Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Матбуот анжуманида вилоят Фавқулоддавазиятлар, Ички ишлар, “Аму-Бухоро” ирригациятизимлари, Ветеринария ва чорвачиликниривожлантириш, Соғлиқни сақлаш, Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоатсаломатлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлашбошқармалари, Дезинфекция станцияси, Олий ва ўртамахсус таълим муассасалари раҳбарлари, оммавийахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирок этди.
Матбуот анжумани 2023 йилда вилоят ҳудудига кириб келиши хавфи бўлган тошқин сувларини беталофат ўтказиб юбориш, ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда чўмилиш мавсумида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган амалий тадбирлар муҳокамаси бўлиб ўтди.
Маълумот ўрнида, Бухоро вилояти ҳудудига Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудидан тошқин сувлари кириб келиши хавфи мавжуд бўлиб, хавф тўғрисида ўз вақтида хабар топиш ва хавфни бартараф этиш мақсадида Ғиждувон туманида “Шафтоли” ҳамда Қоровулбозор туманида “Шейх” гидропостлари ташкил этилган. Баҳор ёз мавсуми давомида постларда куну тун навбатчилик ташкил этилган бўлиб, постнинг асосий вазифаси сув сатҳини назорат қилиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган хавфдан маҳаллий ҳокимликлар ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасини хабардор этишдан иборат.
Тошқин хавфи мавжуд ҳудудларда ҳозирги вақтга қадар жами
9 маротаба махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилиб, кунлик профилактика тадбирларида ишчи гуруҳлар томонидан хавф мавжуд каналлар атрофида истиқомат қиладиган 27200 нафар фуқароларга 16850дан ортиқ эслатмалар тарқатилди, фуқароларга хавфли ҳудудда муҳофаза ҳудудига ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилмалар қурмаслик ҳамда турли хил чиқиндилар ташлаб канал ўзанини кўмиб ташламаслик бўйича тушунтириш ва профилактика ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, профилактика ишлари билан бир қаторда 320 маротабага яқин ёғингарчилик оқибатида сув тўпланадиган Бухоро шаҳри ҳамда тошқин хавфи мавжуд Ғиждувон туманининг “Оқработ” МФЙда учрашувлар ташкил этилди, 6 та мақола ва 31 маротаба интернет орқали мурожаатлар, 1600 маротабага яқин радиода мавзуга доир суҳбат ва эшиттиришлар бериб ўтилди.
Бухоро вилоятида Қрим конго геморрагик иситмаси, куйдирги, бруцеллёз ва қутуриш каби ўта хавфли юқумли касалликлар хавфи мавжуд бўлиб, вилоят Соғлиқни сақлаш, Ветеринария вачорвачиликни ривожлантириш,Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоатсаломатлиги бошқармалари томонидан мазкур касалликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар мунтазам равишда амалга ошириб борилади.
Маълумот ўрнида, Вилоят ҳудудида 2022 йил давомида ўта хавфли юқумли касалликлар билан боғлиқ 6 та ҳолат ва зооноз касалликлар билан боғлиқ 80 та ҳолатлар қайд етилган.
Вилоятда дайди ва қаровсиз ҳайвонлардан жароҳатланиб антирабик ёрдамга мурожаат қилган фуқаролар сони 2022 йилда 4207 нафарга етган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2023 йил давомида шу каби ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида жорий йилнинг шу кунига қадар, 280 минг бош йирик шохли моллар, 250 минг бош майда шохли моллар нодуляр дерматит касаллигига, оксил касаллигига, бруцеллёз касаллигига, қутуриш касаллига қарши эмланди. Шунингдек, ҳайвонлар тишлашидан жабрланган 1082 нафар фуқаролар қутуриш касаллигига қарши антирабик вакцина билан эмланди.
Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигига қарши 160 та атарлар, 330 та қўш-қўтонлар, 198 та қирқим объектларида бирламчи дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар давомида 982.3 минг бош йирик шохли хайвонлар, 1.3 млн бош майда шохли хайвонлар, 91.5 минг дона бино, 3513 м.м2 майдонлар дезинфекция ва дезинсекция ишлари ўтказилди
Юқумли касалликларни четдан кириб келишини олдини олиш хамда профилактик эмлаш ишларини амалга ошириш учун 135.0 минг доза қутуриш касаллигига қарши, 390.0 минг доза бруцеллёз касаллигига қарши, 40.0 минг доза қорасон касаллигига қарши, 300.0 минг доза оқсил касаллигига қарши, 500.0 минг доза куйдирги касаллигига қарши эмламалар ҳамда 35 тонна Қрим-конго геморрогик иситма касаллигига қарши дезинфекцияловчи воситалар вилоят ветеринария хамда хусусий ветеринария дорихоналарида заҳиралари яратилди.
Шундай бўлсада, дайди ва қаровсиз ҳайвонлардан жароҳатланиб, антирабик ёрдамга мурожаат қилган фуқаролар сони 2023 йилнинг 1-чорагида 1082 нафарга етган. Бу ўтган йилнинг шу даврига мос равишда 118 тага ошган. Шунингдек, чорак давомида ҳайвонлардан одамларга юқувчи зооноз касаллик ҳисобланган бруселлёз касаллиги билан боғлиқ 12 та ҳолат қайд етилган. Бу эса ушбу йўналишларда профилактик тадбирларни кучайтиришни тақозо этади.
Бухоро вилояти ўзига хос иқлимга эга бўлиб, об ҳаво ҳарорати май ойининг ўрталарига келиб 35-40 даража иссиққача кўтарилиши беихтиёр аҳолини салқин сув ҳавзалари бўйига чорлайди. Матбуот анжуманида мутахассислар томонидан вилоят ҳудудидаги чўмилишга рухсат этилган очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди. Шу ўринда вилоят ҳудудидан ўтган канал, ариқ ва зовурлар чўмилиш учун рухсат этилмаган жойлар бўлиб, бу жойларда чўмилиш инсон ҳаёти учун жудаям хавфли эканлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, анжуман давомида 2021-2022 йил давомида вилоятда сувда чўкиш оқибатида инсонларнинг ўлими билан боғлиқ статистик маълумотларга алоҳида тўхталиб, 2021 йилда жами 9 нафар, 2022 йилда эса жами 4 нафар фуқаро сувда чўкиб ҳалок бўлган. 2023 йилнинг ҳозирги даврига қадар сувда чўкиш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмаган. Ачинарлиси, булар орасида талаба ёшлар ва ёш болаларнинг борлиги ота – оналар, таълим муассасалари ва ички ишлар органлари ходимлари зиммасига катта масъулият юклаб, назоратни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Матбуот анжуманида иштирок этган журналистлар ва блогерлар томонидан ҳар бир йўналиш бўйича тегишли саволлар берилди. Саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар берилди.