Bo'limsizMurojaat

Она нидоси…Ўғлини ўлимида прокуратура терговчиси ҳамда ИИБ масъули сабабчими..?

Мустақил Ўзбекистонимизнинг янги таҳрирдаги конституциясида «Ўзбекистон республикасида прокурорлар фуқароларнинг яъни  уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиниши борасида ишончли ҳимоячиси»,- эканлиги яққол кўрсатиб ўтилган.

Аммо, прокурорлар ёки прокуратура терговчилари фуқароларга нисбатан улар билан тергов ҳаракатларини ўтказиш чоғида дўқ-пўписа қилиш, уларни камситиш, оғирлаштирувчи ҳолатларда уларга айбловлар эълон қилиш, гувоҳларни кўрсатма беришга ундаш ва мажбурлаш ҳамда шу каби қонунга зид ҳатти–ҳаракатларни содир қилишлари мумкинлиги кўрсатилмаган.

Бугун  таҳририятимизга мурожаат қилган марҳум яъни собиқ ИИБ ходими Зойир Раззоқовнинг онасининг айтишича айнан Бухоро вилоят прокуратураси терговчиси Л. Р.нинг  унинг ўғлига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли ўз жонига қасд қилишгача олиб борганлиги юзасидан бўлиб ўтади.

Таҳририятимизга Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Зарафшон МФЙда истиқомат қилувчи Шухрат Раззоқов томонидан мурожаат келиб тушди.Мурожаатда  мархум  собиқ ИИБ ходими Зойир Раззоқовнинг ота онасини айтишича айнан Бухоро вилоят прокуратураси терговчиси ва ИИБ шахсий хавфсизлик ходимининг ўғлига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли ўз жонига қасд қилишигача олиб борганлиги хамда ўғлини ўлимида  сабабчи бўлганларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаганлигидан норозилигини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёвга

Бош прокурор Ниғматилло Йўлдошевга,

ИИВ Пўлат Бобожоновга 

ДХХ раиси Баходир Қурбоновга видео мурожаат. 

Ушбу видео мурожаатни назоратга олиб ҳолат бўйича барча масалаларни чуқур, ҳар томонлама, қонуний ва адолатли текширилишини ўз назоратингизга олиб, марҳум Зоир Раззоқовнинг пок номини булғашларига чек қўйишингизни, уни ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказганликда барча мансабдор шахсларлар доирасини аниқлаб, уларга нисбатан оғир чора кўришингизни сўраб қоламиз. Марҳум Зойир Раззоқовнинг онаси таҳририятимизга қилган мурожатида кичик ўғли (ҳозирда марҳум) Раззоқов Зоир Шухратович бир неча йиллардан буён Бухоро вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида садоқат билан хизмат қилган. 2024 йилнинг тахминан июль-август ойларида марҳум ўғлим Зоир Раззоқов ўзига ва у билан бирга бошқаларга нисбатан Бухоро вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилганлиги, тергов ҳаракатларини аввал ИИБ тизимида хизмат қилиб, кейинчалик прокуратура органларига ишга ўтиб кетган Р. Л. исмли терговчи олиб бораётганлигини  тўғрисида айтганлиги ва терговга қатнаб юрган вақтларида марҳум ўғли Зоир Раззоқов унга терговчи гарчанд у ўзининг жиноят ишида айбсизлигини исбот қилувчи далилларни келтириб турган бўлсада, жиноят ишини нохолисона, айблов йўналишида олиб бориб, унинг важларини йўққа чиқариш учун гувоҳларни унга қарши қўйиб, ишни ғаразли йўналишларда олиб бориб, ўғлини адвокатсиз чақириб, унга  жиноятни бўйнига олиш ҳақида ариза ёзиш ёки уни қамоқа олиш билан таҳдид қилиб қўрқитиб келаётганлигини билдирган. Шунинг учун ота онаси билан  Бухоро вилоят прокурори шахсий қабулида бўлиб ушбу ҳолатлардан норозиликларини, ишни адолатли, қонуний ва холисона кўришни сўраганларини ҳамда  улар Бухоро вилояти прокуратураси тизимида носоғлом муҳитлар ортида вилоятга янги прокурор тайинланганлиги учун аввалги прокурорга нисбатан бундай ишларни қаттиқ назоратига олиб ижобий натижага эришиши мумкин деб ўйлаганларини, лекин уларнинг прокурор қабулида бўлиши бирор бир ижобий натижа бермасдан аксинча терговчи Л. баттар ғазабланган ҳолда ўғли Раззоқов Зоирга “нимага эришдинг қабулда бўлиб у кишининг ўзлари бу жиноят ишини назоратга олганлар .У киши ГАИларни ёмон кўрадилар энди ишинг баттар ёмон бўлади”,- деган экан. 

Прокурорлар ўзгартирилгани билан давлатимиз раҳбарининг сиёсатлари билан иш юритуачи, қонунларни ҳурмат қиладиган ва инсон ҳуқуқларини таъминлайдиган ватанпарвар прокурорлар тайинланмас экан бундай нохуш ҳолатлар давом этаверади. 

Мурожаатчи билан бўлган суҳбат давомида аниқланишича, Зоир Раззоқовга нисбтан тергов ҳаракталари тахминан 2-3 ой давом этиб, 2024 йилнинг октябрь ойи бошларида у уйга тушкун кайфиятда келиб, терговчи унга Жиноят Кодексининг 209 ва

228-моддалари билан айблов эълон қилганлиги ва эҳтиёт чораси сифатида гаровга 15 миллион сўм миқдоридаги пулларни тўлаб қўйишлигини талаб қилганлигидан сўнг, Зоир унда бунчалик пуллар йўқлигини ҳали ойлик маош олмаганлиги ва кадр ихтиёрида бўлганлиги, шунинг учун енгилроқ эхтиёт чора қўллашни сўраганида терговчи Л. унга “ҳозир катта буни эшитсалар қамоққа ол деб айтадилар у кишини жаҳлларини чиқарма ундан кўра қарз олиб бўлса ҳам гаровни тўла” деб айтган экан. Шунда Зоирнинг адвокати бунга эътироз билдириб “ахир бу моддаларнинг ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киришини ва бу ҳолатда “тилхат” эхтиёт чорасини қўлласа ҳам бўладику”,- деганда, Л. “манга фарқи йўқ ҳозир кириб бошлиғимиз Алиакбар Пулатовга доложить қиламан кейин мендан хафа бўлманглар”,-деб айтгандан кейин марҳум Зоир Раззоқов адвокатига бағланмаслиги ва у пул топиб келишини айтиб у ердан чиқиб кетишган экан.

Шу тариқа Зойир Раззоқовга  Ғиждувон туман ИИБ профилактика инспекторлигига буйруқ чиқган ва у профилактика инспектори лавозимида ишни бошлаган. 2024 йил 13 октябрь  куни эрталаб соат тахминан 08:00ларда Раззоқов Зоирни уйининг молхонасида бўйнидан арқонга осилган ҳолатда топилган. Ушбу ҳолатдан марҳумнинг ота-онаси, оиласи ва болалари чуқур қайғуга ботишган. 

  Мудҳиш ҳодисанинг сабабини аниқлаш мақсадида суриштирганимизда Бухоро вилоят прокуратураси ходимлари марҳум Зоирни бирор-бир исбот далилсиз, тасдиқланмаган айб бўйича ишдан бўшаттириш, қамаш билан қўрқитиб келишган экан. Марҳумнинг интернет ижтимой тармоғидаги телеграмм мессенжерида сўнгги хабарида қуйидагиларни баён қилган: “Эх бу Лазиз прокуратура дегани шунча зериктирдики мани, нима қилай Санатжон-Демиржон фирмасига дағ-даға қилиб паказания олмоқчи бўлди лекин бўлмаган кўрсатмаларни туҳмат қилиб, бўйнимга қўйди .Лекин ман уни кимлигини ҳам билмайман. Бирор нарса талаб  ҳам қилмаганман”,

“Олот йўл қурилиш фирмасини ҳам ўтказмаганман чунки логин паролни фақат ўзи билар эди мен шунчаки базадан кўрганимда ўтказилган экан улар очётни ёпишимиз керак шунга имзо печать қўйиб беринг дегани, печать фақат мени қўлимда эди улар ўйлашганки Бухородан техник кўрик ўтдик деб”, “Лекин уларни мен ўтказмаганман” “шуларни мени бўйнимга қўйибди бу Лазиз дегани”, “Сўрасак юқоридан топшириқ бўлган 2 та ИИБ ходимини жавобгар қилмасам бўлмайди деган гапларни фирмачига ва унинг адвокатига айтган эди”, 

“Хотинни номидаги онамни номидаги мошиналарни мен Самарқанддан Қодиров Маруф деганидан олганман мошинани келтириб обл гаини олдига этиб қўйди ва аризани имзолаб берди хотиним ва онам ва мен топширдим Асмотрь қилганди ходимла”, “Мен эса фақат битта мошинни қолдирдим қолганини сотдим”, “Ўртада 300, 400 $ қоларди”, “Уйдагиларни ортиқ безовта қилманг илтимосим шу”, “Бирор кишидан қарзим йўқ бошқа ишга аралашганим йўқ”, “Туҳмат ёлғонларга ишонманг илтимос” “Бу иккинчи телеграм рақамим Адвокатга айтинглар илтимос мени номимни оқласин чунки менга прокуратура қўйган айбловларни у билади туҳмат нотўғри эканлигини” “Ҳаммасидан зерикдим тўғриси” 

Ушбу хабарда марҳум бирор-бир жиноятни содир қилганлигини тасдиқловчи асос ёки далил мавжуд бўлмасада Бухоро вилоят прокуратураси терговчиси Раджабов Лазиз унга доимий равишда босим ўтказиб, қамаш билан қўрқитиб келган экан. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси ИИВ шахсий хавфсизлик бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бўлими ходими билишимча Навоийлик Б ҳам, марҳум Зоир Раззоқовни Ғиждувон туманига ишга кўчирилганидан кейин келиб катта мажлисда, уни ҳамкасблари орасида қаттиқ изза қилиб, босим ўтказиб “Сен 2-3 кунда тайёр бўлавер, Сени суд қамайди, агарда улар сени қамамаса мени ўзим қаматиб юбораман”,- деган таҳдидлар қилиб, унга қаттиқ руҳий босим ўтказиб, стресс ҳолатига тушириб қўйган. 

Айнан ушбу йиғилишдан кейин Зоир Раззоқов уйига тушкун кайфиятда келиб ўз жонига қасд қилган ва юқоридаги хабарни телефонига ёзиб қолдирган.

Марҳум Зоир Раззоқовнинг яқинларини айтишича унга туҳматларга асосланган айблов бўйича адолатсизлик ва прокуратура терговчиси Л ҳамда ИИБ шахсий хавфсизлик ходими Б.нинг ушбу босимларидан қаттиқ стресс ҳолатида ўз жонига қасд қилишга мажбур бўлган. Уни ўзини-ўзи ўлдириш ҳолига адолатсиз прокуратура терговчиси  ҳамда ИИБ шахсий хавфсизлик ходими   деб билишади оила аъзолари. Буни марҳумнинг охирги марта ёзиб қолдирган хабари ҳам тасдиқлайди.

Ушбу мурожаат юзасидан  биз Бухоро вилоят  прокуратураси  ахбарот хизмати раҳбари билан боғландик. Унинг берган маълумотига кўра  “Ғиждувон тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш натижасига кўра, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган”,- дея таъкидланган.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button