BuxoroSud

ЙЎЛ ХАТОНИ КЕЧИРМАЙДИ 

   2023 йил март ойининг 24 куни Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди биносида очиқ суд мажлисида  Тангриев Йўлчи (исм- шарифи ўзгартирилган) га нисбатан 1-2004-2301/19-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. 

     Йўлчи Тангриев 1989 йилда Хоразм вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз. 

      Судланувчи Й. Тангриев 2022 йил, 30 ноябр куни соат 17.30 ларда бошқарувида бўлган “RENAULT MAGNUM 480” русумли 90 S 492 RA давлат рақамли юк машинаси ва унга уланган “KRONE SDP 27 русумли  90/ 4423 АА давлат белгили тиркамани Бухоро тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 сонли йўлдан” Бухоро-Газли” йўналишида бошқариб бориб, ушбу йўлнинг 234-километрига етганида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 1-боб, 2-бандидаги Ўзбекистон Республикаси йўлларидан транспорт воситаларининг ўнг томонлама ҳаракатланиш тартиби белгиланганлиги 3-бандига, “Йўл ҳаракати қатнашчилари йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”  ги Ўзбекистон  Республикаси Қонунининг талабларини бузиб, автомашина бошқарувини йўқотиб, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишга чиқиб, ўз йўналиши бўйича ҳаракат қилиб келаётган фуқаро бошқарувида бўлган “MATIZ” русумли  80 G 393 FA давлат рақамли автомашина билан тўқнашиб кетиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. 

       Натижада “MATIZ” русумли автомашина ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Шу билан бирга “MATIZ” автомашинасига 31.606.350 (ўттиз бир миллион олти юз олти минг уч  юз эллик ) сўм миқдорида  моддий зарар етказилган.

      Суд Йўлчи Тангриевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топди.

   Унга:

      Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  266-моддасининг 2-қисми билан Жиноят Кодексининг 57-моддасини қўллаб, ойлик иш ҳақининг 15 фоизи давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди,шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 45-моддасига асосан  1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатда муайян ҳуқуқ яъни барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

     Ҳақли савол туғилади?! Бундай машъум йўл транспорт ҳодисаси содир бўлмаслиги ҳам мумкин эди.Афсуски содир этилди,бир бегуноҳ инсон бу дунёни эрта тарк этди.

      Огоҳ бўлайлик! Йўл хатони ҳеч қачон кечирмайди.

      ҚОСИМ ХОЛОВ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button