Buxoro

Халқ депутатлари Бухоро вилояти ҳокими Кенгашининг 44-сессияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар раислари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар-туманлар ҳокимлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, бошқарма ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этишди. Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида бухоро вилояти аҳолисига мурожаат қилди.

Мурожаатда вилоятда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш (табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминотини яхшилаш) борасида амалга оширилган лойиҳалар, жалб қилинган инвестициялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми, яратилган иш ўринлари, фойдаланишга топширилган лойиҳаларни ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг, жумладан, бюджет даромадларининг ошишига қўшган ҳиссаси ва натижадорлиги ҳақида маълумот берилди.Қайд этилишича, 2021 йил якунларига кўра, вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 37 трлн.сўмни (ЯИМдаги улуши 5,2фоиз), ўсиш суръати эса 107 фоизни ташкил этиши кутилаётгани айтилди. (Ўтган йилда 31,5 трлн.сўм). Жумладан, ушбу кўрсаткич қишлоқ хўжалигида 45,2 фоизни (16,9трлн.сўм), саноатда (қурилиш қўшилган ҳолда) 27,6 фоизни (10,2трлн.сўм), хизмат кўрсатишда 27,2 фоизни (10,1трлн.сўм)ни ташкил этиб, аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 18,6 млн.сўмга етган. 2021 йилнинг якунида 30,2 трлн.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, ўсиш суръати 106,1 фоизни ташкил этди. (Республикадаги улуши 9,2 фоиз ёки 5-ўрин). Шундан, гўшт-сут маҳсулотлари 16,1 трлн.сўм, пахта ва дон маҳсулотлари 4,3 трлн.сўм, мева-сабзовот 6,5 трлн.сўм ҳамда бошқа маҳсулотлар 3,3трлн.сўмни ташкил этади. 2021 йилнинг якунида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 19,5 трлн.сўмга етиб, ўсиш суръати 103,2фоизни ташкил этган. (Республикадаги улуши 4,8 фоиз ёки 7-ўрин).

Тармоқлар кесимида таҳлил этилганда, нефтни қайта ишлаш саноатида 9,2 трлн.сўмлик, тўқимачилик саноатида 4,2 трлн.сўмлик, озиқ-овқат саноатида 3,3 трлн.сўмлик ҳамда саноатнинг бошқа тармоқларида 2,8 трлн.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Жорий йилнинг якунида вилоятда хизматлар ҳажми 13,8 трлн.сўмни ва ўсиш суръати 128,5 фоизни ташкил этган. (Республикадаги улуши 4,5 фоиз ёки 7-ўрин). Жумладан, савдо хизматлари 4,7 трлн.сўм, транспорт хизматлари 3,3 трлн. сўм, молиявий хизматлар 2,2 трлн.сўм ҳамда бошқа хизматлар 3,6 трлн.сўмни ташкил этган.Йил якунига қадар маҳаллий бюджетга 2377 млрд.сўм (режага нисбатан 123 фоиз) тушумлар ҳисобига 442млрд.сўм қўшимча даромадлар таъминланган. Умумий ҳолда, йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари билан биргаликда жорий йил давомида қўшимча манбалар ҳисобидан жами 523 млрд.сўм, шу жумладан 496 млрд.сўми ёки 95 фоизи ижтимоий соҳа ва аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш тадбирларига йўналтирилган, шундан 120 млрд.сўми Ёшлар ва Аёллар дафтарларига киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармаларига ўтказилган. Бундан ташқари, жорий йил якунига қадар 44,5 мингта янги иш ўринлари яратилади, бунинг натижасида белгиланган кўрсаткичларнинг 150,5 фоизга бажарилишига эришилади. Йил якуни билан 6,6 трлн. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши ва 1 229 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 12 951 нафар аҳолининг бандлиги таъминланган. Мисол учун Ғиждувон туманида “Парвоз Хумо Равнақ Транс” МЧЖ, Олот туманида “Олот Ҳаж Техтил”, Бухоро шаҳрида “Chinor Shopping” МЧЖ ҳамда “Gayrat Chodak” МЧЖларда ички имкониятлардан фойдаланган ҳолда янги иш ўринлари яратилган.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида жорий йилда 476 та маҳалла фуқаролар йиғинларида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Дастурлар туфайли чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида замонавий уй-жойлар барпо этилган. Таълим муассасалари, дам олиш масканларию қатор хизмат кўрсатиш шохобчалари янгича қиёфада ўзининг ёрқин ифодасини топган. Қишлоқ хўжалигида жорий йилги мавсумда кейинги йилларда мисли кўрилмаган баракали хирмон етиштирилди. Хусусан, йилнинг биринчи ҳосили пилла етиштириш режаси республикада 1-ўринда, ғалла ва пахта шартномавий режаси 3-ўринда бажарилган. Жорий йилда вилоят бўйича 345 минг тоннадан ортиқ пахта тайёрланиб, ўтган йилга нисбатан 50 минг тонна кўп ҳосил яратилган. (Ўртача ҳосилдорлик 35,2 центнерни ташкил этди). Пахтадан 2,4 трлн.сўм даромад олиниб, бир гектар майдондан 24,2 млн.сўм фойда қилинган. Пахта хомашёсини қайта ишлашдан олинган даромад 4,8 трлн сўмни, соф фойда 2,3 трлн сўмни, рентабеллик даражаси 96 фоизни етган. Жорий йилда қишлоқ хўжалиги экинларидан аҳоли даромадлари жами 1,8 трлн.сўмни ташкил қилган. Жумладан, пахта йиғим теримидан 576,7млрд.сўм, ғалла ҳосилидан 228,3 млрд.сўм (натура сифатида), ипак қурти боқиш ҳисобига 59,6 млрд.сўм, такрорий экинлардан эса 918,1 млрд.сўм даромад олинган. Ушбу кўрсаткични 2022 йилда 1,5 баробарга оширилади. Кейинги йилларда вилоятда сайёҳликни ривожлантиришга эътибор кучайтирилган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Бухорода 78 та янги катта-кичик меҳмонхоналар (724 та хона, 1919 та ўрин) ташкил этилган. Натижада меҳмонхоналарнинг умумий сони 415 тага (4463та хона, 10323 та ўрин) етган. Шундан, меҳмонхоналар сони 163 тага, оилавий меҳмон уйлари 198 тага, ҳостел ва мотеллар сони 53 тани ташкил этомоқда. 2021 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида ташриф буюрган сайёҳлар сони (мустақил равишда ташриф буюрувчилар билан бирга) 2,1 млн. нафарга етиб, бунда хорижий туристлар сони 41,2 минг нафардан ошган.Вилоятда мактабгача таълим ёшдаги болалар қамров даражасини ошириш мақсадида марказлашган маблағлар ҳисобидан 72,5 млрд. сўм ва маҳаллий бюджетдан 64,5 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 1 868 та мактабгача таълим ташкилотларида 118 минг нафар бола қамраб олинди ҳамда қамров даражаси 80 фоизга етказилган.Умумтаълим мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш учун марказлашган маблағлар ҳисобидан 191,8 млрд.сўм ҳамда маҳаллий бюджетдан 10 млрд. сўм ажратилган. 2021 йилда 24 минг 518 нафар 11-синф битирувчиларининг 8 минг 78 нафари(32,9%) олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган. Ушбу кўрсаткич рейтинги бўйича Бухоро вилояти Республикада 1-ўринда қайд этилган. Жорий йилда қўшимча 6 та математика, 4 та кимё-биология, 5 та информатика ва ахборот технологиялари, 14 та хорижий тилларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилган.Вилоят олий таълим муассасаларида Франция, Исроил, Польша, Болгария, Белорусь, Россия, Индонезия, Хитой, Ҳиндистон каби давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурлари асосида 30та бакалавриат йўналиши ҳамда 12 та магистратура мутахассисликлари бўйича 1 минг 256 нафар кадр тайёрланмоқда.2021 йилда вилоят аҳолисининг саломатлик ҳолати ҳамда касалланиш кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида 873 та “Тиббиёт бригадалари” ташкил қилиниб, 1 млн 891 минг нафар аҳоли (95.1%) хатловдан ўтказилган. Жорий йилда марказлаштирилган манбалар ҳисобидан 27 та соғлиқни сақлаш объектлари қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилган, хусусан, 20 та қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар, 7 та марказий шифохона ҳамда клиникаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган. Шу билан бир қаторда оилавий поликлиникларга 70 дона ЭКГ, 71 дона УТТ (ультратовуш текшириш)аппарати, коронавирус касаллигини даволаш мақсадида касалхоналарга 132 дона ИВЛ (сунъий нафас бериш), 100 донадан ортиқ кардиомонитор, 5 та мобиль рентген мосламаси, 3дона видеолопараскоп аппарати, шунингдек, Вобкент, Ромитан ва Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси негизида ташкил этилаётган туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари учун 14 турдаги 21 дона замонавий тиббий асбоб ускуналари, коронавирус касаллигини даволаш учун ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига 6 дона кисларод станциялари, тез тиббий ёрдам хизматини яхшилаш учун 11 дона махсус реаномобиль (Volkswagen) машинаси, вилоятда туғма юрак нуқсони билан оғриган беморларга кардиожарроҳлик амалиётларини бажариш учун 1 дона АИК (сунъий қон айланиш) аппарати олиб берилган.Вилоят раҳбари ўз мурожаатида бевосита 2022-2026 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар, шу жумладан, 2022 йилдаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди. –Кейинги йилда ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ошириш, камбағаллик даражасини қисқартириш энг асосий мақсадларимиздан бири сифатида белгилаб олинган. Шундан келиб чиқиб, 2022 йилда вилоятда ишсизлик даражасини қисқартириш мақсадида 152 мингдан ортиқиш ўринлари яратилиши режалаштирилган, -деди Ботир Зарипов мурожаатида.Шунингдек, келгуси йилда ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда хатлов натижасида аниқланган жон бошига даромад миқдори 440 минг сўмдан паст бўлган 61 мингта кам таъминланган оилалар ҳамда жон бошига даромад миқдори 440 минг сўмдан юқори 880 минг сўмдан паст бўлган, кам таъминланганлик рўйхатига тушиш эҳтимоли юқори 26 мингта оилалар билан манзилли ишлар олиб борилиб, уларнинг даромадларини ошириш чоралари кўрилади.“Маҳаллабай” ишлаш тизимининг натижадорлигини таъминлаш, 2022 йилда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида вилоятда текстиль ва тўқимачиликни ривожлантириш, нефть кимё саноатини ривожлантириш, қурилиш материалларини, озиқ-овқат маҳсулотларини ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш, чорвачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш, иссиқхоначилик, паррандачилик, боғдорчилик, пиллачилик ҳамда балиқчиликни ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, автомобил йўллари ёқаларида савдо ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш, туризм ва ҳунармандчиликни ривожлантириш каби йўналишлар асосий драйвер соҳалар сифатида қаралмоқда. Бунда ҳар бир туманнинг табиий хом-ашё ресурслари, иқлими, имкониятлари ва ихтисослашуви инобатга олинган.Келгуси йилда ҳар бир маҳалланинг ўсиш нуқталаридан келиб чиқиб, уни ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилиши ҳамда драйвер йўналишлар ривожлантирилиши таъминланади. Хусусан, 2022 йилда енгил саноат соҳасида қиймати 2,1 трлн. сўмлик 46 та янги лойиҳалар ишга туширилиб, 4 минг 265 нафар янги иш ўринлари яратилади.Вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш захираларидан самарали фойдаланиш ҳамда арзон ва сифатли қурилиш материалларни ишлаб чиқариш мақсадида вилоятнинг қурилиш захира конларига бой бўлган Пешкў ва Қоровулбозор туманларида жами 200 гектар ер майдонларида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кластерлари ташкил этилади. Бундан ташқари, 2022 йилда қурилиш материаллари соҳасида умумий қиймати 1,3 трлн. сўмлик 60 та лойиҳалар амалга оширилиб, 1 минг 147 нафар янги иш ўринлари яратилади. 2022 йилда вилоятдаги пахта-тўқимачилик кластерларини сонини 14тага етказиш ҳамда 97 минг 900 гектар майдондан 402 минг тонна пахта хом ашёсини етиштириш, ҳосилдорликни ўртача 41,0 центнерга етказиш режалаштирилмоқда (2021 йилга нисбатан ҳосилдорлик 5,7 ц/га кўп). Пахта-тўқимачилик кластер корхоналари томонидан 2022 йилда пахта етиштиришдан бошлаб пахтани қайта ишлашгача бўлган бўлган занжир асосида ишлар ташкил этилиб, эскпорт ҳажми ошади. Келгуси йилдан ҳосилдорлиги паст бўлган пахта, ғалла ва бошқа экин майдонлари қисқартирилиб, аҳолига танлов асосида 6 минг гектар экин ер майдонлари ижарага берилади. Бугунги кунда белгиланган ер майдонларини захирага олиш, лотларга ажратиш ва танловга чиқариш бўйича ишчи гуруҳ томонидан ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ерлар биринчи навбатда “Ёшлар дафтари”,“Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га кирган эҳтиёжманд оилаларга ажратилади. Натижада етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 2 баробарга ошади.Вилоятда 2022 йилда маҳаллий саноатни ривожлантириш юзасидан умумий қиймати 3 трлн. 319,9 млрд сўмлик 157 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳамда 5 минг 84та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур янги лойиҳалар доирасида 2022 йил якунига қадар қўшимча 1 трлн. 220,8 млрд сўмлик маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланади.Бухоро вилоятида 2022йил якуни билан ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 9 трлн. 450,0 млрд. сўмни ва ўсиш суръати 120,0 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.2022 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг ўзлаштирилиш ҳажми 304,0 млн. долларга етказилади. Шу билан бирга, 2022 йилда 515 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳисобига 9,7 трлн. сўм инвестициялар ўзлаштирилиши ва 16 минг 508 та яқин янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.Сессияда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларининг кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳазалари, савол ва таклифлари тингланди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button