Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида жисмоний ва юридик шахсларга турли хил шартлар асосида кредитлар ажратилиши йўлга қўйилди.
Бироқ, айрим кредит олувчиларнингмасъулиятсизлиги оқибатида тижорат банкларибилан тузилган шартнома шартларига риоя қилмаслик ҳолатлари учраб турибди.
Шартнома шартлари бузилганлиги боис банк кредит фоиз қарзи ва ажратилган кредитни муддатидан олдин тўлиқ ундириш бўйича судга даъво аризаси киритиши мумкин.
Шартнома шартларига риоя қилмаслик банк мижозига қўшимча ҳаражат, ташвиш ва муаммолар олиб келиши мумкин.
Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 17.03.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Душановдан ундирувчи “Капиталбанк” АТБ, “Капитанл 24” ЧБФ, Бухоро “Смартбанки” фойдасига 75.736.525 сўм кредит қарзи ундириш ва ундирувни қарздорга тегишли гаровга қўйилган, 2019 йилда ишлаб чиқарилган “Lasetti” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ғиждувонтуман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилганҳамда қарздорга қарздорликни бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган.
Бироқ, ихтиёрий муддат давомида ижро ҳужжати талаблари қарздор томонидан бажарилмаган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорга тегишлигаровга қўйилган “Lasetti” русумли автомашинатегишли тартибда хатланиб, вақтинча сақлаш учунжарима майдончасига жойлаштирилган.
Қарздорлик белгиланган муддат давомида бартараф қилинмаган тақдирда, автомашина “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдогачиқарилиши ҳақида қарздор расман огоҳлантирилган.
Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси