АЙБДОРЛАР ХАММАСИ НЕГА ЖАЗОЛАНМАЯПТИ?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилло Йўлдошевга
Олий суд раиси Исломов Бахтиёрга
Жабрланувчи Ҳасанов Акбар Асадович томонидан
Манзил: Вобкент тумани, Фидокор кўчаси 85-уйда яшайди, телефон: +998993505329
Ш И К О Я Т
Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг 2022 йил 14 декабрдаги ҳукмига нисбатан киритган апелляция шикоятим Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари Абдулло Аллаев, судьялар Зариф Шеров ва Завқий Қурбоновлар бошчилигида суд процесси кўриб чиқилмоқда.
2022 йил 1 август куни Вобкент туман касалхонаси шифокорлари томонидан соғлом бўлган ҳомиладор аёлим билан биргаликда туғилажак фарзандимни ўлимига сабабчи бўлишган бўлсаларда, Вобкент туман суди атиги бир нафар аёл гениколог шифокор Наргиза Файзуллаевани жиноий жавобгарликка тортди холос.
Соғлом бўлган ҳомиладор аёлим билан биргаликда туғилажак фарзандимни ўлимига сабабчи бўлган 9 нафар шифокор ва тиббиёт ходимларининг айби касалхонада ўрнатилган овозли ёзувли видео тасвир билан тасдиқлансада, дастлаб Вобкент туман прокуратураси томонидан фақатгина гениколог шифокор Наргиза Файзуллоевага айб эълон қилган ва Вобкент туман суди ҳам жиноят ишини бир томонлама ва нохолисона кўриб чиқиб, фақатгина гениколог шифокор Наргиза Файзуллоеваниайбдор деб топган.
Вобкент туман судидан бир неча бор қолган 9 нафар шифокор ва тиббиёт ходимларининг айблилик масаласини ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 417-моддасига асосан жиноят ишини прокуратурага юборишни талаб қилган бўлсамда, суд эса жиноят ишини юбормай жиноят ишини бир томонлама кўриб чиқди.
Апелляция инстанциясининг суд тергови жараёнида сўроқ қилинган туғруқ бўлими бошлиғи Муҳиддин Қўчқоров томонидан оғир аҳволга тушиб қолган аёлимни касалхонанинг иккинчи қаватидан учинчи қаватига пиёда юргизиб чиқарганлиги тўлиқ тасдиқланганлиги, туғруқхона бўлими доялари томонидан аёлим ва унинг ҳомиласини ўлимига сабабчи бўлганлиги ҳолатини комиссиявий экспертиза хулосаларида тўлиқ тасдиқланганлигини инобатга олиб, жиноят иши бўйича шифокор ва дояларнинг ҳаракатига жиноят аломатлари мавжуд эмас деб жиноят ишининг бир қисмини тугатиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиб ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 417-моддасига асосан жиноят ишини прокуратурага юборишни сўраб апелляция инстанциясига киритган илтимосномам вилоят судининг судьялари томонидан асоссиз ва қонунсиз рад қилишди.
Ваҳоланки, шифокорлар аёлимни дарҳол ўз вақтида операция қилишганида, ёки иккинчи қаватдан учинчи қаватгача пиёда юргизиб чиқармаганида эди турмуш ўртоғимнинг ҳаёти сақланиб қолинар эди ва бу ҳолат бўйича умуман экспертиза ҳам ўтказилмаган
Шунингдек, доялар томонидан турмуш ўртоғимнинг қорин қисмини соатлаб босганлиги видео тасвирган туширилганлиги, суд тиббий комиссиявий экспертиза хулосасида дояларнинг айби мавжудлиги кўрсатилганлигига апелляция инстанцияси умуман эътибор қаратмади ва жиноят ишини отанга бор ёки хохласанг онанга бор қабилида иш тутиб ишни кўрмоқда.
Шундан сўнг, мен дарҳол апелляция шикоятимнинг мазмунини ўзгартириб, яъни Вобкент туман судининг ҳукмини бекор қилиб, жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида музокара қилдим.
Мазкур жиноят ишининг апелляция инстанциясида холисона кўриб чиқилмаяпти.
Коррупция аралашган бўлиши мумкин.
Видео тасвирда шифокорлар ва дояларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжудлиги яққол тасдиқланиб турган бир пайтда, апелляция инстанцияси эса ишни бир томонлама кўриб ва суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириши маълум бўлди.
Адолат ва қонун устуворлигини таъминланишига, айбдор шифокор ва дояларга жазо муқаррарлигини таъминланишини илтимос қиламан.
ЖабрланувчиА.А.Ҳасанов