Тахририятимизда Қоракўл тумани Чекирчи МФЙ Чинор кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан мурожаат келиб тушди. Ахоли Қоракўл туманида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган “ Қоракўл Пристиж” МЧЖси рахбари Султонов Хусен Шарифович ва унинг ноқонуний хатти харакатларидан норозилигини билдирди .
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга
Бош прокурор Йўлдошев Н
ДХХ раиси Азизов А
Олий суд раиси Исломов Б га мурожаат
Ахоли мурожаатини назоратга олиб амалий ёрдам беришингизни сўраб қоламиз
Бухоро вилоят Қоракўл туман Чекирчи МФЙ Тошкент кўчасида жойлашган “Қоракўл Престиж” МЧЖга тегишли 4862.0 кв.метрдан иборат “Маъмурий бино-иншоот” ларни қайта қуриш йўли билан “Aвтомобилларга сиқилган газ қуйиш компрессор станцияси ва AЁҚШ” бино-иншоотлари қуриш учун “Қоракўл Престиж” МЧЖ томонидан 2022 йил 6 октябрдаги
55-сонли ариза берилган бўлиб ушбу аризага асосан Бухоро вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги Aрхитектура-шаҳарсозлик кенгашининг 2022 йил 7 окябрдаги
32-йиғилишида кўриб чиқилган ва объект жойлашуви кенгаш томонидан келишилган.
Шунингдек, Қоракўл туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан “Қоракўл Престиж” МЧЖнинг мурожаатига асосан 2022 йил 8 ноябрда объектни ихтисосини ўзгартириш ва реконструкция қилиш тўғрисидаги 1706230-80278-сонли рухсатнома берилган ва ушбу рухсатномага асосан 2022 йил 30 декабрдаги
1706-1706230-58814-сонли Aрхитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий тартиб таомиллари тўғрисидаги қонунинг 41-моддаси, Қоракўл туман ҳокимлигининг 2023 йил 13 ноябрдаги 03-07-5123-сонли хати, ҳамда Бухоро вилоят ҳокимлигининг 2023 йил 17 ноябрдаги 3/194-01-03-сонли хатларига асосан “Маъмурий бино-иншоот”ларни қайта қуриш йўли билан “Aвтомобилларга сиқилган газ қуйиш компрессор станцияси ва AЁҚШ” бино-иншоотлари қуриш учун жойлашуви Бухоро вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги Aрхитектура-шаҳарсозлик Кенгашининг 2023 йил17 ноябрдаги 8/9-йиғилишида қайта кўриб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг
14-моддаси ҳамда Санитария-эпидемиалогия осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Бухоро вилоят бошқармасининг 2023 йил 26 апрелдаги Қоракўл туман Чекирчи МФЙ Тошкент кўчасида “Aвтомобилларга сиқилган газ қуйиш компрессор станцияси ва AЁҚШ” бино-иншоотлари қуриш мумкин эмаслиги тўғрисидаги 03/374-сонли хатига асосан Aрхитектура-шаҳарсозлик Кенгашининг 2022 йил 7 октабрдаги
32-сонли йиғилиш баёни 8-банди бекор қилинган
Хозирги кунда тадбиркор томонидан судга мурожаат қилинган сиздан илтимос ахоли мурожаатини эшитиб Aрхитектура-шаҳарсозлик Кенгашининг 2022 йил 7 октабрдаги 32-сонли йиғилиш баёни 8-банди бекор қилинган қарорни қўллаб қуватлашни сўраб қоламиз.