Алиментчи оталар тўғри хулоса чиқаришди
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 19.07.2021 йилдаги қарздор С.Бобоқуловдан ундирувчи З.Қаршиева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ромитан тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Қарздор С.Бобоқулов 3 ойдан ортиқ вақт давомида 2.220.301 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги боис, давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судига юборилди.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар С.Бобоқулов ҳуқуқбузарлик моҳиятини тушуниб етди ва З.Қаршиевага 2.220.301 сўм алимент пулларини тўлиқ тўлаб берди ва С.Бобоқулов жавобгарликдан озод қилинди.
Бухоро шаҳар бўлимида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 04.01.2016 йилдаги қарздор Ҳ.Азамовдан М.Ходжаева фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати юзасидан фарзандлари вояга етгунига қадар 34.240.000 алимент пуллари;
Когон туманида фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 17.05.2020 йилдаги қарздор Х.Рамазоновдан М.Аблаева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун 7.115.000 сўм алимент пуллари ундириб берилди.
Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси
давлат ижрочилари
Дўстмурод Рашидов
Нурали Ярашев
Шаропов Шухрат