BuxoroSud

Бухоро вилоят маъмурий судлари томонидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят маъмурий суди раисининг 2022 йил 28 июнь кунидаги 7-сонли фармойиши ва фармойиш асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурининг 51-бандида ҳар олти ойида Бухоро вилоят маъмурий суди раиси иштирокида Бухоро вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда матбуот анжуманлари ўтказиш режалаштирилган.

Матбуот анжумани ўтказишдан асосий мақсад – судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар олти ойда вилоят маъмурий суди раиси ва уларнинг ўринбосарлари томонидан матбуот анжумани ўтказиш, бу орқали суд ҳокимияти органларига ишончни оширишдан иборат.

Бундан ташқари, матбуот анжумани оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик томонидан муайян суд ишлари (ишни кўриш жараёни, иш натижалари ва ҳоказо)ни нотўғри талқин қилиш, ёритиш ва изоҳлашни олдини олади.

Матбуот анжуманида вилоят ва туманлараро маъмурий судининг судьялари ҳамда суд аппарати ходимлари, Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг вакиллари, муҳбир, блогер ва журналистлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда тадбиркорлар кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Матбуот анжумани суд раиси юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг раҳбарлигида барча соҳаларда инсон манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилган мисли кўрилмаган, кенг қамровли ислоҳотлар жадаллик билан амалга ошириб келинаётганлигини таъкидлашди.

Матбуот анжуманида Бухоро вилоят маъмурий судининг раиси С.Турсунов томонидан Бухоро вилоят маъмурий судларининг судьялари суд-ҳуқуқ соҳасида қабул қилинган оммавий-ҳуқуқий низолардан келиб чиқадиган ишларнинг мазмун-моҳияти, судлар томонидан 2022 йилнинг 6 ойида кўрилган ишларнинг умумий таҳлили, шунингдек иш тоифалари таҳлили юзасидан ахборот берилди.

Хусусан, 2022 йил 1-ярим йили давомида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларнинг 88 таси сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Бухоро вилоят ва туманлараро маъмурий суди томонидан
2022 йил 1-ярим йили давомида жами 43 та (22,8 фоизга ошган) материаллар кўриб тамомланган. Ушбу материалларнинг 30 таси қаноатлантирилган бўлса, 13 таси рад этилган.

Кўриб тамомланган материалларнинг 32 та (18,5 фоизга ошган) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш (муддатини узайтириш, озод қилиш) тўғрисида илтимосномалар бўйича кўриб чиқилган ва ушбу аризаларнинг
27 таси қаноатлантирилиб, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказига жойлаштирилган ва 5 та илтимосномалар рад қилинган.

Шунингдек, жами кўрилган ишларнинг 111 таси бўйича хусусий ажримлар чиқарилган бўлиб, шундан 83 таси бўйича тегишли корхона ва ташкилотларнинг томонидан муҳокама қилиниб ахборотлари тақдим қилинган.

Бухоро вилоят ва туманлараро маъмурий суди томонидан
2022 йил 1-ярим йиллик давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбзарликларни олдини олиш, қонунчиликдаги янгилик ва ўзгартишларни аҳолига етказиш борасида жами 299 та (33 фоизга камайган) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.

Ҳуқуқий тарғибот ишларининг 121 таси оммавий ахборот воситалари орқали, жумладан 31 та телевиденияда, 22 та радиода, 29 та газета ва журналлар ҳамда 39 та веб-сайтлар орқали чиқишлар уюштирилган.

Аҳоли ўртасида жами 178 та оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар амалга оширилган бўлиб, шундан 27 та маърузалар, 119 та давра сухбатлари ва 32 та семинар ва учрашувлар ўтказилган.

Бухоро вилоят маъмурий суди ва туманлараро маъмурий суди томонидан ариза ва шикоятларни топширишда 210 325 000 сўм миқдорида давлат божлари ихтиёрий тўланган. Шунингдек, 173 460 000 сўмлик давлат божлари давлат фойдасига ундириш белгиланган. (Адолат электрон ахборот тизими тест режимида ишлаётганлиги боис, ушбу ижро варақалар тегишли Мажбурий ижро бюроси бўлимларига юборилмаган)

Шунингдек, “E-XSUD” электрон ахборот тизимида кўрилган ишлар бўйича, суд қарорига асосан 149 та 144 117 880 сўмлик давлат божи ва почта харажатларини ундириш ижро варақалар Мажбурий ижро бюро органларига ижро қилиш учун юборилган бўлиб, шундан 123 та (82,55 фоиз) 69 966 280 сўмлик ижро ҳужжатларнинг ижроси тамомланиб, тамомлаш қарорлари маъмурий ишга тикиб қўйилган. Ҳозирда 26 та (17,45 фоиз) 75 151 600 сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмаган.

Бугунги кунда фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш бўйича Бухоро вилоят ва туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Бухоро вилоят ва туманлараро маъмурий суди томонидан иш режасида белгиланган ва Олий суд томонидан юборилган топшириқларни белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилишини таъминлаш, одил судловни самарадорлигини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрилиши таъминланган.

Брифингда Бухоро вилояти судлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик ўрнатилганлиги таъкидланди.

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                               Бухоро вилоят  маъмурий суди

2022 йил 25 июль

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button