BuxoroSud

ФИРИБГАРЛИК ОҒИР ГУНОҲДИР

Фирибгарлик ўзга бир кишига ҳам моддий, ҳам маънавий зарар етказади. Бу қилмиш ҳар бир шахсни жиноятга етаклаши аниқ. 

Фирибгарликни ўзига касб қилиб олган Когон туманида яшовчи фуқаро Сарвар Келдиев (исм ва фамилияси ўзгартирилган) ҳам нафси ҳакалак отганлар тоифасидан. У 2021 йил июн ойида “Ниёз-ҳожи” МФЙда яшовчи фуқаро Мамлакат Ҳайитованинг (исм, фамилияси ўзгартирилган)уйига бориб, унинг ишончига кириб, турмушидан ажралган қизи ёки ҳар бирига туман ҳокимлигидан танишлари орқали 5.000.000 сўмдан ёрдам пули олиб беришини айтиб, ҳужжатларни расмийлаштириш учун 2 000000 (икки миллион) сўм тўлов харажати борлигини айтиб, белгиланган пулни олиб ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган ҳамда фирибгарлик жиноятини содир этган. 

“Тарки одат, амри маҳол” деганларидек, у шу маҳаллада яшовчи яна бир фуқаро Ҳалим Бақоев (исм, фамилияси ўзгартирилган) нинг ишончига еириб, унга арзон уйлардан олиб беришни ваъда қилиб, дастлабки тўлов учун 7.210.000 сўм пулларини алдов йўли билан олган ва такроран фирибгарлик жиноятини содир этган. 

“Қинғир ишнинг қийиғи, қирқ йилдан кейин ҳам очилади”,-деб бежизга айтишмайди. 

С. Келдиевнинг фирибгарлиги фош бўлиб, қонун олдида жавоб берди. 

Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168- моддаси 3-қисмининг” б” банди билан Жиноят Кодексининг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) баравари яъни 4.900.000 (тўрт миллион тўққиз юз минг) сўм жарима жазоси тайинланди. Тайинланган жарима давлатга ундирилиши белгиланди. 

Унутманг! Жиноят ҳеч қачон жазосиз қолмайди.

ҚОСИМ ХОЛОВ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button