Нуров Комил Кобилович фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 03.03.2014 йилдаги ундирувчи Ахмедова Дилдора Аслоновнанинг фойдасига вояга етмаган бир фарзандининг таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа барча даромадларининг ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича алимент тўловларини икки ойдан ортиқ муддат давомида тўламаганлиги сабабли, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 23.08.2023 йилдаги қарори билан МЖтКнинг 474-моддаси билан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлсада, бундан ўзига хулоса чиқармасдан 01.08.2023 йилдан 01.02.2024 йилга қадар, яъни икки ойдан ортиқ муддат мобайнида жами бўлиб 107 млн. 095 минг 031 сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги ҳолати юзасидан бўлган жиноят иши,жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, Н.Нуровга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 122-моддасининг 1-қисми билан 1 /бир/ йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб залидан қамоққа олинди.
Жиноят ишлари бўйича