Андижон шаҳрида хорижий давлатга ишга юбормоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган “L.H.” МЧЖ раҳбари А.Т. фуқаро Р.дан уни Польша давлатига юк ташиш автомашина ҳайдовчилиги вазифасига ишлаш учун танишлари орқали ишга юборишни 3 500 АҚШ долларига келишиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, МЧЖ раҳбари А.Т. муқаддам фуқаро М.Х. ва бошқаларни хорижий давлатларга ишга юборишга ишонтириб, уларнинг жами 4 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.