BuxoroSud

КЎЗА КУНДА ЭМАС, КУНИДА СИНАДИ

Эркин  яшаш бахти инсонга инъом этилган энголий бахтдир. Умрни мақсадли яшаб ўтиш ҳаркимнинг ўзига, ақлига, маънавиятига, одобигабоғлиқ.

Судланувчи Жаббор Латипов (исми-шарифиўзгартирилган) эса ўзининг гулдек ҳаётини гўёкитўполон билан оқаётган дарёга ўзи қўли билан ғарққилганлар тоифасига мансуб десак ҳеч муболағасийўқ.

Гап шундаки, судланувчи Ж.Латипов 2023 йил11 февраль куни соат 21:30 ларда Когон тумани”Тараққиёт” МФЙ Деҳмирзаён қишлоғида”SEVERANSE HOSPITAL” номли хусусий даволашмуассасаси биноси олдида тўхтаб турган “Дамас” русумли автомашина орқа ўриндиғида
1985 йилда туғилган таниши Лола Каримова Болтаевна (исм-шарифи ўзгартирилган) биланолдиндан бўлган келишмовчилик сабаближанжаллашиб, жанжал вақтида қора сопли ўткиртиғли ошхона пичоғи билан Л.Каримованинг чаптомон кўкрак қафасига қасддан уриб, баданга оғиршикаст етказиш жиноятини содир қилган.

Пичоқнинг ўткир тиғи Л.Каримованинг чап ёнтомон танасига санчилганлигини, у укасиничақириб тезроқ РШТЁИМ Бухоро филиалига олибборишини айтганини билдирган.

Судланувчи Ж.Латипов судда Л.Каримовагапичоқни санчиш мақсадида бўлмаганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймондалигини, жабрланувчи Л.Каримовага етказилган зарарнитўлиқ қоплаб берганлигини, унга нисбатанжабрланувчининг даъвоси йўқлигини, қонунийенгиллик берилишини сўраган.

Судланувчи Ж.Латипов ЎзбекистонРеспубликаси Жиноят кодекси 104-моддаси 2-қисмининг “л” бандида кўрсатилган жиноятнисодир этганликда айбли деб топилиб, унгаЎзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 104-моддаси 2-қисмининг “л” банди билан Жинояткодексининг
57-моддасини қўллаб 4 (тўрт) йил 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

ҚОСИМ ХОЛОВ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button