BuxoroMIB

Алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди

Турмуш синовларига чидай олмай, оиласи бузилган бўлса, болада не айб, фарзандни тарбиялашва моддий таъминлаш эркак киши зиммасида, зеро у оиласидан ажрашган бўлса ҳам. 

Орамизда шундай оталар ҳам борки, фарзандлариҳақида умуман ўйламай қўйишган, уларнинг аҳволи, кийиниши ва еб-ичишидан хабар олмайди, собиқ аёли билан қолган болалар гўёки унга бегонадай. 

Бюро органлари томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида барча қонуний чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Пешкў туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро ҳужжатига асосан қарздор Т.Намозовдан ундирувчи фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисм миқдорида алимент  ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳужжатида алимент тўловлари белгиланган тартибда ва ойма-ой тўлов қилиниши белгиланган бўлсада, қарздор турли баҳоларни рўкаж қилиб, алимент тўловларини қисман тўлаганлиги учун қарздорлик юзага келган.

Қарздор отанинг алимент тўловларидан бўлган қарзи қайта ҳисоб-китоб қилинганда 01.12.2022 йил ҳолатида 8,1 млн. сўмни ташкил қилди.

Алимент тўловларидан бўлган қарздорликни тўлашдан бош тортган отага нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман судига юборилди.

Мазкур суд томонидан қарздор отага нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. 

Суд қарори билан қарздор ота Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва дарҳол қамоққа олиниб, жазони ўташ учун махсус муассасага жойлаштирилди.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button