Bo'limsizMIB

Алимент қарздорлиги жамғарма ҳисобидан қопланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2022 йилдаги         ПФ-87-сон “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш ваалимент тўловлари жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил        3 августдаги 427-сон қарори қабул қилинган. 

Мазкур қарор билан Мажбурий ижро бюросида“Алимент тўловлари жамғармаси” ташкил этилиб, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 миллиард сўм ажратилган.

Мазкур жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликниқоплаб беришга йўналтирилиши белгиланган. 

Оталик масъулиятини унутиб, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган оталар жиноий жавобгарликка тортилиб, алимент тўловидан бўлган қарздорлик “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан қоплаб берилмоқда.  

Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 22.08.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор У.Ботировдан ундирувчи фойдасига вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Суд томонидан белгиланган алимент тўловини тўламаганлиги учун маъмурий жазога тортилганқарздор ўзига тўғри хулоса чиқармасдан,  21 ойдавомида алимент тўловини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг ҳукмига асосан қарздор жиноий жазогатортилиб, жиноят натижасида етказилган зарарниундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан У.Ботиров томонидан жиноят натижасида етказилган 14 млн. 314 минг сўм миқдордаги зарар “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан қопланди ваундирувчи номига очилган банк пластик картасига кўчириб берилди.

Ота вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган тақдирда, жиноий жавобгарликка тортилади ва алимент тўловидан бўлган қарздорлик жамғарма ҳисобидан қоплаб берилади.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button