Қонунларимиз терговни тўлиқ ,тўла қонли,холисона ва хар томонлама олиб борилишини талаб қилади.
Ушбу талаб барчага нисбатан бир хелдамикан. Бироқ қонуннинг бу талаби Бухоро вилояти тергов органларида амал қилинмаётганга ўхшайди. Жумладан сўнгги пайтларда интернет тармоқларида жуда кўплаб мухокама ва шархларга сабабчи бўлаётган Ўзбекистонда йирик саноат корхоналаридан бири бўлган ” Bukhara brilliant silk ” кластери рахбари бўлган Бахтиёр Эркинович Джўраевнинг қамоққа олиниши ва унга нисбатан тергов қилинаётган жиноят иши мисолида кўришимиз мумкин.
Чунончи жиноят иши бўйича Бахтиёр Джўраевнинг яқин қариндошлари билан олиб борилган сухбат жараёнида аниқланишича Бахтиёр Джўраев айбсизлигини исботлаш борасида тергов органларига тақдим қилаётган “Ўзбекипксаноати ” уюшмаси раиси Бахром Шариповнинг ноқонуний мамлакатимиз манфаатини зид қилмишларини тасдиқловчи инкор этиб бўлмас далилларни текшириб,ушбу холатда Бахром Шариповнинг ҳам қилмишларига қонуний беришни сўраётган бўлса хамким,тергов органлари томонидан бу масалага жиддий қаралмаётганлиги, Бахтиёр Джўраев ва бошқаларнинг хақли эътирозларини келтириб чиқараётганганлиги ростми?
Жумладан тергов органларига Бахтиёр Джўраев томонидан ” Ўзбекипаксаноат” уюшма раиси Бахром Шарипов Бирлашган Араб Амирликларида ” KAROMA INVESTVENT LIMITED” номида хисоб рақамига Бахтиёр Джўраев рахбарлигида
” Bukhara brilliant silk ” корхонасининг фаолиятидан олинган даромад ҳисобига қарийб 2млн500 АҚШ доллори тўлдириб келганлиги хақидаги важларни текшириб қонуний қарор қабул қилишга бирор тўсқинлик борми?
Манбаанинг маълум қилинишича кимларнингдир номида бўлган чет элда жойлашган ” KAROMA INVESTVENT LIMITED” Бахром Шариповнинг онаси Каромат ая шарафига қўйилган бўлиб ушбу хисоб рақамига гўёки “Bukhara brilliant silk” кластерини чет элдаги хамкори сифатида хужжатларда кўрсатиб ,аммо аслида ниқобланган компания бўлиб жуда кўп миқдордаги Ўзбекистоннинг пулларини чет давлатларда жамлаш мақсадида тузулганлиги қанчалик тўғри.
Бу албатта текширишни талаб қилади ва давлатимиз рахбарини қизиқтиради деб ўйлаймиз.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев.
Мухтарам президент кўпчиликка маълумки сиз томонингиздан лавозимга тайинланадиган ҳар бир раҳбарлик лавозимидаги мутассадилар аввал махсус хизматлар томонидан чуқур ва синчковлик билан текширилиб келгусидаги раҳбарнинг у тайинланаётгант лавозимга муносиблиги уни қороловчи маълумотлар йўқлиги хақида сизга ахборот берилгандан кейин бу номзодни кўриб чиқишингиз мумкин. Қуйида келтираётган видео ва расмлар сизга тақдим қилинмаган бўлса керак.Ушбу видеода “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси Бахром Шарипога оид.