Асака ва Қува туманларида фуқароларга ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. Асака тумани ҳудудида жойлашган “А.” фермер хўжалигига тегишли 4 гектар ер майдонидан хўжалик раҳбарининг рухсатисиз фойдаланиб келиб, ушбу ер майдонини фуқаро О.га расмийлаштириб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 6 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Б. ва Ш.Ф.лар олдиндан тил бириктириб, Қува туманидаги кичик саноат зонасидан 20 сотих ер майдонини фуқаро Н.га танишлари орқали ажратиб бериш эвазига 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t