Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича суди судяси Тоганов С га
Бухоро вилояти Шокир Юлдашев томонидан мурожаат
Мурожаатни назоратга олиб Суддан,Ш.Юлдашевга нисбатан Бухоро вилоят судининг 17.09.2012 йилдаги хукмини ва Бухоровилояти Кассация инстансиясининг 01.05.2013йилдаги ажримларини бекор қилиб, оқлов хукми чиқаришингизни сўраб қоламиз.
МУЗОКАРА НУТҚИ
Юлдашев Шокир Олимович жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 17.09.2012 йилдагихукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,210-моддаси 3-қисми “б” банди ва 167-моддас 2-қисми “а,г” бандлари билан айбдор деб топилган васуд томонидан унга нисбатан 8 йил 6 ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган ҳамда ЖКнинг 45-моддасига асосан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимида ишлаш хуқуқидан махрум қилинган.
Бухоро вилоят судининг 17.09.2012 йилдагихукмига нисбатан киритилган Кассация шикояти 01.05.2013 йилда жиноят ишлари бўйича Бухоровилоят суди Кассация инстациясида мухокама қилиниб, унинг айбловидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а” банди чиқарилиб, тайинланган жазо аслича қолдирилган.
Биз қуйидагиларга кўра, Ш.Юлдашев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,210-моддаси 3-қисми “б” банди ва 167-моддас 2-қисми “а,г” бандлари билан нотўғри айбланиб, хукмда баён қилинган суд хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ келмайди деб ҳисоблаймиз:
Жумладан: Суд тергови давомида Ш.Юлдашевўзининг барча кўрсатмаларида, у Ф.Гадоевнинг ўрнига “Самонийлар” номидаги вилоят марказий ҳиёбонига раҳбар бўлганлигини, Ф.Гадоевга бу ҳолат ёқмаганлигини, Ф.Гадоевнинг унга нисбатан шахсий хусумати борлигини, у билан Ф.Гадаоевнинг ўртасидаги пул масаласидаги муносабат ўзаро қарз олди-бердисидан келиб чиқганлигини, у Ф.Гадоевдан ўзининг шахсий пулларини қайтариб беришини сўраганлигини, Ф.Гадоев унга тухмат қилаётганлигини баён қилган.
Бундан ташқари, суд тергови жараёнида, Ф.Гадоев ўзининг кўрсатмаларида Ш.Юлдашев билан хозирда хам ўзаро келишмовчилиги борлигини, Ш.Юлдашев “Самонийлар” номидаги хиёбонни бугунги кунда ўзининг номига хусусийлаштириб, боғ худудидан уни чиқариб юбораётганлигини баён қилди.
Бундай холатларда, Ф.Гадоевни бераётган кўрсатмаларини хаққоний деб баҳо бериш адолатли эмас деб ҳисоблаймиз.
Шунингдек, Ф.Гадоев ўзининг кўрсатмаларида Ш.Юлдашев ундан сўраган пулларини олмаганлигини, нима сабабдан олмаганлик сабабларини билмаслигини баён қилди.
Ш.Юлдашев эса ўзининг кўрсатмаларида Ф.Гадоев унга қарз пулларини қайтариб беришда, шубхали харакатлар қилганлиги сабабли олмаганлигини, у Ф.Гадоевдан тамагирлик йўли билан пул талаб қилмаганлигини баён қилди.
Ф.Гадаев суд жараёнида Ш.Юлдашев ундан сўраган пулларни олмаганидан сўнг, у ИИБга борганлигини ва Ш.Юлдашев билан ўртасидаги холатни баён қилганлигини, шундан сўнг ИИБ ходимлари ундан ариза олганлигини баён қилиб ўтди.
Бу ҳолатлар эса аввалдан режалаштирилмаган тезкор тадбирни Ф.Гадоевнинг ёлғон кўрсатмалари асосида кейинчалик расмийлаштиришганлигидан далолат беради.
Чунки, Ф.Гадоев Ш.Юлдашевга нисбатан шубхали харакатлар қилганидан сўнг Ш.Юлдашевнинг ўзи бу хақда аввал ИИБга бориб, Ф.Гадоев унга тухмат уюштирмоқчи бўлаётганлигини айтиб, мурожаат қилган.
Шунингдек, Ш.Юлдашев билан Ф.Гадоевнинг ўртасидаги ёзиб олинган пул масаласидаги муносабатлар ўзаро қарз-олди бердиси эканлиги, уларнинг ўртасидаги ёзиб олинган сухбат жараёни тўлиқ баённомага тушурилмаганлиги сабаблисухбат мазмуни ўзгариб қолганлиги судлар томонидан эътиборга олинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасида Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди дейилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси талабларида айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги қатий белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, МХХ ва ИИВ томонидан 2014 йил 23 июнда тасдиқланган “Порохўрлик жиноятлари хақидаги ариза ва хабарларни кўриб чиқиш, бу тойифадаги жиноят ишларини тергов қилиш ва судда кўришда қонун талабларига қатий риоя қилинишини таъминлаш бўйича” Қўшма кўрсатманинг 8.2-бандига мувофиқ, шахсга айблов эълон қилишга фақат объектив далиллар мажмуйигина асос бўлиши мумкин, бунда далиллар доирасини пора берувчи ва у билан боғлиқ шахсларнинг кўрсатмалари хамда айбига иқрорлик кўрсатмалари билан чегаралаб қўймасдан, шахсни айблаш учун пора предметининг олиниши, қонунлар билан белгиланган тартибда почта-телеграф ва электрон жўнатмалари, аудио ёки видеоёзувлар, телефон ва бошқа мосламалар орқали амалга оширилган сўзлашувлар аниқланиши каби аниқ меъзонлар билан асослантирилиши шарт.
Шунингдек, бундай тоифадаги ишларни кўриш жараёнида шахснинг қонунга хилоф равишда жиноий жавобгарликка тортилишига ёки судланишига йўл қўймаслик мақсадида, суриштирув, дастлабки тергов органи ва судлар зиддият иштирокчилари орасида мавжуд бўлган хақиқий муносабатлар хусусиятларини, арз қилишга туртки бўлган мотивларни синчиковлик билан текширишлари зарурлиги, айбсиз шахс жиноий жавобгарликка тортилишини олдини олиш мақсадида аризанинг ёки айбига иқрорлик кўрсатмаларининг хаққонийлиги, ихтиёрийлиги, хар қандай тазиқлардан холилиги, синчиковлик билан текширилиши ҳамда айбига иқрорлик кўрсатмалари, обеъктив далилларсиз шахснинг айбини исботловчи “устин” далил сифатида эътироф этилишига йўл қўйилмаслиги лозим.
Бироқ суд тергови давомида ушбу қонун талаблари ҳамда Олий суд Пленумини Қарорлари тушунтиришларига риоя қилинмаган.
Бундан ташқари, Суд Ш.Юлдашевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,г” бандлари билан айблов хукми чиқаришда уни “Самонийлар” номидаги Бухоро вилоят марказий маданият ва истироҳат боғига қўйилган режа топшириқ асосида ижарачилар билан шартнома тузганлигини, аниқланган деб топилган 8 200 000 сўм зарар шартномавий муносабатлар асосида юзага келганлигини (иқтисодий, фуқаролик тартибидаги низо) инобатга олмаган.
Бундан ташқари, иш бўйича “Самонийлар” номидаги вилоят марказий ҳиёбонининг молиявий хўжалик фаолияти устидан ўтказилган тафтишжараёнида ва тузилган далолатномада ҳамдамутахассиснинг кўрсатмаларида аниқланган деб топилган 8 200 000 сўм зарар боғда атраксион хизмати билан шуғулланадиган Н.Хожиев билан тузилган ижара шартномаси асосида кам даромад тушуши натижасида юзага келганлиги баён қилинган.
Шунингдек, суд хукми билан аниқланган 8 200 000 сўм зарар бугунги кунга келиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан камни ташкил қилмоқда. Бу ҳолатда ҳам мавжуд зарар жиноят тавсифини бермайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси 3-қисмида иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги, ЖПКнинг 112-моддасида гумон қилинувчининг у содир этган жиноят ҳақидаги кўрсатувлари ва айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши, бу иқрор бўлиш мавжуд далиллар мажмуи билан тасдиқланган тақдирдагина, уни айблаш учун асос қилиб олиниши мумкинлиги, гумон қилинувчи ва айбланувчининг берган кўрсатувлари билан аниқланган ҳолатлар, айбланувчи ўз айбига иқрор бўлган тақдирда ҳам, ўзининг айбдор эканлигини инкор қилган тақдирда ҳам ишнинг ҳамма ҳолатлари билан боғланган ҳолда бошқа далиллар каби текшириб чиқилиши ва баҳоланиши лозимлиги, ЖПКнинг 463-моддасида айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги қайд этилган.
Суд қарорлари чиқарилган вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997-йил 2 майдаги “Суд хукми тўғрисида”ги 2-сонли Қарорининг 4-бандида, судланувчи томонидан терговда ёки судда айбини бўйнига олиш ҳолати иш бўйича тўпланган ҳамда судда текширилган бошқа далиллар билан ҳолисона тасдиқлангандагина айблов хукми чиқаришга асос бўла олиши, бу талаб айблов хукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва судланувчининг айбдорлиги суд мухокамаси жараёнида исботланган тақдирдагина чиқарилиши лозимлиги хақидаги ЖПКнинг 463-моддаси мазмунидан келиб чиқилиши лозимлиги хақида тушунтиришлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 492-моддаси (қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонуннинг қонуний кучга кирганлиги)га кўра, агар ишни апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўриб чиқиш давомида ЖКнинг 13-моддасига мувофиқ орқага қайтиш кучига эга бўлган, қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун қонуний кучга кирса, суд ҳукмга зарур ўзгартиришлар киритади ёки ҳукмни бекор қилиб, иш юритишни тугатади дейилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 82-моддаси 1-қисми 2-бандида айблаш ва хукм қилиш учун содир этилган жиноятнинг вақти, жой усули ва бошқа ҳолатлар, шунингдек қилмиш ва рўй берган ижтимоий хавфли оқибатлар ўртасидаги салбий боғланиш аниқланган бўлиши кераклиги, ЖПКнинг 94-моддасида иш бўйича қабул қилинадиган қарор синчиковлик билан тўла, хар томонлама ва холисона текширилган далилларгина асосланган бўлиши лозимлиги, текширув қўшимча далилларни тўплашдан иборат бўлиб, улар текширилаётган далилларни тасдиқлаши ёки рад этиши мумкинлиги, ЖПКнинг 95-моддаси 4-қисмида текширув натижасида хақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган далиллар ишончли деб хисобланишлиги, 5-қисмида исботланиши керак бўлган барча ва ҳар бир ҳолатнинг хақиқийлигини сўзсиз тасдиқловчи ишга оид барча ишончли далиллар тўпланган бўлса, уларнинг жами ишни хал этиш учун етарли деб хисобланишлиги қайд қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 951-моддасида агар фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ушбу Кодекс талаблари бузилган ҳолда олинган бўлса номақбул далил деб топилиши кўрсатилган.
Юқоридагиларга асосан, Суддан,Ш.Юлдашевга нисбатан Бухоро вилоят судининг 17.09.2012 йилдаги хукмини ва Бухоровилояти Кассация инстансиясининг 01.05.2013йилдаги ажримларини бекор қилиб, оқлов хукми чиқаришингизни сўрайман.