Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгашининг 52- сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депуатлари Вобкент туман Кенгашининг 52-сессиясида туман ҳокими Фарҳод Бақоевнинг мурожаати.
2021 йил 16 декабрь куни мамлакатимизнинг бир қатор ҳудудларида бўлиб ўтган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг навбатдаги сессияларида туман (шаҳар) ҳокимларининг 2021 йил ижтимоий-иқтисодий якунлари ва 2022 йилги истиқболли режалар ҳақида мурожаатлари тингланди.
16 декабрда Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши 52 сессиясида Вобкент тумани ҳокими ўз мурожаатида жорий йилда туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 470,1 млрд.сўм (104,0 %)га, қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулоти 2655,7 млрд.сўм (103,0 %)га, қурилиш-пудрат ишлари 198,7 млрд.сўм (123,6 %)га, чакана савдо ҳажми 584,1 млрд.сўм (101,9 %)га, жами хизматлар ҳажми эса 649,2 млрд.сўмга(118,4 %)га бажарилиши
борасида маълумот берди.
Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича жорий йилда аҳоли жон бошига ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3 млн297,6 минг сўмга, хизматлар ҳажми 4 млн 553,7 минг сўмга, чакана савдо айланмаси хизматлари 4 млн 135,9 минг сўмга, халқ истеъмол моллари бўйича 2 млн 583,1 минг сўм, қишлоқ хўжалиги бўйича 18 млн 628,3 минг сўмга ҳамда қурилиш ишлари ҳажми эса 1 млн 393,8 минг сўмга тўғри келади.
Вобкент тумани бўйича 2021 йил учун бюджетга 92,0 млрд.сўм тушумлар режаси белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар 101,4 млрд.сўмга ёки 109,2 фоизга, йиллик режа 8,5 млрд.сўмга ортиғи билан бажарилмоқда.
Маҳаллий бюджетга тушумлар борасида 2021 йил учун белгиланган 31,4 млрд сўм режа жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 34,8 млрд сўмга бажарилиб, йил якунида 110,9 фоизга, яъни 3,4 млрд сўмга ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.
Шунингдек, барча таълим муассасалари таъминоти ва уларни ривожлантириш харажатларига 21 млрд.567 млн.сўм маблағ ажратилди.
(2020 йилдан бошлаб бюджет харажатлари тақсимоти тумандаги мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларининг иш ҳақи харажатлари ва ижтимоий солиқлари республика бюджетидан молиялаштирилмоқда.)
Соғлиқни сақлаш тизими харажатларига бюджетдан 48,1 млрд.сўм ажратилиб, молиялаштирилмоқда.
Туман бюджетининг маданият ва спорт соҳасини ривожлантириш ва сақлаш харажатлари 6,1 млрд.сўмни ташкил этди.
Давлат ҳокимияти бошқарув органлари таъминотига 8,2 млрд.сўм, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини молиялаштиришга 4,5 млрд.сўм маблағ ажратилди.
Иш ҳақи, нафақа ҳамда бошқа биринчи даражали тўловлар доимий равишда тўлиқ ва ўз вақтида молиялаштириб берилди.
2021 йил давомида, Вобкент тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари 4896.0 млн.сўмни ташкил этди.
Жорий йилги захира тадбирлари учун жами 15 та тадбиркорлик субъектлари, яъни 1 та деҳқон бозори, 4 та савдо комплекс ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда 10 таўз омборхонаси ва музлаткичли сиғимга эга фермер хўжаликлари жалб қилинди.
Туманда ушбу мавсум учун жами 1014 тонна, шундан 603 тонна картошка, 82 тонна пиёз, 219 тонна сабзи ва 110 тонна гуруч маҳсулоти захирага ғамлаш белгиланди ва бугунги кунда жамғарилиши лозим бўлган асосий турдаги маҳсулотлардан белгиланган тартибда омборхона ва совуткичли сиғимларда жамғарилиш ишлари тугатилмоқда.
2021 йил мобайнида 572,9 млрд.сўмлик 37 та лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 619 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган бўлса, амалда эса
656,1 млрд.сўмлик 103 та(15 та саноат, 37 та қишлоқ хўжалиги,
51 та хизмат кўрсатиш) лойиҳалар амалга оширилиб натижада
1044 та иш ўринлари яратилди ҳамда ушбу лойиҳалар орқали шу йилнинг ўзида 4,8 млн АҚШ долларлик қўшимча экспортлар амалга оширилди. Бошқача қилиб айтганда, ушбу йўналишда белгиланган режа 278 фоизга бажарилди.
Туманда 2018 йилда 2та ва 2019 йилда 3 та қишлоқларда
“Обод қишлоқ” дастури асосида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сонли “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2021 йилда туманда амалга ошириладиган барча қурилиш ва ободонлаштириш ишлари 1 та Дастурда жамланган ҳолда олиб борилди.
Унга асосан(41 та МФЙда):
7,8 млрд.сўм маблағлар ҳисобига 29,2 км сув тармоқлари ва 2 та сув иншоотлар қуриш,
14,8 млрд.сўмга 58,5 км йўлларни таъмирлаш,
6,5 млрд.сўмга 79,0 км электр тармоқлари тортиш ва 22 та трансформаторлар ўрнатиш,
4,8 млрд.сўмга– туман марказини ободонлаштириш,
1,7 млрд.сўмга – туризм кўчаларини ободонлаштириш,
11,3 млрд.сўмга– туристик йўналишларни ободонлаштириш,
0,7млрд.сўмга– газ таъминотини яхшилаш,
0,8 млрд.сўмга – алоқа тармоқларини тортиш,
12,5 млрд.сўмга– ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш,
1,0 млрд.сўмга пиёдалар йўлаклари қуриш ва кўча чироқлари ўрнатиш,
1,1 млрд.сўмга– инфратузилма объектларини қуриш,
0,8млрд.сўмга – бошқа (спорт, автобекат, маҳалла биноси ва х.к) объектларни қуриш,
0,7млрд.сўмга – 406 та якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш,
3,4 млрд.сўмга–2та ( Ўзбакон МФЙ “Аму-Бухоро” канали устидаги ва М-37) кўприкларни таъмирлаш;
0,2млрд.сўмга Кичик саноат зонаси учун 1,2 км сув тармоқлари ва 7,0 км эл.тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилди.
Ушбу амалга оширилган ишларнинг умумй қиймати
67,9 млрд.сўмни ташкил қилди.
Тумандаги 44 та маҳаллаларда 2021 йил январ ойидаги хатлов натижасида 589 та эҳтиёжманд оилалар ва 2059нафар оила аъзоси дафтарга киритилиб, ушбу оилаларнинг 309 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар ташкил қилган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг апрель ва август ойларида қўшимча ўрганишлар натижасида 15 та эҳтиёжманд оила ва
59 нафар оила аъзолари аниқланиб, “Темир дафтар”га киритилди.
2021 йил январь-декабрь ойлари давомида 490 та оилалар ва уларнинг 314 нафар меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлиги таъминланиб, Халқ депутатлари туман Кенгашига муҳокама қилиниб, тегишли сессия қарорлари асосида камбағалликдан чиқарилди.
Вобкент тумани ҳокимининг 2021 йил 13 сентябрдаги
142-2-33-Q/21-сонли қарори билан Вобкент МФЙ А.Дониш кўчасидан 1,92 га ер майдони соҳил бўйи “Ёшлар хиёбони” дам олиш маскани ташкил этиш ер майдони танланди.
“Ёшлар хиёбони”дам олиш маскани бўйича жами хизмат кўрсатиш хажми 2,3 млрд.сўм маблағниташкил этади.
“Ёшлар хиёбони”дам олиш масканининиг умумий майдони 11,92 га, узунлиги 1,26 км бўлиб, 22 та турли хил объектлар барпо этилади
Спорт майдони4 та,
Чойхона 1 та,
Кафе 1 та,
Салқин ичимликлар савдоси 4 та,
Амфитеатр1 та,
Шапито цирк майдони 1 та,
Атракционлар10 та ташкил этилади.
Бугунги кунда қадар “Ёшлар хиёбони”дам олиш масканида юриш йўллари ва йўлаклар тўлиқ асфатлаштирилди. Сув қувурлари, латоқлар, бардюрлар тўлиқ ётқизилиб, сув ҳавузлари қазилиб таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Туманда ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида бугунги кунда 13 та олимпия,
2 та миллий ва 7 та бошқа спорт турларидан жами 22 та спорт турлари бўйича 169 та гуруҳларда жами 2134 нафар шундан
538 нафари қизлар мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб келмоқда.
Жорий йилда туман болалар-ўсмирлар спорт мактабига вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда туман маҳаллий бюджетидан 362.4 млн.сўмлик маблағ ҳисобида
976 дона спорт жихозлари билан таъминланди.
Маданият борасида
2021 йилда Вобкент тумани Маданият бўлими тасарруфидаги 4 та маданият марказларида 33 та тўгарак, 12 уй тўгараги, 3 та халқ унвонига эга ҳамда 4 та бадиий ҳаваскорлик жамоалари фаолият юритган бўлиб, тўгарак ва жамоаларда жами 378 нафар ёшлар қамраб олинган.
2021 йил 3 та маданият марказларида замонавий овоз кучайтиргич ва миллий чолғу асбоблари билан таъминлаш мақсадида 50,0 млн.сўм маблағ ажратилиб, маданият марказлардаги тўгарак ва жамоалар фаолияти учун 15 турдаги 26 дона мусиқа ва чолғу асбоблари олиб берилди.
2021 йил туман ҳокимлиги томонидан маданият соҳасида олий таълим муассасасида тахсил олаётган 5 нафар талабаларга 20,5 (йигирма миллион беш юз минг) сўм йиллик шартнома тўловлари тўлиқ тўлаб берилди.
2021 йил “Рохкент” маданият марказида 168,0 млн.сўм маблағ эвазига жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Туман маданият маркази томоша зали 64,0 млн.сўм маблағ ҳисобига жиҳозланди.
Тиббиёт борасида
Бугунги кунда, Вобкент туманида 19 та даволаш профилактика ва ёрдамчи муассасалари фаолият юритаётган бўлиб, муассасаларнинг қуввати 1275 ўрин (қувват)ни ташкил қилади.
– 1 та туман марказий шифохонаси, 225 ўрин;
– 1 та туман санитария эпидемиология назорати марказлари;
– 1 та кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 250 қувват;
– 6 та қишлоқ оилавий поликлиникалари, 525 қувват;
Тумандаги тиббиёт муассасаларида 1927 нафар ходимлар фаолият юритмоқда.
2021 йил Вобкент туманида “Туманлараро гемодиализ бўлими” иш фаолиятини бошлади.
Туманда Нейрохирургия йўналишини ривожлантириш мақсадида 1 нафар шифокор ҳозирда кунда ўқитилмоқда.
Ҳозирда туманда Гемодиализ муолажасини ўтказиш учун туманлараро гемодиализ бўлими иш фаолиятини олиб бормоқда 50 нафардан ортиқ беморлар гемодиализ муолажасини олиб келмоқда. Мазкур йўналиш бўйича 6 нафар шифокорлар ўқитилиб малакасини ошириб келди.
Юқумли касалликлар бўлими негизида очилган туманлараро COVID-19 госпитали учун 1,1 млрд.сўм маблағ ҳисобига кисларод станцияси қуриб ишга туширилди.
2021 йил декабрь ойи якуни билан Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон туманлари аҳолисига шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун “Туманлараро Қўшма жароҳатлар маркази” ишга тушиши режалаштирилган.
Вобкент тумани халқ таълими бўлимига қарашли 43 та таълим муассасаси фаолият юритиб, шундан, 41 та умумтаълим мактаби, 1 та Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати, 1 та Баркамол авлод болалар мактаби фаолият юритада.
Туманда 1 та1-умумий ўрта таълим мактаби “Математика ва физика фани”га чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, 1 та23-сон умумтаълим мактаби “чет тилларини ўқитиш”га ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, 1 та40-сон умумтаълим мактаби “Ахборот технологиялари соҳаси”га ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, 1 та 20-умумий ўрта таълим мактаби “Кимё-биология фани”га чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабилари босқичма-босқич ташкил этилмоқда.
Бугунги кунда туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим муассасаларда жами 2072 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатиб, шундан 1648 нафари 79.8 % аёллар,
424 нафар 20.2 % эркаклар ташкил этади.
Педагог ходимларнинг 1942 (91,8 %) нафари олий, 23 (8.2%) нафари тугалланмаган олий, 143 (6 %) нафари ўрта-махсус маълумотли педагоглар ҳисбланади.
Мактабгача таълим борасида
Туманда 2021 йил бошида асосий кўрсаткичлар Давлат МТТлари 30 та, Нодавлат МТТлар 57 тани ҳамда улардаги қувват 4915 ўринни ташкил этиб, туман бўйича 3-7 ёшли 10906 нафар болаларга нисбатан 6938 нафари (63,6 %) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган эди.
Жорий йилнинг якуни бўйича 0-7 ёшли бола сони
22033 нафар бўлиб, шундан 3-7 ёшли болалар сони
10996 нафарни ташкил этиб, 8196 нафар (74,3%) бола мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.
2021 йил Инвестиция ва “Обод қишлоқ” дастурлари асосида жами лойиҳа қиймати 1,5 млрд.сўм бўлган 1 та “Шохнигор” МФЙдаги 18-сонли мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, бюджет маблағларидан 2,87 млрд.сўм ажратилиб 4 та (1-,6-,37-,38) МТМларда жорий таъмирлаш, 2 та (5,21) МТТларда 1,05 млрд.сўм маблағ асосида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
“Сариосиё” МФЙда 150 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти (3,5 млрд сўм) “Косари” МФЙда собиқ “Хумо” боғчасини реконструкция қилиш учун (2,3 млрд.сўм) маблағ ажратилди. Ушбу таълим ташкилотларини ишга тушиши билан мактабгача таълим ёшидаги 300 нафар болани қамраб олиш имконияти яратилди.
Туманда 44 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, аксарият маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўзларининг бинолари мавжуд эмас эди ёки таъмирталаб, яроқсиз аҳволда эди.
Жорий йилда 9 та (Бешработ, Мўминобод, Кўлхатиб, Шоҳнигор, Чўрикалон, Хажувон, Мирвоши, Хайрхўш, Ўзбакон) маҳалла фуқаролар йиғини биноси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди, 1 та (Косари) МФЙ биноси қайта реконструкция қилинди, бундан ташқари 2 та (Қўқин, Шифокор) МФЙ биноларида қурилиш ишлари давом этмоқда.
Туманда ажримлар сони 2021 йил 11 ой якунлари бўйича 96 тани ташкил қилди, бу эса ўтган йилга нисбатан 33 тага ошганлигини жумладан, тумандаги Кумушкент, Чўрикалон, Чорбоғкент, Дўстлик, Хайрабод, Кўлиодина ва Қурувчи маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтган йилга нисбатан ошган бўлса, Латифсобунгар, Хажувон, Шанба, Халач, Диёр ҳамда Анжирбоғ маҳалла фуқаролар йиғинида ажримлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайган.
2021 йил ҳосили учун 10495 гектар майдонга пахта давлат режаси 35950 тонна, 6210 гектар майдонга буғдой давлат режаси 14579 тонна, 700 гектарга полизчилик-сабзавотчилик йўналишида давлат режаси 11866 тонна маҳсулотлари етиштириш белгиланган эди.
Бугунги кунда, тумандаги барча фермер хўжаликлари ҳамда кластерлар томонидан 39 минг 941 тоннапахта хом-ашёси етиширилиб, 111 фоизга ёки режага нисбатан 3991 тоннага ортиқча пахта етиштирилиб ўтган йилга нисбатан ҳосилдорлик гектаридан 7 ц/га кўп ҳосил олишга эришилди.
Тумандаги 44 та МФЙларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун
86,4 млр.сўм ажратилиб натижада 5304 нафар иш ўринлари яратилади.
Тумандаги 4та маҳалла фуқаролар йиғинлари (“Мирвоши”, “Мўминобод”, “Арабхона” ва “Хайрхуш”)да тикувчилик, иссиқхона, чорвачилик ва паррандачилик йўналишларида кооперация асосида “Лидер тадбиркор” бириктилиб 367 нафар фуқаролар иш билан таъминланади.
Ҳудудий инвестиция дастури доирасида 2022 йилда умумий қиймати 1,4 трлн сўмлик жами 89 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши натижасида жами 1554 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Жумладан, қиймати 750,0 млрд. сўмлик 25 та саноат йўналишидаги инвестиция лойиҳалари асосида 550 та иш ўрни, қиймати 250 млрд. сўмлик 45 та хизмат кўрсатиш инвестиция лойиҳаслари асосида 450 та янги иш ўринлари, қиймати 400,0 млрд. сўмлик 19 та қишлоқ хўжалиги йўналишидаги инвестиция лойиҳалари асосида 554 та иш ўринлари яратилиши назарда тутилган.
“Обод қишлоқ” дастурига асосан 2022 йилда тумандаги “Хайрабод” ва “Ниёзхўжа” маҳаллалари киритилган бўлиб, дастур доирасида ушбу ҳудудларда жами 28,2 млрд.сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, жумладан 20,8 км йўлларни таъмирлаш, 21,2 км сув тармоқлари ва 2 та сув иншоотларини қуриш, 8,2 км электр тармоқлари тортиш ва 4 та трансформаторлар қуриш, 2 та умумий ўрта таълим мактаблари, 1 та мактабгача таълим ва 2 та тиббиёт муассасаларини таъмирлаш, 2 та МФЙ биноларини қуриш ва бошқа қурилиш-ободонлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган
-2022 йил Инвестиция дастури учун туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Латифсобунгар” МФЙда жойлашган Янгикент ОШП биноларини янги қуриш;
- ”Обод қишлоқ” дастури асосида “Пушмон” МФЙда жойлашган Пушмон хизмат уйи биносини мукаммал таъмирлаш;
-2022 йилдан “Туманлараро Қўшма жароҳатлар маркази” Ангиография бўлимида юрак қон-томир касаллиги билан даволанаётган беморлани юрак қон-томир патологияларида интерверсион кардиолгия (стент қўйиш) йўналиши йўлга қўйиш.
-2022 йил Инвестиция дастури учун туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Латифсобунгар” МФЙда жойлашган Янгикент ОШП биноларини янги қуриш;
- ”Обод қишлоқ” дастури асосида “Пушмон” МФЙда жойлашган Пушмон хизмат уйи биносини мукаммал таъмирлаш;
-2022 йилдан “Туманлараро Қўшма жароҳатлар маркази” Ангиография бўлимида юрак қон-томир касаллиги билан даволанаётган беморлани юрак қон-томир патологияларида интерверсион кардиолгия (стент қўйиш) йўналиши йўлга қўйиш.
2022 йил туман мактабгача таълим бўлимига қарашли
1 та 12-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти инвестиция дастури асосида реконструкция қилиш,
тумандаги “Розмоз” МФЙда ҳудудида 1 та янги давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриш;
“Обод қишлоқ” дастури асосида “Ниёзхўжа” МФЙда жойлашган 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Хайработ МФЙда жойлашган 37-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотиларини мукаммал таъмирлаш;
2022 йилда 1 та давлат хусусий шерикчилик асосида 100 ўринли ҳамда 20 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш;
2022 йилда тумандаги 3-7 ёшли болалар 11 101 нафарни ташкил этса, йил якунида 9045 нафар болалар мактабгача таълим ташкилотларига (81,5 %) қамраб олиш.
2022 йилда 8-умумтаълим мактабини Инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирлаш;
2022 йил тумандаги 34-умумий ўрта таълим мактабида Инвестиция дастури асосида 240 ўринли янги мактаб биноси қуриш;
2022 йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида тумандаги Ниёзхўжа МФЙ ҳудудаги 19-умумтаълим мактаби ҳамда Хайработ МФЙ ҳудудидаги 24-умумий ўрта таълим мактабларини мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Вобкент тумани сессияси якунида ҳоким ҳисобот ва истиқболли режалар юзасидан депутатлар ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, бугунги кунда аҳоли ҳаётини яхшилаш учун долзарб бўлиб турган маҳаллий бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, кредитлар ажратиш ва арзон турар жойлар қурилиши ҳамда фуқароларга ер ажратиш билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама этилди.