Buxoro

Эҳсон-савобли амалдир

Саховатпеша  тадбиркор Фаррух Бекмирзаев билан суҳбатлашганимда «Опа тадбиркорман деган  инсоннинг ҳар куни ва ҳар бир  қадами  Эҳсон яъни савобли амаллар ила йўғрилган бўлса ишининг баракасини оллоҳим беради»,- дея таъкидлади.

Бутун олам  Парвардигорининг  карами кенг, саховати чексиз бўлган зотки, У ўз хазинасини ғайбиясидан бандаларига қанча инъом қилса-да, ундан ҳеч бир нарса камаймайди. Парвардигоримиз биз бандаларини ҳам Ўзининг сифатларидан ўрнак олиб, доимо хайру саховатли бўлишга ва эҳсон қилишликка буюради.

Фаррух  «Ҳамма ишларимга шеригим бор.Етиштирган ҳосилнинг ёки ишлаб чиқаришдан олинган даромаднинг соф фойдасини тенг иккига бўламан опа »,-деб айтганида ҳайрон бўлиб шериги ҳаққида сўрасам. У жиддий  ва қатъий оҳангда 

 юқорини кўрсатиб,« ОЛЛОҲИМ»- деганида  мен тўғриси фахрланиб кетдим .Чунки тадбиркор юқорида таъкидлаганимиздек,соф фойданинг тенг ярмини  фақат эҳсон қилади.

Буюк юртимиз Ўзбекистоннинг  Фаррухга ўхшаган тадбиркорлари  кўпайсин.Эҳсон ва савобли амаллари ортидан олаётган дуолари уни доим қўлласин ва омад  ҳамиша ёр бўлиб,ишини баракасини берсин.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button