Bo'limsiz

ДХХ судья ёрдамчисини қўлга олди

 

ДХХ судья ёрдамчисини қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти прокуратураси ходимлари — судья ёрдамчисини жиноят устида қўлга олишди.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатилган “Воқеа жойидан…” кўрсатувида хабар берилди.

Хабарга кўра, Гулистон туманлараро маъмурий судининг судья ёрдамчиси Р.Н. фирибгарлик жиноятини қасддан содир этган. У фуқаро М.нинг 5 миллион 500 минг сўмлик жарима жазосини камайтириб беришни ваъда қилиб, ундан 2 миллион сўм миқдоридаги пулларни олган. Вақт ўтгач, фуқаро М. жарима жазосининг ўзгаришсиз қолганини билади ва судья ёрдамчисига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, ҳуқуқ тартибот идораларига мурожаат қилади.

Ушбу мурожаат асосида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ташкил этилган.

Тадбир давомида судья ёрдамчиси Р.Н. фуқаро М.дан пора сифатида олган 2 миллион сўм миқдоридаги пулларни қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

“Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button