BuxoroMIB

Ишчи-ходимларнинг иш ҳақлари ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси органлари иш юритувидаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш доимий назорат олинган.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувига жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 881 та 18 млрд. 608,7 млн. сўмлик иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижаси 713 та        14 млрд. 726,7 млн. сўмлик ижро ишлари тамомланган, шундан 387 таси         9 млрд. 950,9 млн. сўмлик ижро ишлари амалда ижро этилган.  

Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 2022 йил 15 ноябрь кунидаги ижро варақасига асосан қарздор “Трубодеталь” унитар корхонасидан ундирувчилар, мазкур корхонанинг 42 нафар ишчи-ходимлари фойдасига 107.452.805 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 25.11.2022 йилда Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор “Трубодеталь” унитар корхонасидан 42 нафар ишчи-ходимларининг 107.452.805 сўммиқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланиб, ижро иши амалда тамомланган. 

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button