Дин азалдан панд – насиҳат, эзгулик, ўзароҳамжиҳатлик, тинчлик ва бунёдкорликни ўзидамужассам этган. Унда яхшилик қилиш, мискинлар,ночорлар ҳолидан хабар олиб, уларга кўмаклашиштаъкидланган. Қолаверса, дин мукаммал билим, маърифат ва илдизи бақувват маънавиятимиздир. Динни мазмунан билмасдан, уни кўр-кўрона тарғиб қилиш жиноятдир. Қонун эса билмасдан, тушунмасдан содир этилган қонунбузилишларни кечирмайди.
Олим Тошпўлатов (исм-шарифи ўзгартирилган)ҳам сохта ақидапарастлик ғоялари таъсирига тушиб, ҳозирда ўзи жазони ўтаётган
1-сони Тергов ҳибсхонасидан Когон туманидаги 1-сонли Жазони ижро этиш колониясига жазо муддатини ўташ учун этап бўлиб, ушбу колониянинг кўникма марказида жазо муддатини 08.04.2023 йилдан ўтаётганига қарамасдан тузалиш йўлига ўтмасдан, сохта диний маълумотлар тарқатган. У шерикларига жиҳод қилиш, динлар ўртасида нифоқ солиш, давлат сиёсатидан норозилик каби ғаразли сохта маълумотларни тарқатган. Унинг ушбу қонунбузилиши билан боғлиқ жиноят иши Когон туман судида кўриб чиқилди.
У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2441-моддасининг
2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 (уч) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Сохтакорлик, сохта фикр ва сохта маълумот тарқатиш учун жазо муқаррар. Шундай экан, илмни ҳамиша ҳақиқий илм соҳибидан ёки аниқ соҳа ходимларидан, аниқ манбалардан ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Сохта тариқатчилардан эса огоҳ бўлинг!
Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси