ва кабул килиш жараёнида масъул ходим хисобланиб ушбу ишларга «Eridan Pro» хусусий корхонаси вакили Б.Хусенов хам даъво килганлиги, «Project montage ingineering» МЧЖ вакили Т.Рашидов эса ишларни бажарганлиги учун эмас балки факатгина улчаш вактида келиб колганлиги учун Т.Рашидовни фамилиясини курсатганликлари хакида гувохлик бериб утганлар.
Ундан ташкари Ш.Пиримов 2022 йил 5 июлида Коровулбозор туман прокуратурасига берган тушунтириш хатида “Б.Хусеновни бир марта курилиш объекти спорт майдончасида ёткизилган сунъий газон устига сепиладиган гранулар олиб келганлигини курганман” деган(тушунтириш хати иловада). Холбуки Ш.Ражабов Хусеновни умуман курмаганлигини айтиб утган эди. Ундан ташкари Б.Хусенов юкорида Пиримов айтган грануларни уз хисобидан ёрдам тарикасида олиб келганми. Холбуки Ш.Пиримовни шу курсатмасини узи Б.Хусеновни ишларни бажариш даврида катнашганлигини тасдиклаб турибди.
Колаверса суд томонидан нима сабабдан «Eridan Pro» хусусий корхонаси мухокама килинган, холбуки низода «Eridan Pro» хусусий корхонаси тараф сифатида иштирок этмаган хам низо«Eridan Pro» хусусий корхонаси томониданбажарилган 4-5-6-боскичлардаги курилиш ишлари тугрисида хам эмас, балки «Project montage ingineering» МЧЖ томонидан 1-2-3-7-8-боскичларда бажарилган курилиш ишлари хакида булган.
Бундан хулоса килиш мумкинки жавобгар вакили Ш.Ражабовни юкорида берган курсатмаси яъни «Eridan Pro» хусусий корхонаси томонидан 4-5-6-боскичлар учун шартномалар расмийлаштирилганданкейин ишни вактида бажармаганлиги учун барча боскичлардаги ишларни «Project montage ingineering» МЧЖга илтимос килиб бажартирдим деб курсатма беришини суд биз даъво килишимиздан олдин билган.
Шу билан биргаликда даъвогар «Project montage ingineering» МЧЖ даъво аризасига асосан жавобгар “Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи” МЧЖга нисбатан сунийкарздорликни ундиришюзасидан 2020 йил 11 ноябрдаги иш материаллари билан танишганимизда, «Project montage ingineering» МЧЖ томонидан ушбу 4-2002-2002/508-сонли ишга мутлако дахли булмасада такдим килинган бир катор хатларни борлигини гувохи булдик. Ушбу хатларнинг мазмунидан англашилишича «Нефтчи» болалар оромгохида курилиш ишларининг бажарилганлиги билан боглик холат низолилиги ва ушбу ишларга «Eridan Pro» хусусий корхонаси хам даъво килиб келганлиги яккол куриниб турибди. Балким ушбу хатлар рус тилида ёзилганлиги ёки майда харфлар билан ёзилганлиги учун суднинг эътиборидан четда колгандир. Нима булганда хам юкоридаги суд жараёнида «Eridan Pro» хусусий корхонаси роса мухокама килинганлиги куриниб турибди.
Бундан куринади суд «Eridan Pro» хусусий корхонаси 4-5-6-боскичларда бажарган курилиш ишларини хам мухокама килиб, ушбу ишга тараф сифатида жалб килинмасдан, гувохларнинг курсатмаларини нотугри талкин килиб, калбаки форма-3 ларда «Eridan Pro» хусусий корхонаси томонидан бажарилган курилиш ишлари курсатилганлигини инобатга олиб спорт майдончаси жами саккизта боскичида курилиш ишларини «Project montage ingineering» МЧЖ томонидан бажарилган деб нотугри тухтамга келган.
Юкоридагиларга асосан «Eridan Pro» хусусий корхонаси томонидан судья М.Болтаевнинг холислигига шубха тугдирганлиги сабабли киритилган раддия кабул килинмасдан, ССП Бухоро вилоят худудий булинмасининг «Eridan Pro» хусусий корхонаси манфаатларини кузлаб киритган даъвоси рад килинди.
Аммо апелляция инстанцияси эса биринчи инстанцияси суди томонидан конунларгаочикчасига амал килинмаганлиги ва важларимиз мутлако урганилмаганлиги куриниб турганлигига карамасдан ишни 15 дакикада куриб чикиб, биринчи инстанция судининг хал килув карорини уз кучида колдириб, узининг ажримида биз келтирган важларга тухталиб хам утмасдан судья М.Болтаевни карорини флешка оркали кучириб ёзиб куйди.
Хурматли кассация хайъати бизни ушбу шикоятимизни батафсил урганиб, апелляция шикоятимиз ва унинг кушимчасида келтирган важларимизга хар томонлама холисона бахо бериб,юкорида курсатилган болалар оромгохининг спорт майдончаси 4-5-6-боскичларида бажарилган курилиш ишларини «Eridan Pro» хусусий корхонаси томонидан бажарилганлиги яккол куриниб турганлигини инобатга олиб ушбу ишга холисона ёндашасиз деган умиддамиз.
Юкоридагиларни инобатга олиб, Узбекистон Республикаси Олий суди кассация хайъатидан
С У Р А Й М А Н:
1. Узбекистон Республикаси “Давлат божи тугрисида” ги конунининг 9-моддаси 2-бандига асосан Узбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг худудий бошкармалари палата аъзоларининг манфаатларини кузлаб килинган даъволар буйича давлат божидан озод килинганлиги сабабли, даъво аризасини давлат божи туловисиз иш юритишга кабул килишингизни:
2. Биринчи инстанция судининг 16 март 2022 йилдаги хал килув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 11 май 2022 йилдаги 4-2002-2201/134-сонли карорларини бекор қилиб даъвони каноатлантиришингизни;
3.Барча суд харажатларини жавобгардан ундиришингизни.
ИЛОВА:
1. 2022 йил 7 июндаги “Нефтчи” болалар оромгохи спорт майдончасида бажарилган курилиш ишлари билан боглик текшириш утказилганлиги хакида далолатнома.
2. “Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи” МЧЖ бош хисочиси маълумотномаси.
3. 4-2002-2002/508-сонли хал килув карори нусхаси
4. Пиримовнинг тушунтириш хати 2 нусха
5. Астанаевни тушунтириш хати 1 нусха
6. Ш.Ражабовни тушунтириш хати 1 нусха
7. Почта харажати туланганлиги тугрисида квитанция.
8. Ариза ва унга илова килинган, ушбу шахсларда мавжуд булмаган хужжатларнинг нусхаларитомонларга юборилганлиги тугрисида квитанция 2 нусха.
Бошқарма бошлиғи Ғ.Ниёзов