BuxoroMIB

Гаровга қўйилган нотурар бино сотилиши мумкин

Тадбиркорлик билан шуғилланишга барча имкониятлар яратилиб, тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилиши йўлга қўйилганбўлсада, тадбиркорлик мақсадида банклардан олинган кредитларни ўз вақтида қайтармаслик ҳолатлари кундан-кунга ортиб бормоқда.

Бу эса, банклар томонидан судларга даъво киритилиши, қўшимча иш вақти, сарфланган харажат, ташвиш ва муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Банклар фойдасига ҳал қилинган суд қарорлари ижроси назоратга олинган бўлиб, бу борада муайян ишлар қилинмоқда.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро судининг 30.03.2022йилдаги ижро варақасига асосан қарздорлар“SAIDJASUR PREMIUM” ва “INTER TRANS GAZ” МЧЖлардан солидар тартибда ундирувчи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Сергели филиали фойдасига, жами 2 млрд. 839,6 млн. сўм кредит қарзи ундириш, ундирувни гаровга қўйилганШ.Турдиевга тегишли Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Сергели-1 мавзеси 34-уй, 45-46-хоналари, шунингдек, “FERUZ SHODI NARZULLO” хусусий корхонасига тегишли Бухоро вилояти, Ғиждувон туман, Зарангари МФЙ, Муғонак кўчасидажойлашган нотурар  бинога қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ҳудуддийлик қисми Бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомидакредит олишда гаровга қўйилган Ғиждувон тумани, Зарангари МФЙ, Муғонак кўчасида жойлашган “FERUZ SHODI NARZULLO” хусусий корхонасига тегишли нотурар бино ҳолати кўздан кечирилиб,белгиланган тартибда хатланган ва Жиноят кодексининг 233-моддаси талаблари, яъни банд солинган ёхуд гаровга қўйилган мулкни ишониб топшириб қўйилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда ўзлаштириш, растрата қилиш, яшириш, нобуд қилиш ёки унга шикаст етказилганда жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида тушунтирилиб, корхона раҳбарига топширилган.

Мавжуд қарздорлик белгиланган муддатда бартараф қилинмаган тақдирда, нотурар бинони“E-auksion” электрон савдо майдончаси орқалисотиш учун савдога чиқариш чоралари кўрилади.

Ҳозирда, ижро ҳаркатлари давом эттирилмоқда. 

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button