Тезкор янгиликлар тахририятида чиқган мурожаат бўйича “Ўзбекбалиқсаноат” уюшма томонидан берилган расмий муносабатга “Бухоробалиқсаноат” МЧЖ раҳбари томонидан РАДДИЯ
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг 2023 йил 10 июлдаги расмий муносабатида хар доимгидекасосий мавзулардан четлашиб, уюшма томонидан бажарилмаётган мажбуриятлар ижроси чиройли равишда бекитилмоқда.
Мисол учун, биринчидан, расмий муносабатдаУюшма ва “Бухоробалиқсаноат” МЧЖ ўртасида тузилган ижара шартномасида ҳам табиий сув ҳавза атрофига чавоқ етиштиришга ихтисослашган репродуктор ҳавза ташкил этиш режалари белгиланган бўлсада, бироқ бу режалар ҳам бажарилмаган деб кўрсатилган.
“Бухоробалиқсаноат” МЧЖ томонидан “Оғитма” табиий кўли атрофида ташкил этилган репродуктив хавзаларга чучук киритилмаганлиги ва балиқ чавоқлари нобуд бўлганлиги тўғрисида видео ва фотосуратлар “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси маъсул ходимларига тақдим этилган.
Шу сабабли, корхона томонидан Когон тумани, Қизилгул МФЙ худудида репродуктив хавзалар ташкил этилган. Бу тўғрисида, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раиси О.Мусаев ва ўринбосари М.Остоновлар томондан бевосита келиб ўрганилган.
Бу тўғрисида, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасиахборот хизматининг нахотки хабари бўлмаса?
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сон қарорига асосан тасдикланган низомнинг12-бандида “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда табиий сув ҳавзаси участкаси рақами, жойлашган координатлари, майдони, харита-схемасидан иборат маълумотларни шакллантирган ҳолда тендерга берилиши белгиланган.
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси томонидан 2018 йилдан буён тендер асосида берилган вилоятдаги табиий сув ҳавзаларининг биронтасига кадастр хужжатлари расмийлаштирилмаган ва ижарачиларга тақдим этилмаган.
36-бандда Ажратилган табиий сув ҳавзаси участкасининг харита-схемаси координатлари кўрсатилган ҳолда шартномага илова қилиниши кўрсатилган бўлсада, ушбу харита-схема биронта ижара шартномага илова қилинмаган.
40-бандда Уюшма балиқ захираларини кўпайтириш, ҳар йили табиий сув ҳавза участкаларини балиқ (турлари бўйича) чавоқлари билан балиқлантириб бориш ишларини амалга ошириш топшириғи вилоятимиздаги биронта кўлда амалга оширилмаган.
Шу банддаги уюшма томонидан ижара берилган табиий сув ҳавзасини балиқлантиришни илмий асосланган нормаларини ишлаб чиқиш ва танлов ғолибига тақдим этиш топшириғи бирормарта бажармаган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
29.01.2020 йилдаги ПҚ-4576-сон қарори 10-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда 2020 йил 1 июнга қадар балиқ етиштирувчи хўжаликларга бириктирилган сунъий ва табиий сув ҳавзаларининг кадастр ҳужжатларини «Ўздаверлойиҳа» институти билан ўзаро шартнома асосида расмийлаштирилишини таъминлаш топшириғи белгиланган.
Лекин, ушбу топшириқ муддатидан уч йилдан ортиқ вақт ўтса хам «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси томонидан вилоятдаги сунъий ва табиий сув ҳавзаларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича бирон амалий иш қилинмай, фақат «Ўздаверлойиҳа» институти ёки кадастр қўмитаси билан шартнома қилинган, пулини ўтказиб берганмиз деб бахона қилиб вақт ўтказяпти.
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг расмий муносабатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.01.2020 йилдаги ПҚ-4576-сон қарори 10-банди бўйича табиий кўлларнинг кадастр хужжатлари нима сабабдан ижарачиларга берилмаётганлиги бўйича бирон муносабат билдирилмаган.
Учинчидан, Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаситаркибидаги “Балиқчиликни лойиҳаларини молиялаштириш маркази” МЧЖга берилган 30 млрд сўм маблағлардан 2,5 млрд сўми “Муборак Бухорий” МЧЖга 18 фоиз билан лизинг берилган.
Бунда, “Муборак Бухорий” МЧЖ томонидан уюшма раиси О.Мусаевдан фоизсиз молиявий сўралганда, бу пулларни фоиз билан олишга ва ўзини яхши кўрсатиш учун садок мосламалари сотиб олишга мажбур қилган. Аслида, ушбу пулларни балиқчилик лойихаларига фоизсиз бериши керак эмасми?
Бундан ташқари, Бухоро вилоятидаги қурғоқчиликлар сабабли садок мосламаларида балиқ етиштириш имконсиз эканлиги О.Мусаевга “Муборак Бухорий” МЧЖга пул ажратилишидан олдин маълум бўлган бўлса-да, ушбу корхонани атайдан банкрот холатига олиб келган.
Шундай бўлсада “Муборак Бухорий” МЧЖтомонидан “Балиқчиликни лойиҳаларини молиялаштириш маркази” МЧЖга лизинг гарови сифатида таъминотга қўйилган 6,9 млрд сўмлик мулкларни балансига қабул қилиб олиб, аукцион орқали сотилишига қарши эмаслигини билдириб, бир неча марта таклиф хатлари берилган.
Тўртинчидан, “Бухоробалиқсаноат” МЧЖга “Балиқчиликни лойиҳаларини молиялаштириш маркази” МЧЖ томонидан 1350 млн сум киритилган бўлса, фуқаро О.Турдиев томонидан 1900 млн сўм миқдорда улуш киритилиб, корхонани ривожи учун ўз маблағлари хисобидан 1500 млн сўмдан ортик пул харажат қилинган.
Фуқаро О.Турдиев томонидан киритилган улушларни “Балиқчиликни лойиҳаларини молиялаштириш маркази” МЧЖ томонидан сотиб олиш ёки бошка тадбиркорга сотиш буйича таклифлар берилган.
“Балиқчиликни лойиҳаларини молиялаштириш маркази” МЧЖ рахбари томонидан“Бухоробалиқсаноат” МЧЖнинг уставидаги 500 млн сўм кисмини 2019 йилда бошқа тадбиркорга ўтказдириб, талон тарож қилган, яна 100 млн сўм қисми 2017 йилда “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасини таъсисчилигига ўтказдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги
ПҚ-2939-сонли қарорига асосан “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг таъсисчилари худудий “Балиқсаноат” МЧЖлар хисобланади ва ушбу МЧЖларнинг 100 млн сўм ўз маблағларидан жами 1,3 млрд сўмга уюшманинг низоми тасдиқланган.
Лекин, уюшма рахбарияти томонидан охирги 5 йил мобайнида таъсисчиларнинг умумий йиғилиши ўтказилмасдан, ушбу пул маблағлар қаерга ишлатилганлиги, қанча фойда кўрилганлиги, келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича бирор марта хисобот берилмай қолмоқда. Бундан ташқари, 5 йил мобайнида Республикадаги табиий кўллардан тушган ижара ва аъзолик пуллари нимага сарфланганлиги бўйича “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси томонидан хисобот берилмай қолмоқда.
Бешинчидан, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасираиси О.Мусаев ўзини Хукумат олдида яхши кўрсатиш учун “Бухоронефтқурилишмонтаж балиқчилик кластери” МЧЖга балиқчилик кластери мақоми олиш кераклиги, бунинг учун хонадонларга таъминотчи бўлиши кераклиги таъкидланган.
Бунда, “БНКМ балиқчилик кластери” МЧЖтомонидан О.Мусаев топшириғи асосида кооперация усулида балиқ етиштиришни ташкил қилиш учун вилоятдаги 40 та хонадон учун балиқчилик кооперациялари ташкил қилиниб, кредит хужжатлари жамланиб банкларга тақдим қилинганда банклар томонидан кооперация учун кредит ажратилмаслиги билдирилган.
Бу билан, корхонага “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси томонидан берилган 640 млн сўм қарз билан биргаликда 2,5 млрд сўм зарар етказилди.
Бугунги кунда Республика бўйича кўриш мумкинки, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раиси О.Мусаев томонидан ўйлаб топилган хонадонларда балиқ етиштириш тизимига керакли мутахассислар мавжуд эмас, ким ушбу тизимда ишларни йўлга қўйган бўлса, фақат бундан зарар кўрмоқда.
Олтинчидан, расмий муносабатда“Бухоробалиқсаноат” МЧЖ фойдаланишида бўлган “Оғитма” табиий сув ҳавзаси бўйича тузилган ижара шартномаси шартлари, танлов баённомасида белгиланган шартлар бажарилмаган ҳамда табиий сув ҳавзасидан фойдаланганлик учун ҳисобланган 474 млн сўм ижара ҳақлари ўтган 3 йил давомида умуман тўланмаган деб таъкидланган.
Лекин, ушбу ижара ва аъзолик бадал ҳақларинотўғри хисобланганлиги Ўзбекистон Республикаси Олий судида ўз исботини топиб, суд қарорида акс эттирилган.
Бундан нахотки яна “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ахборот хизматини хабари бўлмаса?
Биз тадбиркорлар бизга яратилган имконият ва шароитлардан келиб чиқиб хар доим ўзимизга юклатилган мажбуриятларни бажаришга ва асослантирилган тўловларни тўлашга тайёрмиз.
еттинчидан, Бухоро вилоят хокимининг биринчи ўринбосари Н.Холмуродов томонидан 2021 йил 30 июнда тасдиқланган 2/3327-сонли йиғилиш баёнининг 11-бандига асосан “Бухвилерлойиҳа” бўлинмасига табиий сув хавзаларининг сувли майдонини 10 кунлик муддатда қайта хатловдан ўтказиш топшириғи белгиланган.
Шу асосида, вилоятдаги Девхона, Хадича, Оғитма табиий кўлларининг сувли майдонлари қайта ўлчаниб, туман хокимларининг қарори асосида тасдиқланиб, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига бир неча марта тақдим этилган бўлсада, уюшма ходимлари томонидан ушбу ўлчовлар вилоят хокимлигининг қарори билан тасдиқланиши сўралмоқда.
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ахборот хизматига буни алохида такидлашимиз зарур: бу талаб Ўзбекистон Республикасида белгиланган қонун ва бошқа меъёрий хужжатларда белгиланмаган, бу ноқонуний талаб!
Бухоро вилоят хокимлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 4/7120-сонли жавоб хати билан «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига табиий сув хавзаларнинг сувли майдонлари бўйича вилоят хокимининг қарорини расмийлаштириш ваколати мавжуд эмаслигига билдирилганлигига қарамай, уюшма томонидан ушбу жавоб хати эътиборсиз қолдирилмоқда.
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ахборот хизматига қўшимча ўрганиб чиқиши учун маълумот:
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Р.Қурбонов томонидан 2021 йил март ойида “Оғитма” табиий сув ҳавзасига жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилиб, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва “Бухоробалиқсаноат” МЧЖ ходимлари иштирокида 2021 йил 17 март куни
9-сонли баённома расмийлаштирилган.
Мазкур баённоманинг 3-бандида табиий сув хавза худуди, сув таркиблари тегишли ташкилот ва лабораториялар томонидан ўрганилиши бўйича мурожаатлар қилиниб, ўрганиш хулосалари асосида ижара шартномасига қўшимча келишув имзоланиши белгиланган.
Корхоналаримизнинг ўз маблағлари хисобидан амалга оширилган Даверлойиха ўлчовларидан ташқари, вилоят экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармасининг лабораториясида ўтказилган текширувларга асосан табиий сув ҳавзаларда шўрланиш ва захарланиш миқдори меъёрлардан 20-30 бараварга ортиб кетганлиги аниқланган.
Бу табиий кўлларда ўтхўр балиқ турларини боқиш имконияти йўқлиги тўғрисида Балиқчилик илмий-тадқиқот институтини хулосаси мавжуд.
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ахборот хизматига ушбу хулосаларни тақдим этиш учун биз хар доим тайёрмиз!
саккизинчидан, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ахборот хизматини келтирилган мавжуд муаммоларни уюшмадаги кабинетидан ўрганиб, асослантирилмаган расмий муносабатлар билдирилмоқда.
Мавжуд муаммоларни бевосита ва холис ёритиш учун “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ахборот хизматини уюшманинг малакали мутахассислари иштирокида ва биз билан биргаликда жойига чиққан холда ўрганилишига таклиф этамиз.