Buxoro
“HOWO” юк автомашинаси Тошкент вилоятидан топилди
Мажбурий ижро бюроси Бухоро тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 17.06.2021 йилдаги “SHoxijahon SH.J.B” хусусий корхонасидан ундирувчи АТ “Халқбанки” Гала ОСиё филиали фойдасига 829,3 млн. сўм кредит қарз ва 33,1 млн. сўм давлат божини ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарздор қарздорликни белгиланган муддатда ихтиёрий тўлаб бериши ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, тўламасдан келди. Давлат ижрочиси томонидан хусусий корхонага тегишли “Sinotruk HOWO” юк автомашинаси мавжудлиги аниқланиб, автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинди. Қидирув тадбирлари натижасида “Sinotruk HOWO” юк автомашинаси Тошкент вилоятидан топилиб, хатланди ва жарима майдончасига жойлаштирилди.
Эндиликда юк автомашинаси баҳоланиб, “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилмоқда. Эндиликда сотувдан тушган пуллар қарздорликни қоплашга қаратилади.
МИБ Бухоро вилоят бошқармаси
қидирув шўъбаси инспектори
Жаҳонгир Бобоқулов