Bo'limsiz

Коррупцияга қарши кураш — адолатли жамият сари қадам

Бугунги кунда коррупция жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига жиддий таҳдид солаётган муаммолардан бири ҳисобланади. Шу боис мамлакатимизда ушбу иллатга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Бухорода ёшлар ўртасида тарғибот тадбири

Бухоро шаҳрида ёшлар ўртасида “Коррупция – келажак душмани!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда ёшлар, фуқаролар ҳамда камбағиллик рейстирига кирган аёллар иштирок этдилар.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Бухоро вилояти бўлинмаси томонидан қўллаб-қувватланган “Коррупцияга қарши кураш — адолатли жамият сари қадам” лойиҳаси доирасида ўтказилди. Ушбу лойиҳа грант танловида ғолиб деб топилиб, 30 миллион сўм маблағ билан молиялаштирилган.

Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар

Бухоро шахар Касбий кўникмалар марказида ўтказилган учрашувда:

 “Коррупцияга йўл йўқ!” шиори остида аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди;

 коррупциянинг жамият тараққиётига салбий таъсири ҳақида маълумот берилди;

 ҳар бир фуқаронинг коррупцияга қарши курашдаги масъуллиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди;

 ёшлар саволларига атрофлича жавоб берилди.

Тадбирда иштирок этган 20 нафар камбағиллик рейстирига кирган аёллар коррупция ҳақида атрофлича билимга эга бўлдилар. Фаол иштирок этган аёллар рағбатлантирилди ҳамда келгусида ҳам бундай ташаббусларда иштирок этиш истагини билдирдилар.

Лойиҳанинг мақсад ва аҳамияти

“Коррупцияга қарши кураш — адолатли жамият сари қадам” лойиҳаси орқали:

  жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шакллантириш,

  ёш авлоднинг ҳуқуқий маданиятини ошириш,

  фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш,

  адолатли жамият қуриш йўлида ҳамфикр ёшларни тарбиялаш кўзда тутилган.

Лойиҳанинг кейинги босқичларида турли тарғибот тадбирлари, учрашувлар ва амалий машғулотлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Коррупцияга қарши кураш – бу нафақат давлат органлари балки ҳар бир фуқаронинг бурчи. Бухорода ўтказилаётган ушбу тадбирлар аҳоли, айниқса ёшлар ва аёлларнинг ҳуқуқий онги ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилади. Бу эса адолатли ва фаровон жамият қуришда муҳим қадам ҳисобланади.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button