Bo'limsiz
Афғонистон Ўзбекистондан ёрдам сўради
27 сентябрь куни Термизда Балх вилояти губернатори ва Сурхондарё вилояти ҳокими бошчилигидаги Ўзбекистон ва Афғонистон чегара идоралари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, учрашув Афғонистонга олиб келинаётган юкларнинг транзити билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Афғонистон томонининг талабига биноан ташкил этилган.
Учрашув натижасида мамлакатдаги оғир гуманитар вазият туфайли Афғонистонга юк ташиш ва транзит билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган қатор чора-тадбирларни қабул қилиш тўғрисида келишувга эришилди.
Бундан ташқари, томонлар чегаранинг энг долзарб масалалари бўйича ишчи алоқаларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришган.