Ишга қабул қилинган 23 кишидан 18 тасини ота-онаси шу ерда ишлайди экан. Ҳаққоний текширилса, қолганлари ҳам бегона чиқмаса керак. Бу тасодифми?
Ишга кирганлар рўйхатида бирорта бегона одам йўқ, қарийб ҳаммаси шу ерда ишлайдиганларни боласи ёки қариндоши. Прокуратура эса четда сигарет чекиб ўтирибди…
Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоят руҳий-асаб касалликлар шифохонасига кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари лавозимларига ўтказилган танловда коррупция аралашган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Сабаби, танловдан ўтказилиб ишга қабул қилинганлар орасида бирорта бегона йўқ. Барчасининг ота-онаси ё қариндоши шу муассасада ишлайди.
Жумладан,
1) Пардаева Шахнозани онаси ўша ерда санитарка.
2) Рўзиева Мехрибонни онаси Абдуназарова Ойсулув 2-бўлимда старший.
Мана шу қизга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Чунки, бу қиз танловдан чиқиб онасига телефон қилган ва 33 балл олдим деганини ёнидагилар эшитган. Телефон Телефон қўнғироқлари текшириб кўрилса аниқ бўлади. Балки балл тўғрилангандир ёки бошқа тайёрлангандир.
3) Қаюмова Ўғилсорани онаси Примқулова Замира 5-бўлимда старший
4) Каримова Маликани онаси Ибрагимова Салима 2-бўлимда бош врач.
5) Примқулов Нодирани ўша ерда қариндошлари ишлайди.
6) Турдиева Фаридани онаси старший.
7) Тоштемирова Шахнозани главврачни аммаси киритган
8) Примқулова Нодирани синглиси ишлайди. Ўшани ҳам главврачни ўзи яқинда ишга олган санитарка қилиб
9) Холтожиева Асилани онаси Чориева Мархабо шу ерда санитарка бўлиб ишлаган, яқинда пенсияга чиққан
10) Худойбердиева Мавлудани онаси Мастура опа санитарка бўлиб ишлайди шу ерда
11) Нормуродова Фазилатни онаси ҳам ишлайди
12) Қораева Гулмирани отаси Хасан ака ва онаси ҳам ишлайди
Шундай қилиб, 23 нафар ишга олинганларни 18 тасининг ота-онаси шу ерда ишлайди экан.
Тестда буларни ҳеч қайсини исми фамилияси кўрсатилмаган бўлиши мумкин.
Яна қандай йўлини қилишган, буёғини Худо билади. Ишқилиб, рўйхатда бирорта бегона йўқлигини қатнашганларни ҳаммаси билади.
Главврачни аммаси Қаҳҳорова Мунаввар (врач, 6-бўлим бошлиғи) орқали ҳам кўпчилик ишга қабул қилингани айтилмоқда
Ҳар бир танлов иштирокчисининг тестлари олиниб текширилса, ишга кириши керак бўлганлар компьютерда исми фамилиясини киритмаган ёки уларни ўрнига бошқа киши ишлаб чиққан. Лекин, ўзлари қатнашмаган ёки тест ишламаган бўлса-да, юқоридагидай ҳаракат орқали таниш-билишларини ишга киритишга ҳаракат қилинган деб айтилмоқда.
Янаям қандай йўл билан аниқлик киритишни ваколатли маъсуллар билишса керак.
Танлов ҳужжатларини ва муассаса ишчи-ходимлари рўйхатини олса янаям аниқроқ бўлади.
Ишга қабул қилиш ҳақида ҳужжатларни расмийлаштирмасдан туриб танлов натижалари бекор қилиниши ва бошқатдан ўтказилиш керак.
Тиббиёт маъсуллари, биз қатнашмаганмиз деган важ келтиришлари мумкин.
ЭНГ ҚИЗИҒИ, ҚАЕРДАНДИР ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ ҲАМ БУНГА ВАКОЛАТ ТОПИБ, ҲАММАСИ ҚОНУНИЙ ЎТГАН ДЕГАН ХУЛОСА ҚИЛИБ БЕРИБДИ.
ЁППИРАЙ, КЎП ЙИЛЛИК ИШ ТАЖРИБАМДА БУНАҚАСИНИ КЎРМАГАНМАН.