BuxoroSud

ЎҚИБ УҚМАГАННИ ҲАЁТ СИНАЙДИ

   2022 йил март ойининг 16-кунида Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди биносида очиқ суд мажлисида, судланувчи Бўриев Қаҳрамонга (исм-шарифи ўзгартирилган) оид 1-2004-221/12-сонли жиноят иши  кўриб чиқилди. 

     Бўриев Қаҳрамон 1996 йилда Когон туманида туғилган, миллати- ўзбек, РФ Москва Давлат университети 3- курс талабаси, оилали, 1 нафар фарзанди бор.Муқаддам судланмаган.Ўз. Рес ЖК 112-моддасининг 1-қисми билан айбланган. 

     У 2021 йил 26 декабр куни кеч соат 19.30 ларда ўзи яшаб келаётган уйи олдидан ўтувчи йўлда фуқаро Чори Ғиёсов ва унинг амакиси Саид Жабборов (исм-шарифлари ўзгартирилган) лар билан ўрталарида ўзаро келишмовчилик оқибатида  жанжаллашиб қолиб, у қўлидаги ўткир тиғли пичоқ билан уларнинг орқасидан қувиб, уларни ўлдириш билан қўрқитиш жиноятини содир этган.

     Қаҳрамон Бўриев судда қилмишидан пушаймонда эканлигини айтиб, жабрланувчилардан узр сўради, жабрланувчилар уни кечирганлигини ва унга нисбатан даъволари йўқлигини баён қилиб, қонуний енгиллик берилишини сўрашди. 

         Суд унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 112- моддасининг 1-қисми билан жарима жазосини тайинлади, тайинланган жаримани давлатга ундирилиши инобатга олиниб,унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида 2.700.000 (икки миллион етти юз минг) сўм жарима жазосини тайинлади. 

       Ҳа, бежизга айтишмаган экан:” Инсон ўқисаю, ўқиганини уқмаса ундан наф бўлмайди”-деб.Сизларга айтар гапимиз шу: 

      Қонун қонунбузилишини кечирмайди. Қонунбузувчиларга эса жазо муқаррар! 

         ҚОСИМ ХОЛОВ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button