АЙБСИЗ БЎЛИБ 3 ЙИЛДАН БУЁН ҚАМОҚХОНАЛАРДА САҚЛАБ КЕЛИНАЁТГАН БУХОРОЛИК ТАДБИРКОР БАХТИЁР ДЖЎРАЕВНИ БИРОР КИШИ ЭШИТАДИМИ?

Тахририятимизга  Бухоролик тадбиркор Бахтиёр Джўраевнинг оиласи такрорий мурожаат  келиб тушди. Мана 3 йилдирки, пилла иши юзасидан бир неча маротаба ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилиниб келинмоқда. Бунинг сабаби фақат бир нарса у ҳам бўлса адолат излашдир.

Хурматли президент Шавкат Мирзиёев , Олий суд раиси Бахтиёр Исломовга.

Жамиятда содир бўлаётган ноҳақликлар, адолатсизликлар фуқароларимизни қонунларга бўлган ишончини тобора йўқотиб бормоқда. Муҳтарам Президент! Сиз барпо қилган Янги Ўзбекистонда фуқароларимиз манфаатида хизмат қилувчи қонунларни айрим мансабдорлар оёқ ости қилиб сизнинг олиб бораётган одилона сиёсатингизга раҳна солувчи харакатларни амалга ошириб келишмоқда. Бундай мулозим ва рахбарларга сизнинг командангизда ўрин йўқ деб ўйлаймиз.

Бунга мисол мана 3 йилдирки судлар томонидан бир командангизнинг аъзоси бўлган сиз ва давлати учун жонини хам аямайдиган тадбиркорингизни хўрлашмоқда.

Судларга ушбу шахсга нисбатан одилона қарорларни қабул қилишга яққол тўсқинлик қилиб келишмоқда.

Бу шахс, бу тадбиркор, бу командангизнинг содиқ аъзоси Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатиб келган Республикамизда ягона бўлган Пиллачилик кластерининг таъсисчиси Джураев Бахтиёр Эркиновичдир. 

Бу тадбиркорни сиз танийсиз ва Бухородаги ташрифингиз давомида у билан мулоқотда бўлгансиз. Лекин манашу гигант фабрика кластерни 3 йилдан буён ишламасдан 2000 дар ортиқ фуқароларимизни ишсиз қолишларига сабабчи бўлган ва Пиллачилик  саноатини тобора йўқ бўлишига таъсир қилиб давлат манфаатини ўз шахсий манфаатидан устун қўйган  Б Шга сиз ишонган айрим мулозим ва мансабдорларнинг раҳнамолиги сабабли гарчанд судларда ҳақиқат, адолат яққол кўринаётган бўлсада ишнинг охирига келиб судларга юқоридан таъсирлар бўлиб ишни адолатсиз ва қонунларни бузган холда якун топишига сабабчи бўлиб келишмоқда.

Сиздан илтимос, хозирда ушбу ҳолат юзасидан Олий судда кўрилаётган ишни ўз шахсий назоратингизга олиб, адолат қарор топишида ва тадбиркор командангиз аъзоси Бахтиёр Джураевни сафга қайтиб яна давлатига беминнат хизмат қилишига имконият берилишида ёрдам беришингизни Бахром Шариповнинг ишлари юзасидан чуқурлаштирилган текширувлар ўтказилиши ва унга раҳнамолик қилаётган мансабодорларни ҳам аниқлаб уларни тизимлардан йўқ қилиш бўйича кўрсатма беришингизни сўраб қоламиз.

Back to top button