Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг тўғри ҳал этилиши ота-оналарнинг ваболалар ҳуқуқларининг муҳофазасини, ота-оналарнинг болаларини тарбиялашдагимасъулияти оширилишини таъминлашга имконияттуғдиради ҳамда ота-оналарнинг болаларманфаатларига зид бўлган ҳуқуқларидан фойдаланишларига барҳам беради.
Турмуш чиқиб фарзандли бўлган, бироқ оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғининг уйидан чиқиб кетишга мажбур бўлган аёл фарзандини олиб кетолмагач, судга мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Суд ҳолатни ўрганиб чиқди ва вояга етмаган бола онасининг парваришига муҳтожлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантирди.
Болани олиш ва уни бошқа шахсга бериш билан боғлиқ суднинг ҳал қилув қарорини мажбурийтартибда ижро этиш албатта васийлик ва ҳомийликоргани ва бола тарбиялашга берилаётган шахсиштирокида, зарур ҳолларда эса, ички ишлароргани вакили иштирокида амалга оширилишилозим.
Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг қарорига асосан 2018 йилда туғилган болани қарздор М.Намозовдан ундирувчи Н.Сайфуллаева тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувига 17.10.2022 йилда келиб тушган ва бўлим давлат ижрочиси томондан белгиланган тартибда дарҳол ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомидатегишли органлар вакиллари ва холислар иштирокида вояга етмаган бола соғ-саломат онасининг тарбиясига олиб берилиб, ижро иши амалда тамомланди.
Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси