Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида пресс —тур ташкил этилди.
Бугун, 7 октябрь куни Бухоро шаҳридаги банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономарказига пресс-тур ташкил этилди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар марказда фаолият кўрсатаётган касб-ҳунарга ўқитиш курсларидаги жараёнлар билан яқиндан танишишди. Мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 17 август санасида Бухорои шарифда “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти йўлга қўйилди.
Ушбу мономарказнинг очилиши азал-азалдан касб эгаллаш, ҳунар ўрганишни қадрият даражасига кўтарган қадимий ва навқирон Бухоро халқи ҳаётидаги улкан воқеа сифатида тарихга муҳрланди. Қуввати бир вақтнинг ўзида 560 ўринли бўлган Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази собиқ Политехника касб-ҳунар коллежи ўрнида ташкил этилган. Мономарказ фаолият юритаётган бинони таъмирлаш ва жиҳозлашда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 14 млрд 300 миллион сўм ва Жаҳон банкининг 206 минг доллардан ортиқ маблағлари жалб этилиб, жихозлаш ишлари WORLD SKILLS талаблари асосида амалга оширилган.
Айни пайтда Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази тингловчиларига WorldSkills талаблари асосида таълим берилса, ўрта бўғин кадрлари эса Жаҳон бозорининг бўш иш ўрни эҳтиёжлари даражасида тайёрланади. Мономарказда 8 та хизмат тури (сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаси, техник соҳаси, қурилиш соҳаси, хорижий тил ўргатиш, рақамли технологияларни ўргатиш, тадбиркорликка ўқитиш ва миграция хизматлари) бўйича жами 24 турдаги касбга ўқитиш, 4 та хорижий (Рус, инглиз, корейс, япон) тилларни ўргатиш ҳамда Тадбиркорлик асослари шунингдек, миграция кўниктириш маркази фаолияти йўлга қўйилган:
Сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаси (11 та касб)
Нейл стилист Косметолог Аёллар сартароши+визажист
Эркаклар сартароши
Тикувчи (дизайнер+модельер, бичувчи, тикувчи)
Ошпаз Қандолотчи Официант- батлер Уқаловчи(болалар учун)
Энага(ёш ва ногирон болалар, қариларга хизмат кўрсатиш)
Каштачилик
Техник соҳаси (6 та касб)
Сантехник
Электрик (элетромонтёр)
Маиший уй-рўзғор электротехник буюмларни таъмирлаш устаси
Пайвандловчи(Электр, газ алангасида, яримавтомат(кемпи), аргон)
Кран оператори
Автосервис хизмат кўрсатиш устаси
Қурилиш соҳаси (2 та касб)
Алюмин ва пласмасса профилларига ишлов бериш устаси
Умумқурилиш ишлари
Қишлоқ хўжалиги соҳаси (3 та касб)
Паррандачилик
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш
Иссиқхона ишлари мутахассиси
Хорижий тилларни ўрганиш курси
Рус тили Инглиз тили Корейс тили Япон тили
Рақамли технологияларни ўргатиш махсус курси
Компьютер дастурчи
1 С бухгалтерия+бюджет ташкилотларига бухгалтер
Тадбиркорлик асосларини ўқитиш курси
Миграция кўниктириш маркази
Жами:
8 та – йўналиш 24 та – касбга ўқитиш 4 та – тил ўргатиш
Юқорида кўрсатилган касб ва тилга ўргатиш курсларига маҳаллий ва хорижий иш берувчилар талаблари асосида қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш имконияти мавжуд.
Шунингдек, корхона ва ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш бўйича пуллик ўқув курслари ташкил этиш имкони мавжуд. Бундан ташқари жорий йилда ушбу марказ битирувчилари, касбга эга бўлган аҳоли ҳамда нодавлат таълим муассасалари битирувчилари учун касбий малакани баҳолаш маркази фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Ҳозирги кунда Мономарказнинг ўқув курсларига 200 дан ортиқ фуқаролар жалб қилинган.
Мономарказнинг йиллик қуввати жами 2320 нафар камбағал ва ишсиз фуқароларни қисқа муддатли ўқув курсларида касбларга ўқитиш режалаштирилган. Олис тумандан келган фуқаролар учун 90 кишилик ётоқхона мавжуд.
Мономарказда ҳар бир касб мураккаблик даражасидан келиб чиқиб 1 ойдан 4 ойгача муддатда ўқитилади. Жараёнга юзаки қараган инсон учун бу муддат жуда камдек кўриниши мумкин, бироқ ҳар бир курслар учун белгиланган ўқитиш муддатлари ва соатлар ҳажми тегишли соҳа мутахассислари, иш берувчилар, WorldSkills ҳамжамияти стандарти, меҳнат бозори талаб, таклиф ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Ўқув машғулотлари бошқа таълим тизимидан фарқли ўлароқ амалий машғулотларга таянган ҳолда ташкиллаштирилган бўлиб, 30 % назарий ва 70 % амалий тарзда ўтказилади. Касб-ҳунарга, тадбиркорликка, хорижий тилларга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш йил давомида узлуксиз, ўқитиш жараёнини бошлаш эса гуруҳлар тингловчилар билан тўлдирилиш ҳолатига кўра амалга оширилади.
Мономарказдаги барча ўқув курслари вилоятдаги ишсизлик даражаси ҳамда маҳаллий ва хорижий меҳнат бозори талаб-эҳтиёжларини ўрганган ҳолда ташкил этилмоқда.
Бухоро вилоятида ҳозирги кунда 91 минг нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар мавжуд бўлиб, уларни бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Бухоро шаҳридаги “Nigora” МЧЖда “Тўқима мато ва тайёр тикув маҳсулотларини ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириш орқали 500 та бўш иш ўрни, “Ғайрат Чодак” МЧЖ негизида “Жинси шим ва аёллар кийимини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасини ишга тушириш ҳисобига 1360 та янги иш ўринлари, Бухоро туманида “Бухара Варнет” МЧЖ негизида “Замонавий иссиқхона мажмуаси”ни кенгайтириш орқали 300 та бўш иш ўринлари, “EMIR POULTRY” УК негизида паррандачилик кластерини ташкил этиш лойиҳасини ишга тушириш ҳисобига 300 та бўш иш ўринлари, Вобкент туманидаги “Вобкент тола кластер” МЧЖ негизида “Тўқимачилик кластерини ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш натижасида 500 та иш ўрни яратишни ташкил этиш билан айнан “Ишга марҳамат” мономарказида ҳудудда мазкур корхона ва ташкилотлар билан касбга тайёрлаш бўйича шартномалар тузиш, иш берувчи талабига асосан мутахассис тайёрлаш ва малакани баҳолаш маркази фаолиятини йўлга қўйиш пировард мақсадимиздир. Шунингдек, “Парвоз Хумо Равнақ Транс” ҳамда “Бурда Люкс” текстил корхоналари билан ҳамкорликда амалиётларни ташкил этиш ва битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича шартномалар имзоланди.
Мономарказнинг қисқа муддатли фаолияти давомида хорижий иш берувчилар билан ҳам дастлабки ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга эришилди ва келгусидаги режалар белгилаб олинди. Жумладан, Хитойнинг CPECC-China Petroleum Engineering & Construction Corporation компанияси Республикада фаолият юритаётган филиаллари учун керакли кадрларни хитойлик соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда тайёрлашга келишиб олинди. Шунингдек, Россия Федерациясининг “МежРегионСтрой” МЧЖ компанияси билан пайвандловчи ва электромонтёр йўналишида мономарказда кадрлар тайёрлаш бўйича келишиб олинди.
Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази Респуликада очилган энг сўнгги ўқув даргоҳи бўлишига қарамасдан ўз фаолиятига янгича замонавий ёндашувлар билан қадам қўйиб ўзгача инновацион ғояларни тадбиқ этишни режалаштирган.
Бухоро қадимдан турли миллатларнинг, савдо-сотиқнинг, илм-фаннинг, ҳунармандчиликнинг марказий чорраҳасида жойлашганлиги бевосита ҳозир алоҳида эътибор берилаётган вилоятимиз туризм салоҳиятини янада юксалтиришга қаратилган қадимий ҳунармандчиликни замонавий услублар билан ҳамоҳанг ривожлантириш мақсадида зардўзлик, заргарлик, каштачилик, кандакорлик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, ипак гиламчилик йўналишларида вилоят ҳунармандчилик уюшмаси билан ҳамкорликда “Ҳунармандчилик маркази”ни ташкил қилиш, мономарказ ҳудудининг ўзида савдо павильонларни яратиш орқали юртимизга ташриф буюраётган сайёҳларнинг туристик обеъктлар йўналишига киритиш режалаштирилди.
Паррандачилик касби бўйича гўшти ва тухуми билан нисбатан иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган айнан беданачилик соҳасини кенг йўлга қўйиш, шу соҳа битирувчиларига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бериладиган субсидиялар ҳисобидан беданачилик фаолиятини олиб бориши учун беданахона ва 400 донадан бедана берилиши режалаштирилди.
Бугунги кунда меҳнат бозори ва вилоят иш берувчиларнининг талаб ва таклифларини инобатга олиб жамиятда ривожланиб бораётган, жамоатчиликда кенг тарғиб қилинаётган ташқи реклама ҳамда ҳозирги кунда муҳим ҳисобланган видеокузатув техник воситаларни ишлатиш усталарини тайёрлаш, амалий машғулотларни ишлаб чиқариш объектларида ўтказиш бўйича видеокузатув воситаларини ишлаб чиқарувчи ва ўрнатувчи тадбиркорлик субъекти билан келишув шартномаси қилинди.
Республикамизнинг барча ҳудудлари қатори Бухоро вилоятида шаҳарсозлик ишлари жадал суръатларда олиб борилаётганлиги туфайли электромонтёр ва умумқурилиш ишлари усталарига эҳтиёж юқорилигини инобатга олиниб, мазкур соҳа кадрларини тайёрлашда ITK “Galaosiyo Elektrosanmontaj” фирмаси ва “47-сон ХКМК” МЧЖ қурилиш ташкилотлар талабларига мувофиқ мутахассис тайёрлаш йўлга қўйилди. Йўналиш тингловчиларининг амалий кўникма ва малакаларини шакллантириб бориш мақсадида амалий дарс жараёнларини ушбу корхона ва ташкилотларда олиб боришга келишиб олинди.
Мономарказда қисқа муддатда энг юқори моддий даромад олишга қаратилган бутун жаҳонда энг охирги ахборот технологияси ютуғи ҳисобланган, меҳнат унумдорлиги, иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган, чегара ва ҳудуд танламайдиган, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган фрилансер касбига ўқитиш бўйича янги йўналиш очиш режалаштирилди.
Мономарказда ишлаб чиқарилиётган маҳсулотлар кўргазмасидан иборат шоурум ҳамда мономарказ ҳудудида савдо павильонларни ташкил этиш, шунингдек Бухоро бренди остида халқаро электрон тижорат платформасини ташкил этиш режалаштирилди.
Бухоро шаҳрида ташкил этилган мономарказ камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган, аҳолининг фаровон турмуш тарзини яхшилашга ҳамда вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксалтиришга улкан ҳисса қўша оладиган, берилган имкониятлардан тўлақонли фойдалана оладиган таълим даргоҳига айлантириш барчамизнинг пировард масадимиздир. Зеро, Президентимиз Шавкат Миромонович таъбири билан айтганда, “Мономарказлар одамларнинг бор касбларни тезда ўрганиб, ўз ишини топиши учун жуда муҳимдир”.