BuxoroMIB

Ота фарзандлари учун олдиндан 99 миллион сўм алимент тўлади

Ҳаммамизга маълумки оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади. Оилада тинчлик-хотиржамлик,тотувлик бўлса, жамият ҳам ривожланади.

Бироқ, айрим оилавий келишмовчиликлароқибатида ажримлар сони кундан-кунга ортишижамиятимиз учун ташвишли ҳолга айланмоқда. 

Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йил март ойида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган йиғилишда ўз фарзанди олдидаги мажбуриятини бажаришдан бош тортиб келаётган оталар масаласига алоҳида тўхталиб, алимент бўйича қарздорлик ортаётганлиги ва энди, алимент тўловларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилиниши маълум қилинган эди. 

Бунинг натижасида алимент тўловларини доимий назорат қилиш, ҳисобини юритиш, қарздорларнинг даромадларини аниқлаш ҳамда уларга чекловлар ўрнатиш “МИБ Портал” дастури орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди. 

Шунингдек, барча алимент ундирувчилар номига АТ “Алоқабанк” томонидан банк пластик карталарнинг очилиши ва алимент тўловларини“МИБ Портал” дастури орқали назорат қилиниши таъминланди.

Мисол учун, Бюронинг Жондор туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Ромитантуманлараро судининг 11.02.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ў.Рахмоновдан ундирувчи М.Равшанова фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан алимент тўловлари белгиланган тартибда амалга ошириб келинган бўлсада, қарздор алимент тўловларини олдиндан бир йўла тўлаши ҳақида мурожаат қилган.

Бўлим давлат ижрочиси М.Назаров томонидан ижро ишида қарздор ва ундирувчининг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида ундирувчифойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандинингмоддий таъминоти учун қарздор Ў.Рахмонов томонидан олдиндан бир йўла тўланиши лозим бўлган 99 миллион сўм миқдордаги алимент пуллари ундирилиб, ундирувчи М.Равшанова номига АТ “Алоқабанк” Бухоро филиали томонидан очилган банк пластик картага кўчириб берилди.   

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button