Buxoro
Бухоро шаҳар ҳокимлигида ижтимоий, маънавий-маърифий масалаларни ўрганиш учун секторлар раҳбарлари иштирок этмоқда
Айни дамда Бухоро шаҳар ҳокимлигида шаҳардаги ижтимоий, маънавий-маърифий масалаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан учрашув ўтказилмоқда. Унда Президент маслаҳатчиси Шаазим Миноваров, ДХХ раиси ўринбосари Баҳром Рашидов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров, Бухоро туман ҳокими Хайрилло Жўраев, секторлар раҳбарлари иштирок этмоқда.