Маъмурий ишлар бўйича Бухоро вилоят судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига
5-2001-2205/468-сонли маъмурий низо бўйича
Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 16 феврал кунидаги ҳал қилув қарорига нисбатан аризачи-Ахмедов Саид Акбар Саидовичтомонидан
МУРОЖААТ
Маъмурий судда аризачи Ахмедов Саид Акбар Саидович томонидан ариза билан мурожаат қилиниб жавобгар-Когон туман ҳокимининг 2017 йил 7 июндаги 754-сонли, 2018 йил 23 январдаги 82-сонли, 2019 йил 31 октябрдаги 4306-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш сўралган.
Мурожаатчи-“Бухоро-Тўдакўл” фермер хўжалиги судга ариза билан мурожаат қилиб жавобгар-Когон туман ҳокимининг 2022 йил 6 майдаги 192-2-36Q/22-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 16 феврал кунидаги ҳал қилув қарори билан аризачи-Ахмедов Саид Акбарнинг даъво талаблари рад қилиниб, аризачи-“Бухоро-Тўдакўл” фермер хўжалигининг аризаси қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорининг аризачи-Ахмедов Саид Акбар Саидовичнинг талабларини рад қилиш қисмидан қуйидагиларга кўра норозимиз:
Бизнинг даъво талабимизга кўра Когон туман ҳокимининг фуқаро Ахмедов Саид Акбар Саидовичга тегишли бўлган ер майдонини туман ҳокимлиги захира ер фондига ўтказиш тўғрисидаги 754-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраганмиз. Ушбу талабимизни асоси сифатида жиноят ишлар бўйича Бухоро туман судининг ҳукмини билдириб, жиноят ишлар бўйича қонуний кучга кирган суднинг ҳукми маъмурий ишлар бўйича судлар учун исбот талаб қилинмайдиган ҳужжат ҳисобланишини билдирганмиз. (Ўз.Р. МСИЮТК 72-модда. Исботлашдан озод қилиш асослари.Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича маъмурий суд учун мажбурийдир.)
Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг 2023 йил 15 август кунидаги ҳукмига кўра собиқ Когон туман ҳокими Жумаев Йўлдош Ғафурович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг бир нечта моддалари билан айбли деб топилиб, унга 3 (уч) йил муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органида мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 4 (тўрт) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, “фуқаровий даъвогар С.Ахмедовга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган сув ҳавзалари комплексини натура шаклида қайтариб олиш ёки айбдор шахсдан мулкий қийматини ундириш масаласида фуқаролик (ёки иқтисодий, маъмурий) судлов ишларини юритиш тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.”-деган мазмунда хукм қабул қилинди.
Судланувчи томонидан жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг хукмидан норози бўлиб апелляция шикояти берилган ва Бухоро вилоят суди жиноят ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 31.10.2023 йилдаги ажрими билан хукм ўзгаришсиз қолдирилган.
Жиноят ишлар бўйича биринчи инстанция ва апелляция инстанция судларида далилларга қонуний бахо берилиб, судда аниқланган ҳолатларга кўра хукм қабул қилинган. Иш хужжатларида мутахассисларнинг хулосалари тақдим қилиниб, унга кўра Ахмедов Саид Акбар Саидовичнинг хусусий мулк ҳуқуқи бузилган холда 07.06.2017 йилдаги 754-сонли қарор қабул қилинганлиги, шундан сўнг 23.01.2018 йилда 77(82)-сонли қарор билан фуқаро Ш.Рўзиевга, 14.05.2018 йилда 804-сонли қарори билан “ECONOMY TRADE LINE” МЧЖ га 23.07.2019 йилдаги 2219-сонли қарор билан Оллоберганов Дилмурод Бердибаевичга, Оллобергановга қарашли “BUXORO-TO’DAKO’L” фермер хўжалигига 31.10.2019 йилдаги 4306-сонли қарори, А.Каромовга 30.12.2019 йилда 5176-сонли қарор билан сув хавзалар жойлашган ер майдонлари ажратиб берилганлиги кўрсатилган. Жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми бошқа судлар учун исбот талаб қилмайдиган далил ҳисобланади. Бизнинг асосимиз яъни жиноят судининг ҳукми номаълум сабабларга кўра инобатга олинмади.
2. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида мулк ҳуқуқини вужудга келганлигини тасдиқловчи хужжатлар баён қилинган. Жумладан, “С.Ахмедов Республика кўп тармоқли Агросаноат биржаси Бухоро филиали орқали 2004 йил 20 апрелда расмийлаштирилган 88-сонли кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномасига асосан “Бухоро-Балиқ” МЧЖнинг балансида бўлган умумий майдони 277,0 гектардан иборат бўлган “Ҳавзалар комплекси, тўрт дона бетонли турар жой ва бир қаватли темир бетонли балиқчилик шийпони”ни сотиб олган. Бухоро вилоят Ер ва бино-иншоотлар давлат кадастри хизмати томонидан 2004 йил 11 июндаги серияси TS 007550 рақамли гувоҳномада, Когон тумани “Бухоро” ширкат хўжалигидаги 277,0 гектар ер участкасида жойлашган бино-иншоотлар расмийлаштирилган 2004 йил 20 апрелдаги 88-сонли шартнома асосида Ахмедов Саид-Акбар Саидовичга мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги қайд этилган.
Когон туман ҳокимининг 2015 йил 30 январдаги қарорига асосан 277 гектардан иборат “Ҳавзалар комплекси, тўрт дона бетонли турар жойлар ва бир қаватли темир бетонли балиқчилик шийпони” бино-иншоотлари ости ва атрофидаги ер майдонлари Ахмедов Саид-Акбар Саидовичга доимий фойдаланишга бириктириб берилган.”-деб ёзилган. Бироқ, судья ўзининг ҳал қилув қарорида “Ўтказилган сайёр суд мажлисида тўрт дона бетонли турар жойлар ва бир қаватли темир бетонли балиқчилик шийпони низоли бўлиб турган “Бухоро Тўдакўл” фермер хўжалиги эгаллаб турган ер майдони қизил чизиқларидан ташқарида жойлашганлиги аниқланган.”-деб чала маълумот берган. Сабаби, хусусий мулкимиз фақатгина 4 дона бетонли турар жой ва балиқчилик шийпони ҳақида низолишилмаяпти. Биз хусусий мулкимиз ҳисобланган сунъий сув ҳавзаларкомплекси бўйича ҳам низолашяпмиз. Сунъий сув хавзалар комплекси кўчмас мулкка киради ва ушбу мулк давлат рўйхатидан ўтказилган. Биз сайёр суд мажлисига борганимизда Ахмедов Саид Акбар Саидовичнинг хусусий мулки ҳисобланган сув хавзаларидан Д.Оллоберганов (“Бухоро Тўдакўл” фермер хўжалиги), Ш.Рўзиев (“Шохжахон балиғи” фермер хўжалиги) ва Д.Оллобергановга ажратиб берилган худуддан А.Каромов “Истиқлол-балиқ-барака” фермер хўжалиги фойдаланиб келаётганлиги аниқланди ва кадастр органи вакилининг ҳам фикри эшитилди. Кадастр ходими ер майдонларини контури билан аниқ айтиб, сув хавзаларидан айни дамда ким фойдаланиб келаётганлиги бўйича фикр берди. Шунингдек, Д.Оллоберганов, Ш.Рўзиев ва А.Каромовларнинг ўзлари ҳам сув ҳавзаларидан фойдаланиб келаётганликларини билдиришди. Биринчи инстанция судининг судьяси ва унинг ёрдамчиси низоли ишни жойида бориб ўз кўзи билан кўриб яна нохолисона маълумотни ўзининг ҳал қилув қарорида ёзганлиги тушунарсиз. У ушбу ҳаракати билан қарши тарафга ён босганлигини исботлайди. Биринчи инстанция суди жиноят ишлар бўйича суднинг аниқлаган ҳолатларини инобатга олмай ўз ички ишончига кўра бахо берганлигини ёзган. Лекин унинг ички ишончи бўйича эмас бошқа тарафга ён босиб ҳақиқатни яшириш бўлиб чиқяпти.
3. Биринчи инстанция суди аризачи-Ахмедов Саид Акбарнинг жиноят иши бўйича судда ерни топшириш бўйича ўз ихтиёри билан ариза ёзиб берганлигини, видеоёзувни асос қилиб олган. Маъмурий суднинг судьяси жиноят иши бўйича қабул қилинган ҳукмни инобатга олмаса-да қарши тараф томонидан тақдим қилинган жиноят суди суд мажлисидан бир парча ёзиб олинган видеоёзувни асос қилиб олган. Маъмурий судининг судьяси қарши тараф томонидан судда тақдим қилинган бир парча видео ёзувни эмас тўлиқ жиноят иши бўйича материалларни олиб ўрганиши ва шундан сўнг қонуний бахо бериши лозим эди. Туман ҳокими томонидан босим остида ёздириб олинган ариза оқибатида мулкдорнинг мулк ҳуқуқи бузилганлиги иш бўйича нафақат С.Ахмедовнинг кўрсатмаси, балким бошқаларнинг ҳам берган кўрсатмалари, мутахссисларнинг хулосалари собиқ туман ҳокимининг ҳатти-ҳаракатларини ғайриқонунийлигини исботлаган.
4. Қарши тараф томонидан билдирилаётган воз кечиш аризасининг асли ҳозирги кунга қадар туман ҳокимлигида мавжуд эмас. Шу сабабли ерни захирага қайтариш тўғрисидаги аризаси бўлмасдан туриб ер захирага қайтарилган деб ҳисоблайман. Шунингдек, ксеронусхадакелтирилаётган аризада мулк ҳақида бирор жумла ёзилмаган. Вахоланки, ер захирага олиниб аслида сув хавзаларини мулкдордан олиниб бошқа шахсларга ер сифатида берилган. Аслида ушбу ерда сунъий сув хавзалари мавжуд. С.Ахмедовдан олинган сув хавзалари Когон туман ҳокимининг қарорлари асосида балиқчилик фаолиятини ташкил қилиш учун чиқарилган. Вахоланки, сув ҳавзалари бўлмаса балиқчилик фаолиятини ҳам амалга ошириб бўлмайди. Сайёр суд мажлисида жойида бориб кўрилганда Ахмедов Саид Акбарнинг хусусий мулки ҳисобланган сув хавзаларидан Д.Оллоберганов, Ш.Рўзиев ва А.Каромовлар фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган. Когон туман ҳокимининг ер ажратиш қарорларида сув хавзалар ҳақида бирор бир сўз бормаган. Хусусий мулк ҳокимиятнинг балансига олинмасдан, ер майдони сифатида бошқаларнинг фойдаланувига бериб юборилган.
4. Сайёр суд мажлиси жараёнида жойида бориб кўрилганида аризачи-Ахмедов Саид Акбар Саидовичнинг хусусий мулки ҳисобланган сув хавзалар комплекси ташландиқ ҳолатида ётганлигини, фақатгина бир нечта сув хавзалари Д.Оллоберганов, Ш.Рўзиев ва А.Каромовлар томонидан фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди. Ушбу шахслар Ахмедовнинг мулкини текинга олиб яна ташландиқ ҳолатга келтириб қўйилганлик ҳолати биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолди.
5. Жиноят ишлар бўйича Бухоро туман судининг ҳукмига кўра собиқ туман ҳокимининг ғайриқонуний ҳатти ҳаракатларига ҳуқуқий бахо берилиб, фуқаровий даъвогар-Ахмедов Саид Акбар Саидовичга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган сув ҳавзалари комплексини натура шаклида қайтариб олиш масаласида фуқаролик (ёки иқтисодий, маъмурий) судлов ишларини юритиш тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.”-деган мазмунда хукм қабул қилинган.
Ахмедов Саид Акбар Саидович ўз мулкини натурада қайтариб олмоқчи. Шу сабабли хусусий мулк ҳуқуқини тиклаш учун маъмурий органнинг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш лозим бўлади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Бухоро туманлараро маъмурий судининг 16.02.2024 йилдаги ҳал қилув қарорини Ахмедовнинг даъво талабини рад қилинган қисмини ўзгартириб қарор қабул қилишингизни сўраймиз