Ким билади, Чимёнда 4 (тўрт) гектар ер қанча туради…?!
Ҳурматли Ниғматилла Тўлқинович!
Нега Чимёндаги болалар силга қарши кураш санаторийсининг 4 гектар ери талон-тарож қилиниб, шахсий дачалар қурилгани ҳолати бўйича прокуратура жим?
Суд ҳужжатига кўра бу сотилган ерларни қайтариш айнан прокуратура идораларига юклатилган экан.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириғига кўра ерларнинг талон-торож қилиниши билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ҳам прокуратура органларига юклатилган эди.
Ёки, биз адашяпмизми…?!
Нега ҳеч бир ҳаракат йўқ, расмий муносабат билдирилмаяпти?
Нимани кутяпсизлар?
Ёки, кўриниб турган нарсага ҳам тепадан рухсат олиб муносабат билдириладими?
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1566241317163857&id=100013340103503
АСОСИЙСИ, Президентга ИШДАН ОЛИНДИ деб маълумот берилгани айтилаётган Бўстонлиқ туман прокурори жаноб Ў.Саидов бир дўхтирнинг 65 млн сўм камомади борлигини кўрадию, санаторийнинг ерлари талон-тарож бўлиб кетганини кўрмай қолдими?
Ёки, атайин кўрмасликка оляптими?
Нега ҳолат бўйича (ва умуман) Саидовга нисбатан хизмат текшируви тайинланмаяпти?
Бизни, Чимёндаги 4 гектар ер қанча туришини билмайди, деб ўйлаганлар қаттиқ адашади…
Мазкур масалага қўшимча сифатида шуни айтиш мумкин-ки, бир вақтлар Сурхонда Нодир Тўрақулов билан бир лагандан ош емаган катта раҳбарнинг бирортасиям соғ қолмаган.
Бизга қизиғи, Ў.Саидов ҳеч бир қийинчилик кўрмай у билан қандай ишлади экан?
Ундан ҳам қизиғи, Тўрақуловнинг ноқонуний ишларини назорат қилиш ҳам унинг тўғридан-тўғри вазифаси бўлган.
Қуйидаги постларда батафсил ёзилган:
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1426038611184129&id=100013340103503