Bo'limsiz
Энг кўп электр энергияси ишлаб чиқариладиган вилоятлар номи айтилди
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь–июль ойларида йирик корхоналар томонидан 40,3 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 млрд. кВт соатга ошган.Жами электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг жами ҳажмида:- Сирдарё вилояти 22,9 фоиз.-Тошкент вилояти 22,8 фоиз.- Қашқадарё вилояти 19,3 фоиз.- Навоий вилояти 15,7 фоиз улушга эга.