АЛДАНГАН АЁЛ. БЕКАТДА ЯШАБ КЕЛГАН ОИЛА. ХАВФЛИ РЕЦИДИВ АЁЛ ЧУВ ТУШУРДИ.
БУХОРО_ВИЛОЯТИ.
Шавкат Мирзиёев – Shavkat Mirziyoyev
O’zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi
Ушбу видео мурожаатни назоратга олиб амалий ёрдам беришингизни сўраб қоламиз.
Мен Бозорова Мавлуда Бухоро вилоятининг Олот туманида туғулганман. 2008 йил Когон шахар Геофизика махалласида турмушга чиқганман 2 нафар фарзандим бор. Оилавий келишмовчилик сабаби 2013 йил ажрашганман.
Шу билан ота онамнинг ховлисига қайтиб бормадим ва Бухоро шахарда болаларим билан ижарага уй олиб яшадим. Бир ўзимга рўзғор қолгандан кейин ишлай бошладим. Болаларим мактабга чиқганида хам ишлаб хам болаларимга қарадим. Ўз халол пулим билан шу кунгача болаларим билан ижарама ижара яшаб келдик. Пандимея даврида жуда болаларим билан қийналдим. Бир бекатни кўриб ижарага олиб, бир кичкина кафе очдим ва ишлай бошладим. Бу кафеда болаларим билан бирга ишладик. Охирги пайтларда ижара уй пулини бера олмадим ва уйдан чиқиб кафега яъни бекатда яшай бошладик.
Шу қийналганимнинг сабаби 2021 йил май ойида бекатимизнинг орқа томонида Ламберд дўкони бор, шу дўконда мен овқат олиб бораман. Бир кун дўконда борганимда бир аёл турган эди исми Малика экан. Бу аёл уй қурилишлари билан шуғулланиб келади деб дўкон эгаси таништирди. Дўкон эгаси мен хам уй сотиб олияпман сиз хам олинг деб таклиф қилди. Мен дўкон эгасининг ўртоғи бўлса ишонсам бўлади деб Маликага уй сотиб олишимни 8 йилдан буён ижара ижара юрганлигимни жуда қийналганимни айтдим. Малика мен сизга уз уйларим бор бирэни кўринг сизга сотаман деди. Шунда эртасига Малика эри билан келди мен улар билан уй кўришга бордик. Тугалланмаган уй қурилиши кетиб турган экан манзили 5 мкр томон Мега маркет рўпарасидаги. Тўртинчи қаватда чиқиб 4 хонани кўрсатди энг қизиғи 4 хонанинг калити қўлларида эди. Мен шунга ишониб бир хонани кўриб ёққани айтдим. Малика олдинги тўловини қилинг қолганини 2-3 йилда берасиз деди. Бу гап менга мақул бўлдида уйнинг олдинги тўловини 3400$ бердим. Нотариусга бориб долларни сўмга айлантириб қарз шартнома деб расмийлаштирдик. Мен нега қарз деяпсиз уйни номимга қилиб беринг деганимда уй тугалланмаган вод қилиниб кейин номизга ўтказамиз дейишди.
Бир куни орқа дўконда овқат олиб борганимда бир аёл Маликани фирибгар мени алдаб пулимни олган деганида мен ўзимни алданганимни тушуниб етдим. Маликага телефон қилиб пулимни қайтар ё уйни бер деганимда қўлингдан келганини қил деди. Шунда Бухоро ИИБга бориб ариза ёздим тергов жараёни бошланди ва унга нисбатан 168 модда 3 қисм “в” банди билан жиноят иши очилиб 10 август куни прокуратурага оширилган экан. Прокуратурадан судга оширилиши керак экан. Мани ўша кундан буён жим…….
Тергов очилган пайтда Малика менга 1000$ келтириб берди. Қолганини қачон берасиз десам бераманда деб қўяди.
Қийналган пайтларим Маликага телефон қилиб пулларимни қайтариб бер ижарага уй олишим керак сени дастингдан бекатда совуқга болаларим билан яшаяпмиз деганимда ” пулларингни бермайман, қўлингдан нима келса қилгин, мени хеч қим қамата олмайди чунки эмизикли болам бор “—деб телефонни қўйди.
Нахотки бу аёлга жазо йўқ, Малика хавфли рецедив экан бунақа фирибгарлик ишлари билан олдин хам судланган экан. Бу аёл изин кетин болалик бўлади қамалмаслиги учун. Бундай аёлларга жазо йўқми?
Мен бу аёлни дастидан совуқга 2 ой болаларим билан бекатда яшадик.
Хурматли Бухоро Вилояти Прокуратураси нахотки бундай аёлга жазо йўқ? Бундай аёллар алдаб келса биздек оилалар кўчада қолса. Бизларга ким ёрдам беради.
Нахотки бу аёлни қамаб бўлмаса, боласини болалар уйига олиб беришсин, бундай аёл бу гудакка қандай тарбия беради. Бундан кўра бу гудакка ўзимизни мехрибонлик уйидаги опаларимиз тарбия бергани яхши.
Мени ишимда бир ўзи айбдор эмас Маликани эри ва уй қурувчиси рахбарини хам айби бор, буларнинг хаммасини тили бир буларга нисбатан қонуний жазо кўришингизни талаб қиламан.
Менга хозирги кунда бир тадбиркор хасоватпеша аёл ёрдам берди бир хоналик уйни вақтинча беришди. Мен бу уйга 1ёки 2 ой яшаб туришим мумкин, қолган ойга нима қиламан, қаерда яшайман, хаво совуқбўляпти.
Прокуратура оргалари сизлардан илтимос қилиб сўрайман пулимни олишга ёрдам беринглар, пулимни олиб олдинги тўловини қилиб қолганини йиллар давомида ишлаб тўлаб бераман. Болаларимга рахмингиз келсин 8 йилдан буён барбадарликка юрибмиз. Кимга арз додимни қиламан, хеч ким ёрдам бермаса коптокка ўхшаб унга бор бунга бор деб келяптилар.
Мен сизлардан пул сўрамайман, ёрдам сурамайман фақатгина ўзимни пулимни олиб беришга амалий ёрдам сўрайман.
Бухоро Шаҳар Ҳокимлиги Jamol Nosirov сизни қабулингизда кечаси билан бориб кутдик лекин сизни кўра олмадим ёрдамчиз чиқиб адлия боринг деб алдаб жўнатади. Сиз шахар хокимисиз, сиз халқ дардини эшитиб ёрдам беришингиз керак. Менга ёрдам пули, бола пули, текинга ўй топиб беринг демаяпман. Фақат менга кридитга уй олдинги тўловини хам қариндошларим билан тўла оламан сиз фақатгина мени қабул қилиб мурожаатимни тингланг.
Бозорова Мавлуда