Bo'limsiz

Адолат ва қонун устуворлиги учун миннатдорман!

Бугун, 2026 йил 24 ноябрь куни Бухоро вилояти судида бўлиб ўтган апелляция инстанцияси суд мажлисида мен ва яна икки нафар фуқарога нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан муҳим қарор қабул қилинди.

Апелляция инстанциясида ишни кўриб чиққан судья Бахтиёр Саъдуллаев томонидан Олот тумани судининг аввалги қарори бекор қилинди.

Ушбу жараёнда мен ҳам айбланувчи сифатида иштирок этганман. Албатта, ҳар бир инсон учун ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, унинг важлари эшитилиши ва ишга қонун доирасида холисона баҳо берилиши жуда муҳим.

Шу муносабат билан Бухоро вилояти суди судьяси Бахтиёр Саъдуллаевга ҳамда судьялар ҳайъатига самимий миннатдорчилигимни билдираман.

Суд жараёнида иш ҳолатларига эътибор қаратиб, қонунчилик талаблари асосида қарор қабул қилингани менда суд тизимига, адолат ва қонун устуворлигига бўлган ишончни янада мустаҳкамлади.

Мен учун бугунги қарор фақат бир суд ишининг натижаси эмас, балки ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши нақадар муҳим эканини яна бир бор намоён этди.

Адолатли қарор — инсон қалбида ишонч уйғотади. Қонун устувор бўлган жойда адолат қарор топади!

Судья Бахтиёр Саъдуллаевга ва Бухоро вилояти суди судьялар ҳайъатига масъулиятли фаолиятларида муваффақиятлар тилайман.

Ҳурмат ва эҳтиром билан,

Дилфуза Ражабовна Ибодова

«Тезкор янгиликлар» электрон нашри таҳририяти раҳбари

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button