Ота – она борки, фарзанди деб, уларнингкелажаги, бахтли яшашлари деб ширин – ширин орзулар қилади. Энг аввало мактабга чиқиш ёшидаўзи ҳам боласига қўшилиб гўёки улғайгандекбўлади. Боласи ўқимишли, тенгдошлари орасида кўзга кўринадиган бўлишини астойдил истайди.Шундай орзулар билан яшаётган оналарга, албатта, ҳамма ҳавас билан қарайди.
Мактабга чиққан боласини ҳеч кимга ишонмай қанотига олиб уйга қайтаётган онани буюк бахтидан мосуво қилиш, катта гуноҳ ва оғир жиноятдир, аслида.
Ўша куни Муслима Сабриева (исм-шарифи ўзгартирилган) ҳам қизи Умидани (исми ўзгартирилган) еру кўкка ишонмай, ҳали гўдак бўлган яна икки фарзандларини ҳам ўзига ҳамроҳ қилиб, ўқувчи қизини мактабдан олиб қайтаётганди. Қизининг бўй-бастини кўриб, қувониб, илмга қизиқишларини билиб, қалбида ажиб орзулар гуллаганди. Йўлни кесиб ўтишаётганида, ногаҳон “Дамас” автоуловининг тўсатдан пайдо бўлиб, нуридийдасини уриб юборганлиги онанинг аччиқ фарёдига сабаб бўлди.
Қозоқбой Отамуродов (исм-фамилияси ўзгартирилган) ўзи бошқарувидаги “Дамас” машинаси билан мурғак қизчани уриб юборди. Бир зумда кўзи қоронғулашиб машинани тўхтатди.Аммо фожиа аллақачон юз берган, минг афсус қилсада, энди уни орқага қайтариб бўлмасди.
Касалхонада тиббий ёрдам берилишига қарамасдан умидлари эрта сўнган қизча вафот этди.
Жиноят ишлари бўйича Когон туман судида Қ.Отамуродовга нисбатан машъум автоҳалокат ҳодисаси кўриб чиқилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, ойлик иш ҳақининг 15 фоизи давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил, 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ва худди юқоридаги муддатда барча транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси белгиланди. Айбдор айбига яраша қонуний жазосини олди, аммо айбсиз бола бу дунёдан жуда эрта кўз юмди.
Хулоса шу!
Йўлда болаларни асрайлик! Зеро, улар бизнингкелажагимиздир!
ҚОСИМ ХОЛОВ
Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси