Хоразм вилоятида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Қ. бошқа бир фуқарога Хонқа туманида 1 сотих захирадаги ер майдони ажратилиши учун танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 7 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Тупроққалъа ҳамда ДХХнинг Ҳазорасп туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар И.Ю. ва М.Я.лар бошқа бир фуқарога Тупроққалъа тумани ҳудудидан уй-жой қуриш учун захирадаги 12 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.