Murojaat

ДАВЛАТ УЛУШИ ЎЗЛАШТИРИБ ОЛИНДИ. НЕГА ТУМАН ХОКИМИ, ПРОКУРОРИ ЖИМ.

Tezkor yangiliklar

Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи Қурбонов Дилмурод томонидан видео мурожаат.

Мен 2017 йил ноябр ойидан “Муборак деҳқон бозори” МЧЖ раиси лавозимида ишлаб келаман. Менга ушбу лавозимга тайинланишим биланоқ мазкур МЧЖнинг собиқ раиси Х.Жумаев турли идораларга тухматдан иборат аризалар ёзиб келади. Менга иш фаолиятим давомида маълум бўлдики, Х.Жумаев раис лавозимида ишлаб келиб, ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда “Муборак деҳқон бозори” МЧЖнинг давлат улуши ҳужжатлар қалбалаштириш йўли билан ўзлаштириб олиб, ўзига ва ўзининг бир қанча қариндошларига улушларни расмийлаштириб олган. Шундан сўнг, мен прокуратура органларига жиноят хақида мурожаат қилдим. Менинг мурожаатларим эътиборсиз қолдирилди. Менинг қайта-қайта қилган мурожаатларим туфайли Муборак тумани прокуратураси терговчиси З.Рашидов томонидан юзаки кўриб чиқилиб, давлат улуши Х.Жумаев ва унинг қариндошлари томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали ўзлаштирилгани аниқланган бўлса-да, ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилмасдан, фақатгина Муборак тумани ҳокимлигига тақдимнома юбориш билан чекланган.
Натижада, МЧЖ Устав фондидаги 31% улуш халигача ундан ва унинг қариндошларида қолмоқда. Мен туман прокуратурасига бир неча марта бориб, сўраганимда З.Рашидов менга жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида оғзаки маълум қилди, лекин қарор нусхаси бермади. Менга адвокат сўрови келсагина қарордан нусха беришини терговчи айтган эди. Бироқ, адвокатим О.Эргашевнинг Муборак тумани прокурорига менинг “Муборак деҳқон бозори” МЧЖ таъсисчилар умумий йиғилиш қарорларини қалбакилаштириш йўли билан Х. Жумаев ва бошқалар томонидан “Муборак деҳқон бозори” МЧЖ Устав фондидаги улушлар ўзлаштирилгани ҳолати бўйича қилган мурожаатим юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижалари бўйича қабул қилинган қарор нусхаси тақдим этиш тўғрисида ёзма адвокатлик сўровини шахсан Зиёдулло Рашидов 18.01.2022 йилда имзо қўйиб, олган бўлса-да, адвокат сўровини ҳам писанд қилмасдан, қарордан нусха бермасдан келмоқда.
Агар туман прокуратураси терговчиси З.Рашидов ишни қонуний кўриб чиққан бўлса, нимага қарордан нусха беришдан қўрқади? Уни сўрайдиган киши борми? Агар қонунларни бир хилда бажарилишини назорат қилувчи прокуратуранинг ўзи қонунни менсимасдан, амал қилмасдан турса, бошқалардан нимани кутиш керак?
Терговга қадар текширув давомида аниқланган ҳолатлар жиноят-ку. Тақдимномада менинг важларим ўз тасдиғини топгани, яъни давлат улуши ўзлаштирилгани ўз исботини топгани қайд этилган ва буни бартараф қилишни туман ҳокимлигидан сўралган. Туман ҳокимлиги Устав фондидаги 51% улушга эга бўлган тақдирда ҳам, нима қила олади? Аҳир, қонун талаби бўйича таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиш таъсисчиларнинг 100% овози талаб этилади-ку. Ҳозирги таъсис ҳужжатларидан расман Х.Жумаев ва унинг қариндошлари 38% улушга эгалигини инобатга олсак, улар ўзларининг жиноятини тан олиб, таъсис ҳужжатларига ўзгартириш, яъни ўзларини таъсисчилар сафидан чиқаришга овоз бериши мумкинми? Бу тақдимномада мантиқ борми? Бу ҳолат фақат жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов олиб борилиб, уларнинг жиноий ҳаракатлари исботланиб, суднинг айблов ҳукми асосида иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори билангина баратарф қилиниши мумкин.
Юқоридагиларни инобатга олиб, терговчи З.Рашидовнинг жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорини бекор қилишни ва Х.Жумаев ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатишни ва уларга қонуний чора кўришни сўрайман.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button