Jinoyat

Департамент органлари томонидан ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.М. фуқаро С.га омухта ем сотиш шаҳобчаси қуриш учун ажратилган 10 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога 70 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро Б.Р. ва Р.Г.лар “П” МЧЖ раҳбарига жамият номига танишлари орқали “Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти”га тегишли ер майдони ҳудудидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун 7,2 гектар ер майдонини “Электрон онлайн аукцион”дан сотиб олиб беришни ваъда қилиб, 250 минг АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button